Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш асослари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.12.2015 й. 358-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 декабрдаги

358-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили

бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари

орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда "ягона дарча" марказлари деб аталади) орқали давлат хизматлари кўрсатиш, "ягона дарча" марказларининг давлат органлари ҳамда давлат хизматлари кўрсатадиган бошқа ташкилотлар ва (ёки) давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.


2. "Ягона дарча" марказлари ҳамда давлат органлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатадиган ва (ёки) давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) ўртасида ахборотларни айирбошлаш идоралараро ўзаро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими воситасида амалга оширилади, бунда "ягона дарча" марказларини автоматлаштиришни, ахборот хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, аризачилар билан ўзаро муносабатларни бошқаришнинг ахборот тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) орқали амалга оширилади.


3. Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари фақат давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган Давлат хизматлари рўйхатига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) киритилган давлат хизматлари олиш учун "ягона дарча" марказларига мурожаат қилишган тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда аризачилар деб аталади) давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага ва давлат хизмати паспортига мувофиқ амалга оширилади.



II. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА

АРИЗАЛАР БЕРИШ, УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

ҲУЖЖАТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


4. Аризачи "ягона дарча" марказига давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани (кейинги ўринларда ариза деб аталади) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича, ҳозир бўлиш тартибида ёки почта алоқаси воситасида беради.

Интерактив давлат хизматлари ягона портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали берилган аризалар давлат хизмати кўрсатадиган тегишли ваколатли органга автоматик равишда бевосита юборилади.


5. Аризачи ҳозир бўлиш тартибида мурожаат қилган тақдирда "ягона дарча" маркази хонасида навбат бўйича тартиб рақами олади ва кутиш учун ажратилган жойда "ягона дарча" маркази ходимининг чақиришини кутади.

Аризачи навбат рақамини олган вақтдан бошлаб "ягона дарча" маркази ходими томонидан аризани ариза қабул қилиб олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат аризачига берилгунгача бўлган вақт 30 дақиқадан ошмаслиги керак.


6. Аризачи чақирилгандан кейин "ягона дарча" маркази ходими аризанинг давлат хизмати паспортига мувофиқ тўлиқ тўлдирилганлигини текширади. Текшириш якунлари бўйича "ягона дарча" маркази ходими аризани идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимига киритади, ушбу тизим воситасида Рўйхатга киритилган давлат хизматлари кўрсатиш учун тушган аризаларни рўйхатга олиш Электрон журналида (кейинги ўринларда Журнал деб аталади) шакллантирилади. Журнал идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими воситасида белгиланган шаклда, аризага уникал рўйхатдан ўтказиш рақамини беради.

Ариза рўйхатдан ўтказилгандан кейин "ягона дарча" маркази ходими аризачига ариза олингани тўғрисида тилхат беради ёки уникал рўйхатдан ўтказиш рақамини кўрсатган ҳолда ариза нусхасида қабул қилингани тўғрисидаги тегишли ёзувни қайд этади.

Почта алоқаси орқали "ягона дарча" маркази томонидан олинган ариза ҳам унга уникал рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда Журналда рўйхатдан ўтказилади.


7. "Ягона дарча" маркази томонидан ҳозир бўлиш тартибида ёки почта алоқаси орқали олинган ариза "ягона дарча" маркази ходими томонидан сканирланади, унга электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) қўйилади ва ариза олинган куни идоралараро электрон тарздаги ҳамкорлик тизими орқали тегишли ваколатли органларга юборилади.

"Ягона дарча" маркази ходимининг ЭРИси фақат берилган аризада нотўғри маълумот йўқлиги фактини аниқлайди.


8. Бошқа жойдаги "ягона дарча" марказига ҳозир бўлиш тартибида ёки почта алоқаси орқали мурожаат қилинган ёки аризачи рўйхатдан ўтказилган тақдирда ариза тегишли "ягона дарча" марказини хабардор қилган ҳолда идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали "ягона дарча" маркази томонидан тегишли ваколатли органга юборилади.

Аризачи томонидан "ягона дарча" марказига ариза электрон манба орқали тақдим этилган тақдирда "ягона дарча" маркази ходими, зарурат бўлганда, унга аризани хизмат кўрсатиш учун ажратилган жойга "ягона дарча" маркази биносига Ягона портал орқали юборишда кўмаклашади.


9. Ариза Ягона портал орқали юборилган тақдирда ариза, уникал рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда, автоматик равишда Ягона порталда рўйхатдан ўтказилади.


10. Аризачилардан аризани қабул қилиш учун тегишли давлат хизмати паспортида назарда тутилмаган қўшимча маълумотларни ва (ёки) ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Давлат хизматининг тасдиқланган паспорти қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган тақдирда аризачи ушбу паспортга мувофиқ расмийлаштирилган давлат хизматининг тўлиқ ва (ёки) ишончли бўлмаган маълумотлари ваколатли органга тақдим этилганлиги учун жавоб бермайди.

Бунда тегишли ваколатли орган ноаниқлик аниқланган санадан бошлаб бир кун муддатда ушбу давлат хизмати паспортидаги ноаниқликни белгиланган тартибда бартараф этиш чораларини кўриши шарт.


11. Ахборот айирбошлашда техник носозликлар вужудга келган ҳолатларда аризачи томонидан қоғозда тақдим этилган ариза у олинган санадан бошлаб бир иш куни мобайнида "ягона дарча" маркази томонидан почта алоқаси воситасида (буюртма хат билан) ёхуд ўзининг масъул ходими орқали юборилади.


12. Ваколатли орган ариза олинган вақтдан бошлаб унинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди.

Аризани кўриб чиқишда ваколатли органнинг қўшимча ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиши, шунингдек аризасини кўриб чиқиш жараёнида давлат хизматлари кўрсатиш учун "ягона дарча" марказига мурожаат қилган аризачини таклиф этиши тақиқланади.


13. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддат тугашидан 3 иш соатидан кечикмай:

давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли равишда рад этилганини белгиланган тартибда қоғозли манбада расмийлаштиради;

давлат хизмати кўрсатиш натижаси ёки давлат хизмати кўрсатишни рад этишнинг асосли сабаблари тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимига ва ўзининг электрон ахборот ресурсларига киритади;

QR-код (матрик штрихли код)да мавжуд бўлган давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилишини - электрон ҳужжатни генерация қилади;

давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилишини электрон тарзда "ягона дарча" марказига ёхуд аризачига (Ягона портал орқали мурожаат қилинган тақдирда) юборади.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилиши ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилади.


14. QR-кодда уни тегишли дастурий-аппарат воситалари билан санашда тадбиркорлик субъектини

...
Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск