ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Орденлар /

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2003 й. 526-II-сон "Фидокорона хизматлари учун" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.08.2003 й.

N 526-II



"ФИДОКОРОНА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН"

ОРДЕНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Фидокорона хизматлари учун" ордени таъсис этилсин.


2. "Фидокорона хизматлари учун" ордени тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова килинади).


3. "Фидокорона хизматлари учун" орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).


4. 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 266-модда; 1996 йил, N 5-6, 63-модда, N 9, 120-модда; 1998 йил, N 9, 163-модда; 2000 йил, N 7-8, 202-модда) 11-моддаси "Эл-юрт ҳурмати" ордени" деган сўзлардан кейин "Фидокорона хизматлари учун" ордени" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

2003 йил 29 августдаги

526-II-сон Қонунига

ИЛОВА



"Фидокорона хизматлари учун"

ордени тўғрисидаги

НИЗОМ

1. "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мамлакатнинг иқтисодий ва маданий юксалишига, мудофаа қудратини кучайтириш ва миллий хавфсизлигини таъминлашга, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, халқ фаровонлигини оширшпга катта ҳисса қўшган, ўзининг истеъдоди, билим ва тажрибасини Ватанимиз равнақига бахш этиб, фидоийлик намунасини кўрсатиб келаётган фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар мукофотланади.

"Фидокорона хизматлари учун" ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.


2. "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш ва орденни топшириш "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


3. "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ беш карраси миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар ва қонунчиликда белгилаб қўйилган имтиёзлардан фойдаланадилар.

4. "Фидокорона хизматлари учун" ордени кўкракнинг чап томонига тақилади.


5. "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бирйўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.






Ўзбекистон Республикаси

2003 йил 29 августдаги

526-II-сон Қонунига

ИЛОВА



"Фидокорона хизматлари учун" орденининг

ТАВСИФИ


"Фидокорона хизматлари учун" ордени 1 микрон қалинликдаги олтин қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади ҳамда саккиз қиррали ёқут рангли юлдуз шаклида бўлади. Юлдуз бурчаклари орасида оқ эмаль қопламаси узра таралаётган нурлар акс этган. Юллузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи - 52 миллиметр.

Орденнинг марказидаги доирада тилла рангдаги Ҳумо қуши тасвирланган. Унинг ортида - марказдан юқорироқдаги мовий манзара бағрида Ўзбекистон Республикасининг олтин ранг харитаси жойлашган.

Тасвир атрофидаги оқ эмалли ҳошия узра олтин рангдаги ҳарфлар билан "FIDOKORONA XIZMATLARI UCHUN" сўзлари ёзилган.

Орденнинг қуйи қисмида оқ рангли пахта чаноқлари ва тилла рангли буғдой бошоқлари тасвирланган.

Орқа томонининг пастки қисмида орденнинг тартиб рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзиғлиқ.

Орден Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.



































Время: 0.2118
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск