ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / етим ва ота-она қаровисиз қолган болаларга /

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.04.2016 й. 2779-сон билан рўйхатга олинган 15.04.2016 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 38/ққ-сон, Меҳнат вазирлигининг 6/ққ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 4-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 18 апрелда 2779-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими маркази,

Меҳнат вазирлиги ва Халқ

таълими вазирлигининг

2016 йил 15 апрелдаги

38/ққ, 6/ққ, 4-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган,

тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус

ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш

ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) битирувчиларини (бундан буён матнда битирувчи деб юритилади) "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қуйидаги тоифадаги битирувчилар мазкур Низомда белгиланган тартибда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобига тўланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида бир йўла нафақа (бундан буён матнда нафақа деб юритилади) олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

етим болалар - отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар - ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, улар муомалага лаёқатсиз деб топилган, касал бўлган, узоқ муддат бўлмаган, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортган, шунингдек бошқа сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар.

Бунда битирувчи таълим муассасасида ўқиш даврида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга жойлаштирилмаган ва бошқа қонуний вакиллари - васийси, ҳомийси, тутинган ота-онаси (патронат) қарамоғида турган бўлиши лозим.

2. Мазкур Низом таълим муассасасида ўқиш даврида тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Нафақа битта битирувчига фақат бир марта, яъни таълим муассасасини битириб, ишга жойлашганида берилади.

4. "Маҳалла" хайрия жамоат фонди 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб мунтазам равишда битирувчиларга нафақа тўлаш учун маблағлар ажратишни режалаштиради. Нафақа тўлаш учун ажратиладиган маблағлар миқдори "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.



2-БОБ. НАФАҚА ОЛИШ ҲАҚИДАГИ

МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


5. Битирувчи нафақа олиш учун таълим муассасасини битириб, ишга жойлашгандан кейин ўзи тамомлаган таълим муассасаси директорига нафақа берилишини сўраб ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг ёки болани оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги келишувнинг нусхаси;

доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи ҳақида маълумотнома.

Бунда, битирувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси, биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари, меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), битирувчи ёки унинг ота-онасида мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиалларининг маълумотномалари, битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи - ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда) таълим муассасаси томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

6. Таълим муассасаси директори ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек таълим муассасаси томонидан сўраб олинган мазкур Низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кузатув хати билан "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимига (бундан буён матнда "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими деб юритилади) тақдим этади.

7. Аризаларни кўриб чиқиш учун "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими ҳузурида комиссия ташкил этилади. Комиссия таркибига қуйидагилар киритилади:

"Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими бошқаруви раиси - комиссия раиси;

ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи - комиссия аъзоси;

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси бошлиғи - комиссия аъзоси;

"Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими бошқарувининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича етакчи мутахассиси - комиссия масъул котиби.

Комиссия ишига заруратга қараб таълим муассасаси директорлари, васийлик ва ҳомийлик органлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг туман (шаҳар) бўлинмаси бошқаруви раислари ҳам овоз бериш ҳуқуқисиз жалб этилиши мумкин.

8. Аризалар комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади. Комиссия мажлислари комиссия раиси томонидан заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.

Комиссия мажлисида комиссия аъзоларининг барчаси иштирок этиши шарт.


9. Аризаларни кўриб чиқишда комиссия таълим муассасаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида қуйидаги масалаларни ўрганади:

битирувчининг ота-она қаровисиз қолишига асос бўлган ҳолатлар (ота-онаси вафот этган, бедарак йўқолган, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, узоқ муддат ишлаш, ўқиш ёки бошқа мақсадларда кетган, озодликдан маҳрум этилган ва ҳ. к.);

битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи, турар жой билан таъминланганлик даражаси;

битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи (ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги).

10. Комиссия мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш натижаларига кўра битирувчининг нафақа олишга муҳтож ёки муҳтож эмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.


11. Комиссия қарорлари комиссия аъзоларидан камида учтасининг овози билан қабул қилинади. Комиссия қарори комиссия мажлиси баёни шаклида расмийлаштирилади ва унинг барча аъзолари томонидан имзоланади.


12. Комиссия қарорига кўра нафақа олишга муҳтож деб топилган битирувчилар рўйхати уч иш куни ичида тасдиқлаш учун битирувчининг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.


13. Нафақа олишга муҳтож деб топилган битирувчилар рўйхати беш иш куни ичида васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан кўриб чиқилиб, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлимига тақдим этилади. "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими икки иш куни ичида битирувчиларни рўйхатга киритилганлиги ҳақида хабардор қилади.



3-БОБ. НАФАҚАЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН

ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


14. Нафақа битирувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банкда очилган омонат (депозит) ҳисобварағига ёки банк пластик картасига "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими томонидан ўтказиб берилади.


15. Пул маблағлари битирувчи "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлимига ўзининг банк маълумотларини тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни ичида ўтказиб берилади.


16. Нафақа суммаси пул маблағи ўтказиб берилаётган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

Битирувчининг сўровига кўра "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими томонидан тегишли тўлов топшириқномасининг нусхаси тақдим этилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


18. Таълим муассасаси директори Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун масъул ҳисобланади.

19. Комиссия раиси ва аъзолари ҳужжатларни кўриб чиқишнинг холис бўлиши учун масъул ҳисобланади.


20. Васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими нафақа тайинланадиган битирувчининг таълим муассасасида ўқиш даврида тўлиқ давлат таъминотида бўлмаганлигини, хусусан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга жойлаштирилмаганлиги ва бошқа қонуний вакиллари - васийси, ҳомийси, тутинган ота-онаси (патронат) қарамоғида турганлигини тасдиқлаш учун масъул ҳисобланади.

21. "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими пул маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.


22. Таълим муассасаси директори, комиссия, васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимининг хатти-ҳаракатларидан (қарорларидан) норози бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

23. Мазкур Низом "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 апрель, 16-сон, 170-модда










































Время: 0.1455
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск