Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтиши тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.05.2016 й. 133-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 2 майдаги

133-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт

вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар

ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳудудларни комплекс

ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари

ходимларининг қайта тайёрлашдан ва малака

оширишдан ўтиши тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади), шунингдек тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш гуруҳлари (кейинги ўринларда гуруҳлар деб аталади) ходимларининг қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиши тартибини белгилайди.


2. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг ўқув базасида, стажировка эса - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ва Савдо-саноат палатасида амалга оширилади.


3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ташкил этилиши учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Банк-молия академияси жавоб беради.


4. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даврида уларнинг асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.


5. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



II. ХОДИМЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИНГ МАҚСАДИ,

ВАЗИФАЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ


6. Ходимларнинг касб даражасини юқори даражада сақлаб туриш ва ривожлантириш ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мақсади ҳисобланади.


7. Қуйидагилар курсларнинг вазифалари ҳисобланади:

ходимларга юкланган вазифаларни юқори касб даражасида бажариш учун зарур бўлган назарий, амалий билимларни, кўникмаларни ва уқувни тизимли тарзда янгилаш;

тингловчиларга - ҳудудлар ходимларига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилиши мониторинги жараёнида марказий иқтисодиёт органлари ва давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари билан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини сингдириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўзаро ҳамкорлиги самарадорлиги даражасини ва амалий натижадорлигини ошириш мақсадида улар томонидан ҳудудий даражада фойдаланилаётган замонавий дастурий таъминотнинг қўлланишини ишлаб чиқиш.


8. Қуйидагилар ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудларнинг ресурс салоҳияти ва демографик тенденциялари билан мувозанатланган қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;

саноат ишлаб чиқаришларини модернизациялаш ва ривожлантириш, пудрат қурилиш қувватларини мутаносиб ривожлантириш ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

ишлаб чиқариш инфратузилмасини, уй-жой-коммунал соҳани ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, ер ва сув ресурслари балансларини шакллантириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;

меҳнат ресурслари балансини шакллантириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш, ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш масалалари, демографик ривожланишни таҳлил қилиш.


9. Ҳар бир йўналиш бўйича ўқув режалари қуйидаги масалаларни қамраб олиши лозим:

тингловчиларга ўрганилаётган тармоқлар ва соҳалардаги муаммолар ва номутаносибликларни аниқлаган ҳолда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, ҳудудларнинг ресурс салоҳиятини чуқур таҳлил қилиш кўникмаларини сингдириш;

тегишли тармоқлар ва соҳаларни ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг олиб бориш усуллари ва кўникмаларини ўрганиш;

тегишли тармоқлар ва соҳаларнинг пропорционал мутаносиб ривожланишини таъминлаш учун баланс усулидан фойдаланиш;

ҳудудий органлар ишлари жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш.



III. ХОДИМЛАРНИНГ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА

ОШИРИШ КУРСЛАРИДАН ЎТИШИ ТАРТИБИ


10. Давлат бошқаруви иқтисодиёт органлари тизимида иш тажрибасига эга бўлмаган барча ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимларига ишга қабул қилингандан кейинги дастлабки 12 календарь ой мобайнида мажбурий тартибда тўрт ҳафталик қайта тайёрлашдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида икки ҳафталик стажировкадан ўтадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари бошлиқлари ҳар йили икки ҳафталик малака оширишдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида - бир ҳафталик стажировкадан ўтадилар.

Ходимлар уч йилда бир марта тўрт ҳафталик малака оширишдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида - икки ҳафталик стажировкадан ўтадилар;

Гуруҳлар раҳбарлари ва ходимлари уч йилда бир марта икки ҳафталик малака оширишдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида - бир ҳафталик стажировкадан ўтадилар.


11. Қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни таълим олувчилар сони 14 нафардан 25 нафаргача бўлган гуруҳларда ташкил этилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Банк-молия академияси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таклифларига биноан ҳар йили 15 сентябргача уларнинг эгаллаб турган лавозимларига кўра ўқитиш даврлари ва йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари контингентини белгилайди ҳамда навбатдаги календарь йил учун ўқитиш режа-жадвалини тасдиқлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари бошлиқлари малакасини ошириш курслари календарь йилнинг ноябрь ойида ўтказилади.


13. Ўқув курслари асосан интерактив шаклда, шу жумладан "Ақлий ҳужум", "Кейс стади", "Жамоада ишлаш", "Давра суҳбатлари" шаклида ҳамда билимлар ва кўникмалар беришнинг бошқа замонавий шаклларида ўтказилади.

Машғулотларни ўтказишга ва стажировкага раҳбарлик қилишга Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг, республика бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг, вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимлари, хорижий мутахассислар жалб этилади.


14. Қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан ўтиш якунлари бўйича 100 балли тизим бўйича якуний тест синови ўтказилади.

Якуний тест синови Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси томонидан ташкил этилади.


15. Стажировка якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар бир таълим олувчига ижобий ёхуд салбий баҳо беради.


16. Таълим олувчилар, агар тест синови якунлари бўйича олиниши мумкин бўлган балларнинг камида 55 фоизини олса ва стажировкадан ўтиш якунлари бўйича ижобий баҳога эга бўлиш шарти билан қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган деб ҳисобланади.

Таълим олувчи олиниши мумкин бўлган балларнинг камида 55 фоизини тўплай олмаган тақдирда унинг яна бир марта такрорий тест синовидан ўтишига рухсат берилади.


17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари муваффақиятли якунланган тақдирда ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтганлик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг сертификати берилади.

Тингловчи томонидан қониқарсиз баҳо туфайли сертификат олинмаслиги ходимни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш учун асос ҳисобланади.

Балларнинг олиниши мумкин бўлган сонининг 90 фоизи ва ундан ортиғи олинганда имтиёзли сертификат берилади. Имтиёзли сертификат олиниши номзодни номенклатура лавозимлари захираси рўйхатига киритиш учун асос ҳисобланади.


18. Ходимлар курслар бошлангандан бошлаб икки кун мобайнида машғулотларга келмаса ёки 12 соат қатнашмаса, келмаслик сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди.

Келмасликнинг холисона сабаблари (касаллик ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа сабаблар) мавжуд бўлганда ходим кейинги гуруҳларда курслардан ўтиш учун жадвалга киритилади.


19. Узрсиз сабаблар бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига келинмаган тақдирда ходимлар курслардан ўтмаган деб ҳисобланади, зарур чоралар кўриш учун тегишли маълумот Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига юборилади.


20. Курслардан чиқарилган ходимлар курслардан ўтмаган деб ҳисобланади.


21. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврида тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг ички тартиби талабларига риоя қилишлари шарт.






Низомга

1-ИЛОВА



Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш курсларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

       









.

.

.

.





.

.

.

.





.

.

.

.












1-босқич





2-босқич





3-босқич





4-босқич






















































Тингловчилар контингентини шакллантириш ва режа-жадвални тасдиқлаш





Ўқув жараёни





Малака амалиёти





Тегишли сертификат олиш



































































Қорақалпоғистон

Республикаси

Иқтисодиёт

вазирлиги,

вилоятлар ва

Тошкент шаҳри

ҳокимликлари

Ўзбекистон

Республикаси

Иқтисодиёт

вазирлиги билан

биргаликда





Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясидаги машғулотлар





Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида стажировкадан ўтиш





Якуний тест натижалари.

Стажировка (малака амалиёти) якунлари бўйича ижобий тавсифнома мавжудлиги



Қуйидагиларга:

55 - 89 балл олган ходимларга -сертификат берилади;

90 - 100 балл олган ходимларга - имтиёзли сертификат берилади.

Йиғма бошқармалар ва бўлимларнинг 55 дан кам балл олган ходимларига қайта тайёрлашдан ўтганлиги тўғрисида сертификат берилмайди.

















1. Эгаллаб турган лавозимига кўра даврлар ва ўқитиш йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари контингентини аниқлайди.

2. Навбатдаги календарь йил учун режа-жадвални тасдиқлаш эгаллаб турган лавозимига кўра ва ўқитиш йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишиб Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида амалга оширилади.




























.

.

>



















>




>




>






































.

.

.

.


















































































































Ҳар йили 15 сентябргача





Ҳар йили:

ноябрь ойида - раҳбарлар учун;

тасдиқланган жадвал бўйича - бошқа ходимлар учун





Ўқув жараёнидан кейин





Курслар тугагандан кейин















           




Низомга

2-ИЛОВА

        

       

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

IQTISODIYOT VAZIRLIGI

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

BANK-MOLIYA AKADEMIYASI

     



Tartib raqami ________

________-son

      

  

SERTIFIKAT

   

    


(malaka sertifikati berilgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi)


pasport malumotlari:


qayta tayyorlov va malaka oshirishdan o`tdi

20__ yil "___" __________dan 20__ yil "___" __________gacha amal qiladi.

O`zbekiston Respublikasi

Iqtisodiyot vaziri


_____________________

(F.I.O.)


________________

M.`O. (imzo)


O`zbekiston Respublikasi

Bank-moliya akademiyasi rektori


_____________________

(F.I.O.)


________________

M.`O. (imzo)

       





Низомга

3-ИЛОВА



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

IQTISODIYOT VAZIRLIGI

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

BANK-MOLIYA AKADEMIYASI


Tartib raqami ________

________-son


IMTIYOZLI SERTIFIKAT


(malaka sertifikati berilgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi)

pasport malumotlari:



qayta tayyorlov va malaka oshirishdan o`tdi

20__ yil "___" __________dan 20__ yil "___" __________gacha amal qiladi.

O`zbekiston Respublikasi

Iqtisodiyot vaziri


_____________________

(F.I.O.)


________________

M.`O. (imzo)


O`zbekiston Respublikasi

Bank-moliya akademiyasi rektori


_____________________

(F.I.O.)


________________

M.`O. (imzo)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 194-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 5-сон, 33-модда




































Время: 0.2197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск