ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 46-47-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ
46-47-СОН
Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва хусусий мулкни ривожлантириш дастурини амалга ошириш йилларида 31 мингдан ортиқ давлат корхоналари ҳамда объектлари хусусий эгаликка ўтди.
Ишлаб чиқарилаётган ЯИМнинг 82,5 фоиздан кўпроғи, саноат маҳсулотининг ва пудрат ишлари ҳажмларининг 90 фоиздан ортиғи, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳасининг деярли барча маҳсулоти иқтисодиётнинг айнан нодавлат сектори улушига тўғри келмоқда.
Бироқ, табиий монополияларнинг устунлиги, ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда корхоналарнинг рақобатдошлигини оширишни рағбатлантириш билан боғлиқ кўпгина масалалар ҳамон ҳал этилмай қолмоқда.
Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хусусий мулкчилик кўламини кенгайтириш, монополияга қарши самарали тартиботларни амалга ошириш ҳамда реал рақобатчилик муҳитини шакллантириш мақсадида Президентнинг 13.11.2012 йилдаги ПФ-4483-сон Фармони билан олдин амал қилган икки қўмита - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил қилинди.
Янги ташкил этилган Қўмитанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қ
...