язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Фермер хўжаликлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2016 й. 118-сон "Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2016 й.

N 118



ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ

ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий билимлари даражасини тизимли асосда оширишни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига илм-фан ютуқларини ва илғор ишлаб чиқариш тажрибасини, шунингдек менежмент ва маркетингнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сон қарорига мувофиқ республика қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шаклида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари (кейинги ўринларда минтақавий марказлар деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузуридаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш бўйича курсларни ўтказиш учун ҳудудий таянч ўқув базалари сифатида белгиланадиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари (кейинги ўринларда базавий касб-ҳунар коллежлари деб аталади) рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қишлоқ хўжалиги вазирига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда базавий касб-ҳунар коллежлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Қуйидагилар:

а) минтақавий марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини, касбий даражасини оширишга йўналтирилган доимий ишлайдиган курсларни ташкил этиш, фермерчиликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини, иқтисодиётнинг аграр секторида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларини, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тенденцияларини, улар томонидан сўнгги илмий-инновацион ютуқлар ва фермер хўжаликларининг энг яхши илғор тажрибасини, шунингдек қишлоқ хўжалигида менежмент ва маркетингнинг замонавий усулларини самарали ўзлаштириш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини, ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини шакллантириш;

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларини, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимларини, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни машғулотлар ўтказиш учун шартнома асосида кенг жалб этиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича курсларни ўтказиш учун жалб этиладиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали амалиётчи мутахассислар учун ўқув семинарлари ташкил этиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида курсларнинг бошқа ҳудудлик тингловчиларига олий таълим муассасаларининг талабалари яшаш жойларида ёки бошқа яшаш жойларида яшаш жойлари бериш чораларини кўриш;

базавий касб-ҳунар коллежларида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш бўйича курсларни ташкил этиш, белгиланган шаклдаги сертификатлар берилган ҳолда тингловчиларни тест синовларидан ўтказиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича курсларни ўтказиш сифати мониторингини олиб бориш ва баҳолаш, ўқув режалари ва дастурларини, ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини доимий равишда такомиллаштириш ва янгилаш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этишнинг илғор тажрибасини ўрганиш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида илмий-инновацион ютуқлар ва илғор технологиялар бўйича зарур ахборот-маълумотнома базани шакллантириш, уни доимий равишда янгилаш;

минтақавий марказларнинг моддий-техника базасини фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва касбий даражада ўтказишга эришиш учун замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва бошқа воситалар билан мустаҳкамлаш;

б) базавий касб-ҳунар коллежларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг маълумотлари базасини яратиш ва доимий равишда янгилаш;

минтақавий хусусиятларни ва фермер хўжаликлари фаолияти йўналишларини ҳисобга олган ҳолда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари, дастурлари ва жадвалларини тайёрлашда иштирок этиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказишга - фермер хўжаликлари, жалб этиладиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали амалиётчи мутахассислар билан шартномалар тузиш ва уларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва ўқитишнинг бошқа воситалари билан жиҳозланган аудиториялар ажратиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш, малака ошириш йўналишлари бўйича ахборот-маълумотнома базасини шакллантириш ва мунтазам равишда янгилаш;

малака ошириш даврида курсларнинг бошқа ҳудудлик тингловчиларига базавий касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари яшаш жойларида ёки бошқа яшаш жойларида яшаш жойи бериш чораларини кўриш;

малака ошириш курсларни ўтказиш доирасида ишлаб чиқариш билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, кўчма амалий машғулотларни ва замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналарга боришни ташкил этиш;

илғор фермер хўжаликларида ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигининг бошқа ташкилотларида амалий машғулотлар ташкил этиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш сифати мониторингини олиб бориш ва баҳолаш, ўқув режалари ва жадвалларини, шунингдек ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини такомиллаштириш ва янгилаш бўйича таклифларни тайёрлаш ва киритиш.


4. Белгилансинки:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш пуллик асосда бўлиб, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлашда фермер хўжаликлари минтақавий марказлар билан, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини оширишда эса - фермер хўжаликлари базавий касб-ҳунар коллежлари билан ўзаро шартномалар тузади;

малака ошириш 36 соатли дастурлар бўйича мунтазамлилик асосида ташкил этилади ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг уч йилда камида бир марта, фермер хўжаликлари мутахассисларининг - беш йилда камида бир марта ўтиши тавсия этилади;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш минтақавий марказлар базасида олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар жумласидан амалга оширилади;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларига қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқиш якунлангач белгиланган намунадаги тегишли сертификат берилади;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш бўйича амалга ошириладиган йўналишлар рўйхати, шунингдек қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;

минтақавий марказларнинг штатдаги ходимларига олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий марказлар ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш учун минтақавий марказлар томонидан ўтказиладиган ўқув семинарларидан муваффақиятли ўтган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари, шунингдек илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассислар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўриндошлик ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладилар;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқитиш ҳар йили 1 февралдан бошланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши белгиланган тартибда:

бир ҳафта муддатда минтақавий марказларнинг уставлари тасдиқланишини, шунингдек улар давлат рўйхатидан ўтказилишини;

минтақавий марказларга уларни жойлаштириш ва таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур хоналар ажратилишини, улар зарур мебель, компьютер техникаси ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозланишини;

минтақавий марказларнинг малакали мутахассислар билан бутланишига доир амалий чора-тадбирлар кўрилишини;

бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда замонавий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши талаблари ҳисобга олинган ҳолда, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари учун методик қўлланмалар, ўқув материаллари ва йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва нашр этилишини;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадли параметрларининг ҳар йили белгиланиши ва тасдиқланишини, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишининг белгиланган даврийлигига риоя этилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув жараёнини мувофиқлаштириш ва тизимли мониторинг олиб бориш бўйича функциялар вазирлик марказий аппаратининг Инновацион технологияларни жорий этиш ва таълим бошқармасига юкланиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

7. Қуйидагилар минтақавий марказлар фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари этиб белгилансин:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини шартнома асосида қайта тайёрлаш бўйича курсларда ўқитишдан тушадиган маблағлар, минтақавий марказларни жорий сақлаб туришга фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларида ўқиганлик учун тушумлардан базавий касб-ҳунар коллежларининг ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ўтказилиши, шу жумладан жалб этиладиган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, илмий-тадқиқот муассасалари олимлари, тажрибали амалиётчи мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ базавий касб-ҳунар коллежларининг харажатларини молиялаштириш манбалари этиб - шартнома асосида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқиганлик учун тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари.


8. Молия вазирлиги 2016 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, шунингдек Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курслари сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва касбий даражада ўтказилишини таъминлаш учун минтақавий марказлар ва базавий касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасидан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ишини самарали ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашишни ва зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ректорларига (филиаллар директорларига), базавий касб-ҳунар коллежлари директорларига белгиланган даврийликка, тасдиқланган ўқув дастурлари, режалари ва жадвалларига мувофиқ фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўз вақтида ташкил этиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш.Ж. Тешаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 21 апрелдаги

118-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ






Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


























































































V

























Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузуридаги

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари













































































V















































Тошкент

давлат аграр

университети



Тошкент

давлат аграр

университе-

тининг Нукус

филиали



Тошкент

ирригация

ва қишлоқ

хўжалигини

механиза-

циялаш

муҳан-

дислари

институти

Тошкент

ирригация

ва қишлоқ

хўжалигини

механиза-

циялаш

муҳан-

дислари

институти-

нинг Бухоро

филиали


Самарқанд

қишлоқ

хўжалиги

институти

Андижон

қишлоқ

хўжалиги

институти







































































































Ҳудудий таянч ўқув базалари






























































Тошкент

вилояти

- 14 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг



Қорақал-

поғистон

Респуб-

ликаси

- 13 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг



Жиззах

вилояти

- 12 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг



Бухоро

вилояти

- 11 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг



Самарқанд

вилояти

- 14 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг

Андижон

вилояти

- 14 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг











>



>


>


>


>

<


























































































Наманган

вилояти

- 11 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг



Хоразм

вилояти

- 10 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг



Сирдарё

вилояти

- 8 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг









Навоий

вилояти

- 6 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг

Фарғона

вилояти

- 16 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг






























>



>


>








>


<












































































































Сурхондарё

вилояти

- 14 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг






















Қашқадарё

вилояти

- 13 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар

коллеж-

ларининг

































>






















>













































































































































































Жами коллежлар - 156.




















































             





Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 21 апрелдаги

118-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим

муассасалари ҳузуридаги фермер хўжаликлари раҳбарлари

ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш минтақавий марказларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ





Директор





































  


    

  

  

  


  

  







Ўқув-методик

таъминлаш бўйича

мутахассис


- 1 киши

Ўқув жараёни

мониторинги бўйича

мутахассис


- 1 киши

Бухгалтерия ҳисоби

бўйича мутахассис


- 1 киши



















            

Изоҳ: ходимларнинг чекланган сони (ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 4 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 21 апрелдаги

118-сон қарорига

4-ИЛОВА



Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини

ташкил этиш бўйича ҳудудий ўқув базаси этиб белгиланган

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари

РЎЙХАТИ


Қорақалпоғистон Республикаси


1.

Нукус тумани Шўртанбай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


2.

Манғит қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


3.

Беруний қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4.

Қонликўл қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


5.

Қораўзак қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


6.

Шуманай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


7.

Тўрткўл қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


8.

Қўнғирот қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


9.

Элликқалъа қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


10.

Тахтакўпир қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


11.

Чимбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


12.

Хўжайли қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


13.

Кегейли агросаноат касб-ҳунар коллежи



Андижон вилояти


1.

Асака қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


2.

Андижон агросаноат касб-ҳунар коллежи


3.

Булоқбоши агросаноат касб-ҳунар коллежи


4.

Избоскан қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


5.

Пахтаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


6.

Балиқчи тумани "Ўрмонбек" қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


7.

Бўз қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


8.

Жалақудуқ агросаноат касб-ҳунар коллежи


9.

Улуғнор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


10.

Хўжаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


11.

Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи


12.

Шаҳрихон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


13.

Қўрғонтепа тумани "Қорасув" қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


14.

Олтинкўл агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи



Бухоро вилояти


1.

Жондор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


2.

Бухоро қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


3.

Вобкент қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4.

Когон қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежи


5.

Олот қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


6.

Пешку қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


7.

Шофиркон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


8.

Қоракўл қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


9.

Ғиждувон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


10.

Қоровулбозор агросаноат касб-ҳунар коллежи


11.

Ромитан қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи



Жиззах вилояти


1.

Дўстлик қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


2.

Арнасой қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежи


3.

Учтепа қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4.

Зомин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


5.

Зарбдор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


6.

Ғаллаорол қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


7.

Бахмал қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


8.

Зафаробод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


9.

Мирзачўл қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


10.

Пахтакор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


11.

Фориш қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


12.

Янгиобод иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи



Қашқадарё вилояти


1.

Ғузор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


2.

Қарши тумани "Қовчин" қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


3.

Муборак қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4.

Косон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


5.

Қамаши қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


6.

Китоб қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


7.

Касби қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


8.

Миришкор тумани қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи


9.

Нишон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


10.

Чироқчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


11.

Яккабоғ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


12.

Шаҳрисабз агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


13.

Деҳқонобод транспорт ва агробизнес касб-ҳунар коллежи



Навоий вилояти


1.

Кармана саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


2.

Қизилтепа қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


3.

Конимех қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4.

Навбаҳор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


5.

Хатирчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


6.

Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи



Наманган вилояти


1.

Чуст қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


2.

Тўрақўрғон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


3.

Чортоқ-Боғистон мевачилик ва қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4.

Янгиқўрғон транспорт ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


5.

Уйчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


6.

Норин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


7.

Мингбулоқ тумани "Жумашўй" мелиорация ва қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


8.

Наманган қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


9.

Поп тумани қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи


10.

Косонсой тумани "Қоқумбой" қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


11.

Учқўрғон тумани "Янгиер" қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи



Самарқанд вилояти


1.

Самарқанд қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


2.

Булунғур қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


3.

Қўшработ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4.

Каттақўрғон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


5.

Жомбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


6.

Иштихон тумани "Баҳрин" қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


7.

Пахтачи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


8.

Пастдарғом қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


9.

Пайариқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


10.

Нарпай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


11.

Нуробод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


12.

Тойлоқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


13.

Оқдарё агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежи


14.

Ургут агробизнес ва сервис касб-ҳунар коллежи



Сирдарё вилояти


1.

Боёвут қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


2.

Гулистон тумани Деҳқонобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


3.

Мирзаобод ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


4.

Сайхунобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


5.

Сирдарё тумани Малик агросаноат касб-ҳунар коллежи


6.

Оқолтин тумани Фарғона қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


7.

Ховос тумани Гулбаҳор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


8.

Сардоба тумани Пахтаобод ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи



Сурхондарё вилояти


1.

Ангор қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежи


2.

Бойсун қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежи


3.

Денов-Ҳазорбоғ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4.

Жарқўрғон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


5.

Музработ агросервис касб-ҳунар коллежи


6.

Олтинсой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


7.

Сариосиё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


8.

Узун қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


9.

Термиз тумани Янгиариқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


10.

Шеробод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


11.

Шўрчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


12.

Қизириқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


13.

Бандихон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


14.

Қумқўрғон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи



Тошкент вилояти


1.

Бекобод тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


2.

Бўка агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи


3.

Бўстонлиқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4.

Қибрай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


5.

Оққўрғон агросаноат ва бизнес касб-ҳунар коллежи


6.

Оҳангарон тумани Нуробод қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


7.

Паркент агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


8.

Пскент агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


9.

Зангиота агросаноат ва бизнес касб-ҳунар коллежи


10.

Ўрта Чирчиқ тумани агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи


11.

Чиноз тумани Олмазор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


12.

Юқори Чирчиқ агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


13.

Қуйи Чирчиқ агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


14.

Ягийўл қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи



Фарғона вилояти


1.

Қувасой агросаноат касб-ҳунар коллежи


2.

Бешариқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


3.

Боғдод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4.

Бувайда қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


5.

Данғара қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


6.

Ёзёвон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


7.

Қува қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


8.

Олтиариқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


9.

Қўштепа агросаноат касб-ҳунар коллежи


10.

Риштон агросаноат касб-ҳунар коллежи


11.

Сўх қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


12.

Тошлоқ агросаноат касб-ҳунар коллежи


13.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


14.

Учкўприк агросаноат касб-ҳунар коллежи


15.

Фарғона тумани агросаноат касб-ҳунар коллежи


16.

Фурқат тумани агросаноат касб-ҳунар коллежи



Хоразм вилояти


1.

Урганч қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


2.

Хива қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


3.

Хонқа қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4.

Янгиариқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


5.

Қўшкўпир агросаноат ва қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


6.

Шовот тумани "Дўстлик" қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


7.

Хазорасп қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


8.

Боғот қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


9.

Гурлан қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


10.

Янгибозор тумани "Ўзбекистон" қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи



Жами - 156 та


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 2 май, 17-сон, 174-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 4-сон, 27-модда