Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 08.06.2016 й. 2796-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 28.04.2016 й. 224/7-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 8 июнда 2796-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Олий аттестация

комиссияси Раёсатининг

2016 йил 28 апрелдаги

224/7-сон қарорига

ИЛОВА



Фан доктори илмий даражасини

берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) фаолияти тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Илмий кенгаш - муайян фан тармоғининг (тармоқларининг) тегишли ихтисосликлари йўналишида илмий даража талабгорлари учун кўзда тутилган аттестация тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) қарори билан етакчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ҳузурида муайян муддат давомида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиш учун тузилган илмий-ташкилий тузилма;


талабгор - диссертацияси ҳимоя учун Илмий кенгашда қабул қилинган ва аттестация йиғмажилди кўрилиш жараёнида бўлган шахс;


изланувчи - олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида диссертация тадқиқотларини олиб бораётган шахс;


аттестация - олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестацияси жараёнида, шу жумладан малакавий имтиҳонларни қабул қилиш, диссертация апробацияси (муҳокамаси) ва ҳимоясини ўтказиш ҳамда диссертацияни ОАКда экспертизадан ўтказиш асосида талабгорларнинг (изланувчиларнинг) назарий билим ва касбий тайёргарлик даражасини ҳамда диссертация сифати ва олинган натижаларининг янгилигини баҳолаш;


диссертация - муаллиф томонидан шахсан олиб борилган, тадқиқот моҳияти тегишли талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда асослаб берилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;


диссертация автореферати - диссертация тадқиқоти юзасидан умумий маълумотлар келтирилиб, ишнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда умумлаштирилган ҳолда қисқача баён қилинган ҳамда нашр этилган ишлар юзасидан маълумотлар берилган ва тегишли тавсиялар асосида расмийлаштирилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;


диссертация бажарилган муассаса - олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгаши қарори билан диссертация мавзуси бўйича тадқиқот олиб бориш учун масъул муассаса (муассасалар) сифатида тасдиқланиб, "ОАK Бюллетени" журналида эълон қилинган ташкилот;


экспертиза - ҳужжатларнинг моҳияти ва амалга оширилган аттестация тадбирларининг тегишли қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини илмий ва меъёрий-техник жиҳатдан баҳолаш;


Фан доктори илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш (бундан буён матнда Бир марталик илмий кенгаш деб юритилади) - фақат битта докторлик диссертацияси ҳимоясини ташкил қилиш учун ОАК қарори билан тузилган илмий-ташкилий тузилма;


Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар (бундан буён матнда Илмий семинар деб юритилади) - диссертацияни якуний дастлабки экспертизадан ўтказадиган семинар;


диссертация ҳимояси - тадқиқот натижаларининг илмий янгилиги, хулосалари, тавсияларининг тўғрилиги ва асосланганлиги, диссертациянинг назарий ва амалий аҳамияти, талабгорнинг фанга қўшган ҳиссаси бўйича илмий жамоатчилик олдида ўтказиладиган муҳокама;


илмий маслаҳатчи - тегишли олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгашининг қарори билан муайян изланувчига белгиланган тартибда илмий маслаҳатчи сифатида бириктирилган ва бу ҳақдаги маълумот "ОАK Бюллетени" журналида эълон қилинган мутахассис;


жамоавий тақриз - ОАК томонидан юборилган диссертацияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан Илмий кенгашнинг қўшимча хулосаси;


ҳисоб комиссияси - Илмий кенгаш мажлисида Илмий кенгаш аъзолари томонидан талабгорга фан доктори илмий даражасини бериш бўйича ёпиқ овоз бериш асосида муносабат билдириш жараёнини ташкил этиш юзасидан мазкур Илмий кенгаш қарори билан тузилган вақтинчалик ишчи гуруҳ;


апелляция - фан доктори илмий даражасини бериш ёки уни беришни рад қилиш ёхуд илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган мурожаат.


