язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 17-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 17-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


17-СОН



24.04.2012 йилдаги ЎРҚ-326-сон Қонун билан Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тамакига қарши курашиш бўйича Ҳадли конвенциясига қўшилди.

2003 йил 21 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 56-сессиясида қабул қилинган Конвенция бевосита амал қилувчи ҳужжат бўлмасдан, балки фақатгина давлат томонидан тамаки тармоғи тартибга солинишининг стратегиясини белгилайди. Ҳужжатнинг асосий қоидалари тамаки маҳсулотларига нарх белгилаш ва уларга солиқ солиш, кишиларни тамаки тутунидан ҳимоя қилиш, тамаки маҳсулоти ингредиентларини тартибга солиш, ўрамдаги ахборотга доир талаблар, шунингдек реклама, тамаки маҳсулотини нолегал сотишга қарши курашиш, уни вояга етмаган шахсларга сотишга йўл қўймаслик каби соҳаларга татбиқ этилади.

Мисол учун, Конвенциянинг 11-моддасида назарда тутилган чоралар унга қўшилган Тараф томонидан Конвенция кучга киргандан сўнг 3 йил давомида қабул қилинади ва амалга оширилади. Ушбу моддага биноан мамлакат ўзининг миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ тамаки маҳсулотининг ўрами ва маркировкаси улар сотилишини ҳеч ҳам рағбатлантирмаслигини кузатиб бориши шарт. Ҳар бир сигарета қутиси юзининг камида 30 фоизи, яхшиси, ярмидан кўпини ушбу тамаки маҳсулоти компонентлари ва улардан ажралиб чиқадиган ёнувчи моддалар ҳақидаги ахборот илова қилинган ҳолда чекишнинг зарари ҳақида огоҳлантирувчи матн эгаллаши керак.

13-моддага биноан Конвенцияга қўшилган мамлакат ўзининг Конституцияси ёки конституциявий тамойилларига мувофиқ тамаки маҳсулотларининг ҳамма рекламаси, улар сотилишини рағбатлантириш ва уларга ҳомийлик қилишга 5 йил мобайнида тўлиқ

...