ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 21-сон
ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ
21-СОН
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом, идоравий мансублигидан қатъи назар, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартибини белгилайди ҳамда сифатли таълим олиш ва касбий тайёргарликка эга бўлишда, давлат ва жамият манфаатлари йўлида ўқувчи ёшларнинг соғлиғини сақлашда хавф-хатарларни камайтиришда ўқувчилар ва талабаларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган.
Низомнинг мақсадлари таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш самарадорлигига эришиш ва ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш учун шарт-шароитлар яратишдир.
Низомни ишлаб чиқиш қуйидаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган:
- бой интеллектуал мерос асосида ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларни, миллий мустақиллик ғояларини ҳурмат қилиш ва уларга садоқат руҳида тарбиялаш;
- ўқув жараёнида, шу жумладан таълим олувчилар томонидан телефонлардан фойдаланиш билан боғлиқ қуйидаги салбий ҳодисаларнинг олдини олиш ва бартараф этиш:
ўқув материалларини улардан шпаргалкалар сифатида фойдаланиш учун, шунингдек машғулотлар вақтида таълим олувчилар фойдаланишадиган турли ўйинларни ёзиб олиш ва телефон хотирасида сақлаш;
ёшлар ўртасида
...