язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 25-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 25-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


25-СОН




Президентнинг 18.06.2014 йилдаги ПҚ-2190-сон Қарорида қурилиш соҳасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда Республика ихтисослаштирилган лизинг компаниясини (РИЛК) ташкил этиш тўғрисидаги қарор ўрин олди.

"Қурилишмашлизинг" РИЛК акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилмоқда. Унинг таъсисчилари қаторида Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асакабанк" ДАТБ, "Ўзсаноатқурилишбанк" ОАТБ, шунингдек манфаатдор акциядорлик компаниялари - "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекэнерго" ДАК ва бошқалар бор.

"Қурилишмашлизинг" РИЛК асосий вазифаларига кўра ўз маблағлари ва бошқа молиявий манбалари ҳисобидан маҳаллий ва хорижий корхоналарда қурилиш техникасини ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича буюртмаларни жойлаштириш; қурилиш техникасини шартнома асосида қурилиш пудрат ташкилотлари Реестрига киритилган корхоналарга лизинг ёки ижарага бериш; қурилиш техникаси харид қилишга мақсадли йўналтириладиган компаниянинг ресурсларини шакллантириш учун маблағларни, шу жумладан хорижий банклар ва бошқа халқаро молия институтларининг кредит линияларини жалб этиш.

Ҳ

...