язык интерфейса

ВМ 18.10.2012 й. 297-сон Қарори (НМ 2012 йил N 44 (381) 6 ноябрь

ВМ 18.10.2012 й. 297-сон Қарори (НМ 2012 йил N 44 (381) 6 ноябрь

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎРИНДОШЛИК ВА БИР НЕЧА

ЛАВОЗИМДА ИШЛАШ ЯНГИ ТАҲРИРДА


Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом (бундан кейин - Низом) тасдиқланди.

Низомда, хусусан, барча мулкчилик шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда меҳнат шартномаларига (контрактларига) мувофиқ ўриндошлик бўйича ишлаётган ёки бир нечта касб ва лавозимларда ишлаётган жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнат муносабатларининг тартибга солиниши белгиланган.


Мазкур Низом қабул қилингунга қадар ўриндошлик бўйича ҳамда бир неча лавозимда ишлаш шартлари (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қисмида) собиқ Иттифоқ Вазирлар Кенгашининг 22.09.1988 йилдаги 1111-сон қарори, Ўриндошлик бўйича ишлаш шароитлари тўғрисида низом (9.03.1989 йил) ва собиқ Иттифоқ Вазирлар Кенгашининг 1981 йил 4 декабрдаги "Касблар (лавозимлар)ни бирга олиб бориш тартиби ва шартлари тўғрисида" қарорини қўллаш бўйича йўриқнома (cобиқ Иттифоқ Меҳнат давлат қўмитасининг 14.05.1982 йилдаги 53-ВЛ-сон)* билан тартибга солинган.

1996 йил 1 апрелдан амалга киритилган Меҳнат кодексининг (бундан кейин - МК) IX бобига меҳнатнинг ўриндошлик шартларида ҳам, бир нечта касблар (лавозимлар)да ишлаш тартибида ҳам жалб этишга ижозат берадиган 160-модда киритилган. Иккала ҳолда ҳам ходим бажарадиган қўшимча иш тўғрисида сўз боряпти.

Бироқ ўхшаш бўлиб туюлса-да, ўриндошлик билан бир нечта лавозимда ишлаш ўртасида муайян фарқлар

...