язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 45-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 45-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


45-СОН




Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2013 йилдаги 288-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар (2014 йил 1 январдан кучга киради), жумладан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 20.08.2003 йилдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжат билан хоналар, бинолар, иншоотларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадни таъмирлаш) учун рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби белгиланди. Асосий тушунчаларнинг қуйидаги таърифлари меъёрий мустаҳкамланди: объектни қайта ихтисослаштириш; объектни реконструкция қилиш; бино ва иншоотнинг фасадини ўзгартириш.

Муҳим жиҳат шундан иборатки, тадбиркор рухсатнома олиш учун аввалдан у учун очилган "бир дарча"га - ҳужжатларни ваколатли органлардан ўтказилиши кетма-кетлигини таъминлайдиган Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига мурожаат қилади.

Хоналар ёки биноларларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш мақсадлари ва хусусияти турлича бўлган ҳолатларда рухсатнома олиш таомиллари эса ўхшаш бўлади. Ариза билан бирга топшириладиган ҳужжатлар рўйхати ҳар бир ҳолат учун аниқ тартиблаштирилган. Тадбиркор ариза билан Инспекцияга мурожаат қилади, Инспекция объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома олиш учун мурожаат қилинган тақдирда ҳужжатларни туман (шаҳар) Архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига), турар жой биноларини нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун ҳужжатларни туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

Ҳужжатлар ҳақ ундирилмасдан кўриб чиқилади. Ваколатли орган ҳар бир мурожаат учун белгиланган муддатларда рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиши лозим. Агар белгиланган муддатда қарор қабул қилинмаса, у ҳолда тегишли ҳужжатлар топширилган рухсатномани олиш муддати тугаши билан ариза берувчи Инспекция орқали ваколатли органни бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилган ҳолда ҳаракат (фаолият) содир этишга ҳақли. Ваколатли орган эса хабарнома олинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида рухсатнома бериши лозим. Уни олгунга қадар ҳаракат (фаолият) содир этиш учун асос бўлиб, ариза берувчи томонидан ваколатли органга юборилган уларни қабул қилиш санаси ҳақида белги қўйилган тақдим этилган ҳужжатлар баёни ва ёзма хабарнома ҳисобланади.

Рухсатномани беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад

...