ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 06.01.2014 й. 19-1303/3604-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.01.2014 й.

N 19-1303/3604


(КЎЧИРМА)




Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини текшириши лозим


"Shurchi negosiant" хусусий фирмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 2013 йил 26 июндаги келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраган.

Суднинг 2013 йил 15 августдаги ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Кассация шикоятида қонун бўйича тарафлар ишни ҳар қандай босқичда келишув битими билан якунлашлари мумкинлиги белгилаб қўйилганлиги, бино-иншоотларнинг Шўрчи туман ҳокимлиги томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олинмаганлиги, ҳозирги вақтда мазкур объектни сотиб олишга ва инвестиция киритишга бошқа номзод йўқлиги баён қилиниб, ажримни бекор қилиб, келишув битимини тасдиқлаб бериш сўралган.

Суддов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, вилоят хўжалик судининг иш юритувидаги хўжалик иши бўйича жавобгар ва даъвогар ўртасида "Республика Мулк-Аукцион" давлат корхонаси Сурхондарё вилоят филиали иштирокида манфаатдор томон Шўрчи туман ҳокимлиги, Шўрчи шаҳар Мустақиллик кўчаси, 3-уйда жойлашган Шўрчи туман ҳокимлигига қарашли "Азвест-Экспресс" давлат корхонасининг 100 фоизли давлат активини сотиш бўйича жавобгар томонидан 2009 йил 5 апрелда 169-сон билан рўйхатга олинган олди-сотди шартномасини бекор қилиш, даъвогардан жавобгар фойдасига 32 500000 сўм пеня, 24 750000 сўм жарима, 1 449300 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажатлари ундириш ҳақида 2010 йил 5 майда ҳал қилув қарори қабул қилинган ва бу ҳақда ижро варақаси берилган.

Иш бўйича даъвогар ва жавобгар ўртасида 2013 йил 26 июнда келишув битими тузилган. Мазкур келишув битимида жавобгар 2010 йил 5 майдаги ҳал қилув қарорининг шартномани бекор қилиш қисмидан воз кечганлиги, даъвогардан жавобгар фойдасига 38 020310 сўм пеня ва почта харажатлари босқичма-босқич ундириб борилиши белгиланган.

Аммо, ҳал қилув қарорининг шартномани бекор қилиш қисми ижро этишда эмас, балки ижро этилганлиги жавобгарнинг 2010 йил 22 декабрдаги 141-од-сонли буйруғи билан ўз тасдиғини топган. Шунингдек, ушбу буйруқда ҳал қилув қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинганлиги ва шартнома бекор қилинганлиги эътироф этилганлиги ҳамда "Азвест-Экспресс" давлат корхонасининг 100 фоиз давлат активининг оммавий савдоларга чиқарилишини таъминлаш қайд этилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва маблағлардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-бандининг тўртинчи хатбошисида хусусийлаштиришдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг бир қисми ҳисобланиши, тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар ҳисобига ҳосил бўлиши, ушбу Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида хусусийлаштиришдан тушган маблағларнинг (ушбу Низомнинг 4, 5 ва 5-1-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлардан ташқари) 68,5 фоизи Давлат мулки қўмитаси томонидан ҳар ойда миллий валютада Республика бюджетига тақсимланиши белгиланган.

Бундан кўриниб турибдики, жавобгар фойдасига ундирилган пенянинг бир қисми бюджетга ўтказилиши лозим бўлганлиги сабабли, пенянинг бюджетга йўналтириладиган қисмини кечиктириш Республика комиссияси ваколатига киради.

Бундан ташқари, бу бино Шўрчи туман ҳокимлигининг "Азвест-Экспресс" давлат корхонасига қарашли бўлса-да, у келишув битимини тузишда иштирок этмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида" 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарорининг 13-бандида суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини, агар келишув битими кўчар ёки кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги шартни ўз ичига олса, суд ушбу мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бор-йўқлигини (хатлаб қўйилганлигини, гаровга қўйилганлигини ва ҳ.к.) текшириши лозимлиги, кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суд ХПК 40-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ келишув битимини тасдиқлашни рад этиши ва ишни мазмунан кўриб чиқиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Мазкур нормаларни қўллаган ҳолда суд даъвогарнинг аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.

Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати суд томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган ажрим қабул қилинган деб ҳисоблаб, суд ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2016 й., 2-сон









Время: 0.0268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск