язык интерфейса

ПФ-4453-сон, ПФ-4455-сон Фармони

ПФ-4453-сон, ПФ-4455-сон Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

БИЗНЕС МУҲИТИ ЯНАДА

ҚУЛАЙ ТУС ОЛМОҚДА


Июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш, замон талабларига мос келмайдиган лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини, статистик, молиявий ва солиқ ҳисоботлари шаклларини қисқартириш, уларни тақдим этиш механизмини такомиллаштириш ҳисобига қулай ишбилармонлик муҳитини вужудга келтириш, бизнес субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва шундай субъектларнинг янада эркин фаолият юритишларини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар назарда тутилган иккита фармонни имзолади.


Президентнинг "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони (16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон, бундан кейин - ПФ-4453-сон Фармон) айрим шаклларни бекор қилиш, такрорланувчиларини бирлаштириш ҳисобига давлат статистик, молиявий, солиқ ва бошқа ҳисоботларнинг ҳажмини, шунингдек уларни тақдим этишнинг даврийлигини анчагина қисқартирди.



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ БЎЙИЧА


Жорий йилнинг III чорагидан бошлаб учта молиявий ҳисобот бекор қилинади. Йирик корхоналар Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот (3-шакл) ва Дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома (2а-шакл), кичик корхоналар ва микрофирмалар Дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома (2а-шакл) топширмайдилар.


Шу тариқа, тақдим этиладиган молиявий ҳисобот шаклларининг умумий сони жорий йилнинг III чорагидан бошлаб 1,5 баравар қисқаради.


Бунда жорий йилнинг I ярми учун йирик корхоналарда юқорида саналган молиявий ҳисобот шаклларини қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда, яъни жорий йилнинг 25 июлигача тақдим этишга доир

...