язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 52-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 52-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


52-СОН




29.12.2015 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-396-сон Қонун билан 26.04.1996 йилдаги "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сон Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Қимматли қоғозларнинг бозор қийматини аниқлаш тартибига тузатиш киритилди. Агар улар қимматли қоғозлар фонд биржаси биржа котировкаси листингига киритилган бўлса, уларнинг биржа котировкаси мазкур қимматли қоғозларнинг бозор қиймати деб эътироф этилади.

Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисоблаб ёзилган пеня миқдори ушбу дивидендлар суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг кун тартибига эндиликда жамиятнинг ижрочи органи ва кузатув кенгашининг унинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш ҳам киради.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари кенгайди, энди унга аниқ муддатларни белгилаган ҳолда ўрта ва узоқ муддатга жамиятнинг ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш ҳам киради.

Ҳужжат билан аниқлаштирилишича, кузатув кенгаши ваколатига кирадиган жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилашни, эндиликда мунтазам равишда жамият ижрочи органининг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш билан амалга ошириш мумкин.

Киритилган ўзгартиришларга биноан жамият директори ёки бошқарув аъзоларини тайинлаш учун танловда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин.

Жамият кузатув кенгаши томонидан йиллик ҳисобот акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 10 кун олдин (аввал - 30 кун олдин) дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

Ҳужжат билан жамиятга акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 2 ҳафта олдин Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудит ўтказилгандан кейин МҲХСга мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш мажбурияти жорий қилинди.


Эндиликда ахборот олиш учун сўровларни ахборот тизими орқали оғзаки, ёзма ва электрон шаклда бериш мумкин. Бу 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида" 24.04.1997 йилдаги 400-I-сон ва "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида" 29.12.2002 йилдаги 439-II-сон қонунларга киритилган ўзгартиришлар билан белгиланган.

Ёзма сўровда электрон манзилни кўрсатиш мурожаат қилувчининг жавобни ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилишга розилиги ҳисобланади.

Ёзма сўровга, шу жумладан электрон ҳужжат шаклида жўнатилган сўровга энг қисқа муддатда, бироқ сўров қабул қилинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай жавоб бериш зарур, башарти қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

Ўзгартиришлар "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонун кучга кирган кундан, яъни 2016 йил 10 июндан амалга киритилади.


ЎРҚ-396-сон Қонуннинг 19-моддаси билан давлат органларига, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва бошқа ташкилотларга, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органлари ваколатига аралашиш тақиқланади (25.05.2000 йилдаги "Тадбиркорлик фаолияти

...