язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 32-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 32-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


32-СОН




Президентнинг 24.07.2014 йилдаги ПФ-4636-сон Фармони билан Бош прокуратура таркибида Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар таркибида - Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимлари тузилди.

Адлия вазирлиги таркибидаги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тугатилди. Бўшаётган 88 та штат бирликларини янгидан ташкил этилган Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларини тўлдириш учун ўтказилади.

Шунингдек Бош прокуратуранинг Бош бошқармаси таркибига Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси киритилди.

Ҳужжат билан тугатилган Бош прокурорнинг ўринбосари лавозими ўрнига "Бош прокурорнинг ўринбосари - Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси бошлиғи лавозими киритилди.

Бош бошқарманинг асосий вазифалари қаторидан қуйидагилар ўрин олган:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш;

қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш;

фуқаролар ва юридик

...