язык интерфейса

ВМ N 230 20.08.2013 й. НМ. 2013 й. N 37 (426) 17 сентябрь

ВМ N 230 20.08.2013 й. НМ. 2013 й. N 37 (426) 17 сентябрь

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ТАРТИБГА

СОЛИШДАГИ ЯНГИЛИКЛАР


Товар ва молия бозорларидаги рақобат жараёнини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 20 августида "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини қабул қилди, у билан қуйидаги 5 та Низом тасдиқланди:

1) товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида;

2) хизматларнинг молия бозорида монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлаш тартиби тўғрисида;

3) рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлар ва битимларни аниқлаш тартиби тўғрисида;

4) хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида;

5) хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисида.



ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

БОЗОРДАГИ УСТУН МАВҚЕИНИ ЭЪТИРОФ

ЭТИШ ШАРТЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ


Шуни эслатиб ўтамизки, "Рақобат тўғрисида"ги Қонун (6.01.2012 йилдаги ЎРҚ-319-сон, бундан кейин - Қонун) билан устун мавқени аниқлаш тамойили ўзгартирилиб, товарлар ва хизматлар бозорида уни аниқлашнинг янада аниқ мезонлари мустаҳкамланган, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг бозордаги улуши пасайиши белгиланган эди (Қонуннинг 6-моддаси). Агар илгари товарлари ёки хизматлари улуши товар ёки молия бозорида 65% ва ундан юқори бўлган субъектнинг мақоми устун саналган бўлса, эндиликда Қонун устун мавқени эътироф этишнинг энг юқори даражасини пасайтирди. Эндиликда хўжалик юритувчи субъектнинг бозордаги товарлари ёки хизматлари улуши 50%га тенг ва ундан ортиқ бўлса, ёхуд 35-50% ҳажмида бўлса - хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозоридаги улуши камида 1 йил мобайнида барқарор бўлиб турганда; бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) тегишли улушлар нисбий миқдорда бўлиб турганда; ушбу бозорга янги хўжалик юритувчи субъектларнинг киришига имконият бўлганда устун мақомга эга саналади.

Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги

...