ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 20-сон

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


20-СОН



Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарори билан 2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тасдиқланган бўлиб, у 2016 йилга қадар мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги хизматлар улушини 55%гача ошириш назарда тутилган 2012-2016 йилларда республика бўйича хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий турларини ривожлантириш мақсадли параметрларини ўз ичига олади.

Прогнозга мувофиқ, хизматларнинг барча турлари бўйича ўсиш суръатлари фоиз эквивалентида 2012 йилда - 114,9%, 2013 йилда - 115,6%, 2014 йилда - 116,2%, 2015 йилда - 116,9% ва 2016 йилда - 117,4%ни ташкил қилиши керак.

Дастурда шунингдек минтақалар бўйича хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадли параметрлари ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан кўрсатиладиган янги хизмат турларини ривожлантиришнинг прогноз параметрлари ўрин олган.

Президентнинг 2006 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-325-сон қарори билан хизмат кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўловидан озод этиш кўринишидаги имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилди. Шу муносабат билан кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзлари татбиқ этиладиган хизматларнинг янги рўйхати тасдиқланди.

Олдин амал қилган рўйхатга нисбатан янги рўйхат 2 хизмат тури билан тўлдирилди - солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари кўрсатадиган хизматлар ва ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва электрон таълим хизматлари.

2012 йилнинг II чорагидан бошлаб қишлоқ жойлардаги маҳаллалар ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар (сартарошлар, тикувчилар, пойабзал маиший техника таъмирлаш бўйича усталар ва бошқалар) қатъий белгиланган солиқ тўлашдан 3 йил муддатга, шунингдек қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда ташкил қилинаётган кирхоналар хизматларини кўрсатадиган микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўлови ҳамда қатъий белгиланган солиқ тўловини тўлашдан 5 йил муддатга озод этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2005-2011 йилларда ЯИМдаги хизмат кўрсатиш соҳаси улуши 11,8%га ўсди, хизмат кўрсатиш соҳасини тезкор ривожлантириш ҳисобига 1,1 млн янги иш жойлари яратилди.

Ҳужжат билан

...
Время: 0.0215
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск