язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 18.04.2016 й. 25-сон "Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.04.2016 й. 2593-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.04.2016 й.

N 2593-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

18.04.2016 й.

N 25


БУЙРУҒИ



Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган

навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 20 майдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2593, 2014 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 298-модда) билан тасдиқланган Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Ш. Тешаев






Буйруққа

ИЛОВА



Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган

навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2 ва 3-бандлардаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" деган сўзлар "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 5-банддаги "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга" деган сўзлар "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 20-бандда:

учинчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига" деган сўзлар "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиалларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмасига" деган сўзлар "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 2 май, 17-сон, 180-модда