Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар қонунчилиги /

Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисида Низом (АВ томонидан 25.02.2009 й. 1911-сон билан рўйхатга олинган ҚБФМНҚМ 30.01.2009 й. 2009-05-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 25 февралда 1911-сон

билан рўйхатга олинган,

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази бош директорининг

2009 йил 30 январдаги

2009-05-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акциялар эгалари, корпоратив облигациялар эгалари ва инфратузилмавий облигациялар эгалари реестрини шакллантириш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


анкета маълумотлари - рўйхатга олинган қимматли қоғозлар эгасини идентификациялаш имконини берадиган маълумотлар;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестри (кейинги ўринларда - реестр) - рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган, уларга қарашли эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар эмитентининг номи, ушбу қимматли қоғозларнинг сони, номинал қиймати, тури ва хили, шунингдек реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларга ахборот юбориш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилган рўйхати;

реестрни шакллантириш тўғрисида топшириқнома - белгиланган санага қимматли қоғозлар эгалари реестрини шакллантириш ва бериш тўғрисида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига (кейинги ўринларда - Марказий депозитарий) берилган кўрсатмани ўз ичига олувчи эмитентнинг ёки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг топшириғи ёхуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акциядорларнинг ёзма мурожаати;

Марказий депозитарийнинг сўровномаси (кейинги ўринларда - сўровнома) - реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномада кўрсатилган санага қимматли қоғозлар эгалари ва уларга тегишли қимматли қоғозлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисида инвестиция воситачисига берилган кўрсатмани ўз ичига олувчи электрон сўровнома;

қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхати - қимматли қоғозлар эгаларининг анкета маълумотларини, эгасига тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг тури, типи ва сонини, шунингдек қимматли қоғозларга юклатишлар фактларига доир маълумотларни ўз ичига оладиган, белгиланган санага шакллантирилган ҳужжат;


қимматли қоғозлар эгаси - қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


операция куни - Марказий депозитарий ёки инвестиция воситачиси регламентида белгиланган иш кунидаги депозитар операциялар бажариладиган вақт;

фонд бозорида электрон ҳужжат айланиши тизими - (кейинги ўринларда ЭҲА тизими) қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ўртасида электрон ҳужжатларни шакллантириш, жўнатиш ва қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш имконини берувчи, электрон ҳужжатларни (ахборотни) алмашиш учун қўлланиладиган ҳар бир қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг дастурий-техник воситалари мажмуи;

трансфер-агент - қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларнинг қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши ва уларнинг ўтказилиши бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.


II. РЕЕСТР ЮРИТИШ ТИЗИМИ


2. Реестр юритиш тизими Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиларининг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар йиғиндисидир.

3. Реестр юритиш тизимида қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг олувчига ўтиши қимматли қоғозлар эгаларининг Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиларидаги депо ҳисобварақлари бўйича депозитар операцияларни ўтказиш йўли билан депозитар операциялар стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

Қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.

Қимматли қоғоз билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан олувчига ўтади.

4. Реестрни шакллантириш Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиларининг ҳисоб регистрларидан:

эмитент ва у томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар;

қимматли қоғозлар эгаларининг анкета маълумотлари, уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг сони, номинал қиймати, тури, шунингдек қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва ишлов бериш йўли билан Марказий депозитарий томонидан амалга оширилади.


5. Реестр эмитентнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини амалга оширувчи Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиларининг операция куни якунида қимматли қоғозлар эгаларининг депо ҳисобварақлари ҳолати бўйича реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномада кўрсатилган санага шакллантирилади.

6. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) эмитент тўғрисидаги ахборот:

эмитентнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили, эмитентнинг расмий веб-сайти (улар мавжуд бўлган тақдирда);

эмитентнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва органи, хизмат кўрсатувчи банк номи, МФО коди, талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағининг рақами (миллий валютадаги), солиқ тўловчининг идентификация рақами, КТУТ коди;

мансабдор шахсларнинг Ф.И.Ш. ва уларнинг телефонлари;

устав капитали, чиқарилган қимматли қоғозларнинг умумий сони, қимматли қоғозларнинг номинал қиймати, чиқарилишларни жойлаштирилган қисмининг ҳажми;

б) Марказий депозитарий тўғрисидаги ахборот:

тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), телефон, факс;

давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва органи, хизмат кўрсатувчи банк номи, миллий ва чет эл валюталаридаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақлари рақами, МФО коди, солиқ тўловчининг идентификация рақами, КТУТ коди;

мансабдор шахсларнинг Ф.И.Ш. ва уларнинг телефонлари;


в) эмитентнинг қимматли қоғозлари чиқарилишлари тўғрисидаги ахборот:

чиқарилиш(лар)нинг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва санаси, рўйхатдан ўтказиш органи, чиқарилиш(лар)нинг тартиб рақами, қимматли қоғозларнинг тури ва типи, Марказий депозитарийнинг кодификацияси бўйича қимматли қоғоз коди, жойлаштириш тугаган санаси, чиқарилишдаги умумий сон;

г) эмитентнинг қимматли қоғозлари тўғрисидаги ахборот:

Марказий депозитарийнинг кодификацияси бўйича қимматли қоғоз коди, қимматли қоғозларнинг тури ва типи, қимматли қоғозлар ҳар бир тури ва типининг умумий сони, жойлаштирилган қимматли қоғозлар сони, эмиссия ҳисобварағидаги жойлаштирилмаган ва қимматли қоғозлар эмитентининг ихтиёрига келиб тушган қимматли қоғозлар қолдиғи;


д) қимматли қоғозлар эгаси тўғрисидаги ахборот:

Депонентларнинг ягона базасидаги эгасининг коди, қимматли қоғозлар эгасининг анкета маълумотлари, қимматли қоғозларнинг (типи бўйича тақсимланган ҳолдаги) сони, қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги фактлари;

жойлаштирилган қисмининг фоизи ва овозлар сони (акциялар учун).

7. Қимматли қоғозлар эгасининг анкета маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

жисмоний шахслар учун фамилияси, исми, шарифи (охиргиси мавжуд бўлган тақдирда), шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури, серияси, рақами, берилган санаси ва берган орган, рўйхатдан ўтган яшаш манзили ва турар манзили, шунингдек телефон рақами, электрон почта манзили, СТИР коди ва банк реквизитлари (улар мавжуд бўлган тақдирда);

юридик шахслар учун юридик шахснинг тўлиқ номи, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси, рўйхатга олишни амалга оширган орган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва КТУТ коди (резидент учун), унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, шунингдек телефон рақами ва электрон почта манзили (улар мавжуд бўлган тақдирда).

8. Реестрда қимматли қоғозларнинг эгалари тўғрисидаги ахборот:

юридик шахслар;

жисмоний шахслар;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар гуруҳларига ажратилган бўлиши керак;


9. Қимматли қоғозлар эгасининг реестрни юритиш тизимидаги рўйхатга олиш рақами унинг Депонентлар ягона базасидаги коди ҳисобланади.

10. "Олтин акция"ни жорий этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган акциядорлик жамиятининг реестрига давлат вакили ҳам киритилади.


11. Эмитент тўғрисидаги, эмитент қимматли қоғозларининг чиқарилишлари, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар эгаларининг анкета маълумотлари тўғрисидаги ахборотлар реестрга Марказий депозитарийнинг ҳисоб регистрларидан киритилади.

12. Эгаларига тегишли бўлган

...
Время: 0.0264
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск