ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 28-сон
ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ
28-СОН
Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2013 йилдаги Халқаро авиаташишлар хизматларини реализация қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирларига доир 189-сон қарорига мувофиқ миллий авиаташувчилар 2013 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон резидентларига авиачипталарни, жўнатишнинг бошланғич пункти Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳолларда ҳам, чет эл валютасида сотишга ҳақлилар.
Бунда ҳужжат билан миллий авиаташувчилар авиачипталарни, агар жўнатишнинг бошланғич пункти республика ҳудудида жойлашган тақдирда, миллий валютада сотадиган шахсларнинг 8 тоифаси белгиланган. Булар:
1941-1945 йиллардаги уруш иштирокчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
1941-1945 йиллардаги уруш йилларида фидокорона меҳнат ва нуқсонсиз аскарлик хизмати учун орден ва медаллар билан мукофотланган шахслар;
биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлари ва уларни кузатувчи шахслар;
болаликдан ногиронлар ва уларни кузатувчи шахслар;
даволанишга хорижга кетаётган шахслар - ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссияси ёки ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан берилган маълумотнома асосида;
туғишган қариндошларини дафн этишга бораётган шахслар - телеграмма асосида;
олий ўқув юртларининг таклифи/йўлланмаси бўйича ўқишга бораётган шахслар;
Чернобиль АЭСдаги фалокат оқибатларини тугатиш иштирокчилари.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2012 йилдаги 357-сон Қарорига кўра 2013 йил 1 январдан бошлаб республика ҳудудида авиачипталарни чет эл валютасида, шу жумладан трансферт ташишда, резидентлар ва норезидентлар учун реализация қилиш,
...