ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

ЎзР Президентининг 09.04.1998 й. ПФ-1987-сон Фармонининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР Президентининг 09.04.1998 й.

ПФ-1987-сон Фармонининг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 17.07.2017 й.

ПФ-5115-сон Фармонидан олдинги таҳрири



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўзининг ихтисослашган ташқи савдо фирмалари орқали кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотишни ташкил этсин. Уларга хорижий бозорларнинг маркетинг тадқиқотини ўтказишда кўмаклашсин. (ЎзР Президентининг 08.01.2004 й. ПФ-3376-сон Фармони таҳриридаги банд)




ЎзР Президентининг 07.04.2014 й.

ПФ-4609-сон Фармонидан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Белгилаб қўйилсинки, 2004 йилнинг 1 январидан кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига қуйидагилар киради:

якка тартибдаги тадбиркорлар;

ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган микрофирмалар;

қуйидаги тармоқларнинг ўртача йиллик ходимлари сони:

енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноати - 100 кишидан;

машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва киме саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳалари - 50 кишидан;

фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳалар - 25 кишидан ошмаган кичик корхоналар. (ЎзР Президентининг 30.08.2003 й. ПФ-3305-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 05.06.2007 й.

ПФ-3883-сон Фармонидан олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Кичик бизнес корхоналари ўзлари ташкил этаётган ишлаб чиқариш учун хорижий технологияни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинсин. (ЎзР Президентининг 08.01.2004 й. ПФ-3376-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)


ЎзР Президентининг 09.02.2005 й. ПФ-3570-сон Фармонига мувофиқ иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


Қўрғонлар, қишлоқ ва овулларда янгидан барпо этилаётган, ишлаб чиқариш-техника соҳасига мўлжалланган маҳсулотлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган, шунингдек, қурилиш фаолияти билан шуғулланадиган, таъмирлаш, таъмирлаш-қурилиш, маиший ва коммунал хизмат кўрсатадиган хусусий корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 31-моддасининг 18-банди тадбиқ этилсин.


ЎзР Президентининг 09.02.2005 й. ПФ-3570-сон Фармонига мувофиқ учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


Белгилаб қўйилсинки, мазкур бандда кўрсатилган имтиёзлар фақат Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига, Де??он ва фермер хўжаликлари уюшмасига аъзо бўлган кичик бизнес корхоналаригагина тегишлидир. (ЎзР Президентининг 08.01.2004 й. ПФ-3376-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 06.07.2006 й. ПФ-3767-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан ташқари фондларнинг кичик бизнес корхоналарига кредит бериш бўйича барча операциялари тижорат банклари, жумладан, "Тадбиркорбанк" орқали, бюджетдан ташқари фондлар ва тижорат банклари ўртасида тузиладиган бош битимлар асосида кредит йўллари очиш орқали амалга оширилади. (ЎзР Президентининг 30.05.2005 й. ПФ-3613-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 30.05.2005 й. ПФ-3613-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан ташқари фондларнинг кичик бизнес корхоналарига кредит бериш бўйича барча операциялари тижорат банклари, жумладан, "Тадбиркорбанк" ва "Замин" банки орқали, бюджетдан ташқари фондлар ва тижорат банклари ўртасида тузиладиган бош битимлар асосида кредит йўллари очиш орқали амалга оширилади. (ЎзР Президентининг 08.01.2004 й. ПФ-3376-сон Фармони таҳриридаги банд)




ЎзР Президентининг 09.02.2005 й. ПФ-3570-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



10-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


хусусий кичик корхоналарнинг Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг тегишли ҳудудий бўлимларига ёки Де??он ва фермер хўжаликлари уюшмасига белгиланган тартибда аъзо бўлиб киришига кўмаклашиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсинлар; (ЎзР Президентининг 08.01.2004 й. ПФ-3376-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)



10-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини, Де??он ва фермер хўжаликлари уюшмасини барпо этилаётган ва тугатилаётган кичик бизнес корхоналари ҳақидаги ахборот билан ҳар ойда таъминлаб турсинлар. (ЎзР Президентининг 08.01.2004 й. ПФ-3376-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 03.03.2004 й. ПФ-3404-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



4-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Бизнес-фонд", "Мадад" суғурта агентлиги, "Тадбиркорбанк" кичик бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошираётган тадбирларни мувофиқлаштириш. (ЎзР Президентининг 08.01.2004 й. ПФ-3376-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 30.08.2003 й.

ПФ-3305-сон Фармонидан

олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


(ЎзР Президентининг 19.06.2001 й. ПФ-2886-сон Фармони таҳриридаги банд)

1. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар кичик ва ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари ҳисобланади:

якка тартибдаги тадбиркорлик;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, ишлаб чиқариш тармоқларида йилига ўрта ҳисобда кўпи билан 10 нафар; савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида кўпи билан 5 нафар иш билан банд ходимга эга бўлган микрофирмалар;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, саноат соҳасида йилига ўрта ҳисобда кўпи билан 40 нафар; қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида - кўпи билан 20 нафар; илм-фан, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида - кўпи билан 10 нафар иш билан банд ходимга эга бўлган кичик корхоналар;


ЎзР Президентининг 30.08.2003 й. ПФ-3305-сон Фармонига мувофиқ бешинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


мулкчилик шаклидан қатъи назар, кичик корхоналар учун йилига ўрта ҳисобда белгиланганидан ортиқ, аммо саноат соҳасида 100 нафардан, қурилишда - 50 нафардан, қишлоқ хўжалига ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида, улгуржи савдо, умумий овқатланиш соҳаларида - 30 нафардан, чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида - 20 нафардан ошмайдиган иш билан банд ходимга эга бўлган ўрта корхоналар.















































Время: 0.2108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск