ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ПҚ-1731, ПФ-4434, 4436 (2012 йил N 26 (934) 21 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Қонун ҳужжатлари шарҳи



ИҚТИСОДИЁТ РАҚОБАТБАРДОШ

БЎЛИШИ УЧУН


2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида Президент Ислом Каримов жорий йилда асосий устуворликни қуйидагича белгилади: "Биринчи даражали эътибор мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатдошлигини ошириш бўйича дастур тайёрлаш ва уни амалга оширишга қаратилиши зарур". Ушбу вазифани амалга оширишга давлат раҳбарининг бир қатор фармонлари ва қарорлари йўналтирилган.


ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАР, ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР ВА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТУВЧИ

КОРХОНАЛАРГА ИМТИЁЗЛАР ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР


Сўнгги уч ой ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, хизматлар турини кенгайтириш ва сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирларни назарда тутувчи бир қатор қарорлар ва фармонлар қабул қилинган.


ЖОРИЙ йилнинг 26 март куни  Президентнинг "Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-1731-сон қарори (бундан кейин - ПҚ-1731-сон Қарор) қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан фақат маҳаллий товар (иш, хизмат)лар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун хизмат кўрсатадиган банкда ҳисобга қўйган ҳолда қуйидагилар экспорт шартномаларига тенглаштирилди:

халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда хорижий қатнашчилар билан тенг шароитларда ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизмат)ларни етказиб беришга чет эл валютасида тузилган шартномалар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада тузилган шартномалар.

Бунда ушбу шартномалар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга экспорт қилувчи корхоналар учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари, яъни, Президентнинг "Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" (5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон)

...
Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск