ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 06.01.2014 й. 17-1306/7622-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.01.2014 й.

N 17-1306/7622


(КЎЧИРМА)




Хўжалик суди далиллар асосида ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бор ёки йўқлигини аниқлаши керак


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси "Саховат салтанати" хусусий корхонаси манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Пойтуғ пахта тозалаш" ОАЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 99080000 сўм зарар, 125000000 сўм бой берилган фойда, жами 224080000 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 68280000 сўм зарар, 18000000 сўм бой берилган фойда ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида жавобгар томонидан ижара ҳақи тўланмаганлиги сабабли, шартнома бир томонлама бекор қилинганлиги, туман ҳокимининг қарорига асосан пахта заводига қарашли ер майдонлари намунали уйлар қуриш мақсадида қайтариб олинганлиги, завод томонидан даъвогарга зарар етказилмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2006 йил 1 декабрда даъвогар ва жавобгар ўртасида 77-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага асосан жавобгар ўзига қарашли бўлган, фойдаланилмасдан турган лаборатория биносини даъвогарга уч йил муддатга ижарага бериш, жавобгар эса ҳар чоракда 45000 сўмдан ижара ҳақини тўлаб туриш мажбуриятини олган. 2008 йил июнь ойида тарафлар ўртасида ўзаро келишув шартномаси имзоланиб, шартноманинг муддати беш йил қилиб белгиланган.

Шартноманинг 3.3-бандида ижарачи ушбу шартнома шартларини бузмасдан аҳолига намунали хизмат кўрсатиб борса, ижара шартномаси муддатини чўзиш ёки ижарага олинган мулкни сотиб олиш ҳақидаги талабномаси биринчи навбатда кўриб чиқилиши, 5.5-бандида томонлар ёзма равишда ижара шартномасини бекор қилишлари тўғрисида икки ой олдин огоҳлантириши шартлиги белгиланган.

Даъвогар ижарага олинган бинони таъмирлаганлиги, янги боғ ва теракзор барпо қилганлиги, лекин жавобгар уни огоҳлантирмасдан аукцион савдосида бино ва боғларни сотиб юборганлиги, бунинг оқибатида жавобгарнинг айби билан 99080000 сўм зарар кўрганлиги, 125000000 сўм олиши мумкин бўлган фойда бой берилганлигини важ қилиб, ушбу зарар ва бой берилган фойданинг ҳисоб-китоби тасдиғи сифатида корхона раҳбари, жавобгар ишчиси ва "Тошкент" МФЙ раиси ҳамда котиби томонидан имзоланган 2013 йил 20 июлдаги маълумотномани асос қилган.

Биринчи инстанция суди низони ҳал этишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқламасдан, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми), бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги, олинмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда) мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шартлиги, хусусан хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида олинмай қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чи??ан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарурлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Бироқ, суд даъвогар томонидан талаб қилинаётган зарар ва бой берилган фойда суммаси ҳисоб-китобининг асослилигини текширмасдан, даъвогар томонидан қилинган сарф-харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олмасдан, даъво аризасига тақдим этилган маълумотномага асосланган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилган.

Бундан ташқари, суд томонидан жавобгарнинг эътирозида келтирилган важларга аниқлик киритиш мақсадида ишга туман ҳокимлигидан вакил иштирокини таъминлаш чораси кўрилмаган. Чунки, Избоскан туман ҳокимининг 2007 йил 17 октябрдаги 508-к-сонли қарорига асосан жавобгар ҳудудидан даъвогарга чойхона ва ошхона қуриш учун 877,66 кв. метр ер майдони ажратилган бўлиб, туман ҳокимининг 2008 йил 10 декабрдаги 1029к-сонли қарори билан чойхона ва ошхонага даъвогарнинг эгалик ҳуқуқи белгиланган.

Бироқ, суд туман ҳокимининг ушбу қарорларини тарафлар ўртасида келиб чи??ан низога боғлиқ томони бор ёки йўқлиги, иш учун қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳолатини муҳокама қилмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 11-моддасига кўра, хўжалик суди ишни кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт, 54-моддасига асосан хўжалик суди далиллар асосида ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бор ёки йўқлигини аниқлаши керак.

ХПК 188-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу бузилиш нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, ушбу талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги қайд этилган.

Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган камчиликларни муҳокама қилиб, даъво талаби бўйича тақдим этилган ҳисоб-китобларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиб, уларни ўрганиб, ишга туман ҳокимлиги вакили иштирокини таъминлаш чорасини кўриб, иш юзасидан уларнинг фикрини олиб, тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилиши ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаб, ундириши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2016 й., 2-сон












Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск