Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Ҳужжатлар айланишини ташкил этиш / Ҳужжатлар. ("Ҳужжатлар айланишини ташкил этиш" бўлими) / Ички ҳужжатлар айланиши. ("Ҳужжатлар айланишини ташкил этиш" бўлими) / Таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар намуналарининг маълумотлар базаси. ("Ҳужжатлар айланишини ташкил этиш" бўлими) /

Юридик бўлим тўғрисида низом. ("Ҳужжатлар айланишини ташкил этиш" бўлими)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172


Намуна



_____________________________

(ташкилот номи)




“ТАСДИҚЛАЙМАН”

ташкилот раҳбари

________________________________

(шахсий имзо)

________________________________

(имзонинг ёйилмаси)

________________________________

(сана)






Юридик бўлим тўғрисида

НИЗОМ



1. Умумий қоидалар


1.1. Юридик бўлим корхонанинг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, ташкилот директорининг буйруғи билан ташкил этилади ва тугатилади.


1.2. Юридик бўлим бевосита ташкилот директорига бўйсунади.


1.3. Юридик бўлимга ташкилот директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.


1.4. Юридик бўлим бошлиғи ___ нафар ўринбосар (ўринбосарлар)га эга. Ўринбосар (ўринбосарлар)нинг мажбуриятлари юридик бўлим бошлиғи томонидан белгиланади.


1.5. Ўринбосар (ўринбосарлар), юридик бўлим ходимлари юридик бўлим бошлиғининг тақдимномасига кўра ташкилот директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


1.6. Ўзининг фаолиятида юридик бўлим қуйидагиларга асосланади:

- корхона уставига;

- ушбу низомга;

- Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига.


1.7. ___________________________________________________________________.



2. Тузилмаси


2.1. Юридик бўлимнинг тузилмаси ҳамда штат сонини юридик бўлим бошлиғининг тақдимномасига кўра ва кадрлар бўлими билан келишилган ҳолда ташкилот раҳбари тасдиқлайди.


2.2. Юридик бўлимнинг таркибига қуйидаги гуруҳлар киради:

- шартномавий ишлар;

- талабнома-даъво ишлари;

- ҳуқуқий ахборот таъминоти;

- _____________________________;

- _____________________________.


2.3. Юридик бўлим таркибидаги гуруҳлар раҳбарлари, бўлимнинг бошқа ходимлари юридик бўлим бошлиғининг тақдимномасига кўра ташкилот директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


2.4. Юридик бўлимнинг бўлинмалари тўғрисидаги низом юридик бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланади, бўлинма ходимлари ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш эса тегишли бўлинма раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


2.5. ___________________________________________________________________.



3. Вазифалари


3.1. Юридик бўлим:

- корхонада қонунийликка риоя этилишини таъминлайди;

...
Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск