ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 39-сон

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


39-СОН



27.09.2012 йилдаги ЎРҚ-337-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Кодекс тўлдирилган меъёрга мувофиқ, ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан берилган ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатиш ташкилотининг сертификати асосида бажарилади. Мазкур сертификатни бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Авиация маъмуриятига чет эл давлатининг ваколатли органи билан ижарага олинган ҳаво кемасидан фойдаланилиши устидан назорат қилиш бўйича муайян мажбуриятларни унга ўтказиш мақсадида белгиланган тартибда битим тузиш ҳуқуқи берилди.

Бундан ташқари, назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган самовий ҳудуд тушунчаларига тузатиш киритилди. Бунда назорат қилинадиган самовий ҳудуд деганда парвозларга диспетчерлик хизмати кўрсатиш таъминланадиган доирадаги самовий ҳудуд тушунилади. Назорат қилинмайдиган самовий ҳудуд деганда парвозлар пайтида ахборот хизмати кўрсатиладиган доирадаги самовий ҳудуд тушунилади.

Қидирув-қутқарув ишларини бажаришда, табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда иштирок этаётган ҳаво кемалари, шунингдек Мудофаа вазирлигининг ҳаво кемалари аэронавигация ва аэропорт йиғимларидан (аэродромларда ҳаво ҳаракати ва ҳаво кемаларига хизмат кўрсатганлик

...
Время: 0.0114
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск