ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 22-сон

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


22-СОН




Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2014 йилдаги 129-сон Қарори билан Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Намунавий низом Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши фаолиятини тартибга солади, олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно.

Низомга мувофиқ Кенгаш ҳар бир олий таълим муассасасида ташкил этилади. У юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Кенгаш таркибига давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, ҳомийлар, шунингдек олий таълим муассасаси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа юридик ва жисмоний шахслар кириши мумкин.

Белгиланишича, Кенгашнинг таркиби тасарруфида тегишли олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идора томонидан тасдиқланади. Бироқ Кенгаш таркибига Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот берадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари киритиладиган ҳолатларда Кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органларининг, ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг, шунингдек Президентга ҳисобот берадиган органларнинг раҳбарлари киритиладиган ҳолатларда таркиб Президент томонидан тасдиқланади. Нодавлат олий таълим муассасасининг Кенгаши таркиби унинг муассислари томонидан тасдиқланади.

Ҳужжат билан Кенгашнинг асосий мақсадлари, вазифалари ва ваколатлари ҳам белгиланган.

Кенгашнинг сон таркиби тартибга солинмайди. Кенгашнинг шахсий таркиби ва раҳбариятидаги ўзгаришлар, қоидага кўра, бир йилда 1 марта амалга оширилади. Олий таълим муассасасининг ректори (директори) лавозимига кўра Кенгаш аъзоси ҳисобланади.

...
Время: 0.0272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск