ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 07.01.2014 й. 21-1304/5315-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.01.2014 й.

N 21-1304/5315


(КЎЧИРМА)




Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларига киради


Кармана туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, "Бекзод-2001" хусусий корхонасининг (бундан буён матнда корхона деб юритилади) бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан бўлган, муддати ўтган 31506708,04 сўм солиқ қарзи бўйича ундирувни унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида иш учун аҳамиятли ҳолатлар, солиқ текшируви жараёнида корхона томонидан тушум яширилганлиги аниқланмаганлиги, шу сабабли корхонага нисбатан 32517800 сўм молиявий жарима қўллаш асоссизлиги важ қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, 2013 йил 25 июнь ҳолатига корхонанинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга мажбурий тўловлардан бўлган солиқ қарзи 31506708,04 сўмни ташкил қилган.

ДСИ томонидан 2013 йил 25 июнда корхонага солиқ қарзини тўлаш ҳақида 2956-сонли талабнома юборилган бўлиб, талабнома корхона томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ДСИ судга мурожаат қилиб, солиқ қарзи ундирувини корхонанинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Солиқ кодексининг 48-моддасига асосан, солиқ тўловчининг муайян солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни тўлаш, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолатлар бўлган тақдирда, мавжуд солиқ қарзини узиш мажбурияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти деб ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 59-моддасига асосан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича бажарилмаган мажбуриятлари бўлган солиқ тўловчи ўзининг банк ҳисобварағида пул маблағлари мавжуд бўлишидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ушбу Кодексда белгиланган тўлаш муддатидан кечиктирмай уларни хизмат кўрсатаётган банкка тўлаш учун тўлов топшириқномасини тақдим этиши шарт.

Солиқ кодекси 62-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларига киради, 65-моддасига асосан ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш давлат солиқ хизмати органининг даъво аризаси асосида суд тартибида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

Низони ҳал қилишда биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилинган ҳолда қабул қилинган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, хулосалар эса иш ҳолатларига мувофиқ келади.

Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати суд инстанциялари низони ҳал қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди.

Судлов ҳайъати шикоят важлари асоссиз бўлганлиги учун кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2016 й., 3-сон







Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск