язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 08.04.2016 й. 74-Н-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.05.2016 й. 1747-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.05.2016 й.

N 1747-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

08.04.2016 й.

N 74-Н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси

авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт

комиссияларини тайинлаш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 32-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 15 ноябрдаги 167-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1747, 2007 йил 11 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 525-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. ТУЭК таркиби раис, шифокор-экспертлар (терапевт, невропатолог, отоларинголог, офтальмолог, хирург) ҳамда котибдан иборат бўлади. ТУЭК таркибига кирувчи шифокор-экспертлардан бири Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ "касб патологияси" ихтисослиги бўйича қайта тайёрлашдан ўтган бўлиши керак.".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                 Т. Ўлжаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 207-модда