ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 44-сон

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


44-СОН



Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2012 йилдаги 309-сон қарорига мувофиқ "Хоразм троллейбус бошқармаси" давлат корхонаси "Шкода электрик" фирмаси (Чехия) билан Хоразм вилояти троллейбуслар ҳаракатдаги паркини янгилаш учун  9 та троллейбус харид қилишга доир шартнома имзолади. Шартномани маблағ билан таъминлаш манбаи - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тара??иёт жамғармасининг 3534,1 минг евро миқдоридаги, 10 йил муддатга, шу жумладан, 3 йилдан иборат имтиёзли даврга берилаётган, "Ўзсаноатқурилишбанк" ОАТБ орқали қайта молиялаштириладиган кредит. Троллейбусларнинг харид қилиниши 2013 йилдаги Инвестиция дастурига киритилади. Вилоят ҳокимлигига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига электр транспорти инфратузилмасини таъмирлаш учун - 6 ойлик муддат берилди.


* * *



Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2012 йилдаги 310-сон қарори билан Ўзбекистон пахта толасининг жаҳон пахта бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида, хорижий истеъмолчиларнинг пахта толаси тойларининг ташқи кўринишига ва ўралишига нисбатан тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қайта ташкил қилинаётган Янгийўл пахта тозалаш заводи мол-мулкининг бир қисми негизида 2013 йилнинг I чорагидан бошлаб полиэтилентерафтолат лента ва юмшоқ полиэтилен контейнерлар ишлаб чиқариш бўйича МЧЖ ташкил қилинади. Республика ҳудудида полиэтилентерафтолат лента ва юмшоқ полиэтилен контейнерларни ишлаб чиқариш бошлангунга қадар, 2012 йил ноябрь - 2013 йил январь ойларида пахта тозалаш корхоналарини ўраш ва боғлаш материаллари билан таъминлаш учун 13,226 млн АҚШ доллари қийматидаги 2,3 миллион дона сарфлаш материаллари ва пахта толаси тойларини пакетлаш учун ускуналар етказиб беришга "Ўзсаноатмашимпекс" ДАТК билан "Nantong Yufeng Plastic Packing Co., Ltd" компанияси (ХХР) ўртасида шартнома тузилди.


* * *



Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қ

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск