язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк Бошқарувининг 26.03.2016 й. 8/7-сон "Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.04.2016 й. 2229-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.04.2016 й.

N 2229-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.03.2016 й.

N 8/7


ҚАРОРИ



Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини

бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 7 майдаги 14/2-сон қарори (рўйхат рақами 2229, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 216-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 2-банди "в" кичик бандидаги "Тижорат банкининг ликвидлилигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида"ги низом (рўйхат рақами 559, 1998 йил 2 декабрь)" деган сўзлар "Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 апрель, 16-сон, 161-модда