2. Илмий кенгаш диссертациялар экспертизасининг сифатлилиги, холислиги, диссертация ҳимояси учун зарур шароит яратилиши ва қабул қилган қарорларининг асослилиги учун масъулдир.



2-БОБ. ИЛМИЙ КЕНГАШНИ ТУЗИШ, УНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ

ЁКИ ТЎХТАТИШ


3. Ўз ҳузурида Илмий кенгаш тузиш учун олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси қуйидаги талабларга жавоб бериши:

муайян фан тармоғида (соҳасида) тан олинган ютуқларга, илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга самарали жорий қилишга эришган, тегишли йўналишлар бўйича етарли илмий салоҳиятга - камида икки нафар фан доктори ҳамда сифатли олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар таркибига эга бўлиши;

муайян фан тармоғи бўйича давлат грантлари ва халқаро грантлар, илмий лойиҳаларни (хўжалик шартномалари асосидаги илмий-тадқиқот лойиҳалари ва бошқаларни) бажаришда иштирок этаётган ҳамда ҳавола қилинаётган илмий ишлари, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг нуфузли ихтисослашган илмий журналларида нашр қилинган илмий ишлари мавжуд бўлган ходимларга эга бўлиши;

тегишли йўналишлар бўйича доимий ишлаб турган Илмий семинарларга, республика ва халқаро миқёсдаги конференция, семинар, давра суҳбати ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш тажрибасига эга бўлиши;

олий ўқув юртидан кейинги таълим ташкил этилган бўлиши лозим.


4. Илмий кенгаш етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳузурида мазкур муассасалар бўйсунувчи вазирлик ва идораларнинг мурожаатига асосан ОАК томонидан тузилади.

Муассаса Илмий кенгаш тузиш учун мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган талабларнинг барчасига жавоб бермаган тақдирда, тегишли вазирлик ва идораларнинг мурожаатларига асосан, ОАК томонидан олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳузурида, истисно тариқасида, муассасалараро Илмий кенгаш тузилиши мумкин.

Илмий кенгашнинг таркиби, шу жумладан унинг раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби тегишли вазирлик ва идораларнинг мурожаатига асосан ОАK томонидан муқобиллик асосида тасдиқланади. Илмий кенгаш ихтисосликлари бўйича етакчи мутахассис-олимлар - фан докторлари Илмий кенгаш раиси ва ўринбосари (ўринбосарлари) этиб тайинланади.


5. Вазирлик ва идораларнинг мурожаатида Илмий кенгаш тузиш зарурати асослаб берилади ва унга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Илмий кенгаш таркибига киритиш кўзда тутилаётган шахслар тўғрисидаги маълумот ҳамда ушбу шахсларнинг объектив-маълумотномалари илова қилинади. Илмий кенгашнинг раиси, раис ўринбосари ва илмий котиблигига номзодлар камида уч нафардан кўрсатилиши лозим.


6. Илмий кенгаш аъзолари, қоида тариқасида, камида ўн бир нафар ва кўпи билан йигирма бир нафар фан докторларидан иборат таркибда шакллантирилади.

Илмий кенгаш таркибига, истисно тариқасида, тегишли ихтисослик ёки фан тармоғи бўйича фаол илмий фаолият олиб бораётган ва катта илмий-амалий тажрибага эга бўлган фан номзодлари Илмий кенгаш аъзолари умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда киритилиши мумкин.

Илмий кенгаш таркибида Илмий кенгаш ихтисослигининг тегишли фан тармоғи бўйича камида беш нафар фан доктори бўлиши, Илмий кенгаш таркибига фан номзодлари киритилган тақдирда эса, камида тўрт нафар фан доктори бўлиши лозим.

Юридик фанлар бўйича тузилаётган Илмий кенгаш таркибига, эксперимент тариқасида, илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали ва тажрибали амалиётчи ходимлар киритилади. Бунда уларнинг сони Илмий кенгаш аъзолари умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим. Юридик фанлар бўйича Илмий кенгаш таркибида Илмий кенгаш ихтисослигининг тегишли фан тармоғи бўйича камида уч нафар фан доктори бўлиши лозим.


