язык интерфейса

ЎРҚ-327-сон Қонуни

ЎРҚ-327-сон Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

БИЗНЕС БИЛАН ОИЛАВИЙ ШУҒУЛЛАНГАНДА


Шу кунларда чоп этилган "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонун кичик ва хусусий бизнеснинг муҳим шакли сифатида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий негизини барпо этади, оилавий корхоналар учун ҳуқуқий кафолатларни белгилайди.

Оилавий тадбиркорлик деганда оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган фаолият тушунилади.


Қонунга биноан, оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ва реализация қилишни амалга ошириш учун ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг улушли ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулк, шунингдек оилавий корхона иштирокчиларидан ҳар бирининг мол-мулки негизида барпо этиладиган кичик тадбиркорлик субъектидир.

Оилавий корхонада камида икки киши иштирок этиши керак - уларга оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг

...