7. Зарур ҳолларда, Илмий кенгаш таркибига Илмий кенгаш ихтисосликларига яқин ихтисослик бўйича илмий даражага эга бўлган шахслар ҳам киритилиши мумкин.

Бир шахс фақат битта фан тармоғининг битта ихтисослиги бўйича Илмий кенгашга киритилади ҳамда кўпи билан иккита Илмий кенгаш аъзоси бўлиши мумкин.

Илмий кенгаш аъзолигига тавсия этилаётган шахслар охирги 3 йил ичида камида бешта илмий иш нашр эттирган бўлиши шарт. Мазкур талаб юридик фанлар бўйича Илмий кенгаш аъзолигига тавсия этилаётган илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали ва тажрибали амалиётчи ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.


8. ОАК Раёсати ва ОАК эксперт кенгашларининг аъзолари Илмий кенгаш таркибига киритилмайди.

Илмий кенгаш раиси Илмий кенгаш фаолиятида иштирок эта олмаган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча раис ўринбосари ёки улардан бири бажаради.


9. Илмий кенгаш таркиби 3 йил муддатга тасдиқланади. Илмий кенгаш таркибининг 15 фоизи ҳар йили белгиланган тартибда янгиланиши зарур.

Илмий кенгаш таркибида сурункасига икки муддатдан ортиқ ишлаш мумкин эмас.

Илмий кенгаш таркибидан чиқарилган аъзолар унинг таркибига 1 йил ўтгандан кейин қайта киритилиши мумкин.

Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби тегишли вазифани 3 йил муддат бажаради. Зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажараётган илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби ўз вазифасини кейинги муддатда тегишли вазирлик ёки идоранинг мурожаатига асосан ОАК Раёсатининг қарори асосида давом эттириши мумкин.


10. Илмий кенгаш ихтисосликлари рўйхати ва Илмий кенгаш раиси тегишли вазирлик ва идораларнинг мурожаати ёки ОАК эксперт кенгашининг тавсиясига асосан ОАК томонидан ўзгартирилиши мумкин.


11. Илмий кенгаш таркибига Илмий кенгаш раисининг Илмий кенгаш тузилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси раҳбари билан келишилган мурожаати асосида ОАК томонидан ўзгартишлар киритилиши мумкин. Бунда ўзгартишлар аниқ кўрсатилиши, асослаб берилиши, шунингдек субъектив хусусиятга эга бўлмаслиги лозим.


12. Диссертация ихтисослиги ёки тегишли фан тармоғи бўйича Илмий кенгаш бўлмаган тақдирда, диссертация бажарилган муассаса диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиб, диссертация ихтисослигига яқин келувчи Илмий кенгашга, бундай Илмий кенгаш бўлмаганда эса, тўғридан-тўғри ОАКга Бир марталик илмий кенгаш тузишни сўраб мурожаат қилади.


13. Бир марталик илмий кенгаш тузиш бўйича мурожаатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Бир марталик илмий кенгаш таркибига киритиш кўзда тутилаётган шахслар тўғрисидаги маълумот;

изланувчининг объектив-маълумотномаси;

диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси;

диссертация муҳокама қилинган ташкилотлар хулосалари (мавжуд бўлса);

диссертация ва диссертация авторефератининг қўлёзмалари.


14. Диссертация бажарилган муассаса Бир марталик илмий кенгаш тузиш бўйича Илмий кенгашга мурожаат қилганда, тақдим этилган ҳужжатлар Илмий кенгаш раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади.

Кўриб чиқиш натижалари ижобий бўлган тақдирда, Илмий кенгаш томонидан Бир марталик илмий кенгаш тузиш зарурлиги асослантирилиб, ОАКга мурожаат қилинади.


15. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ОАК томонидан кўриб чиқилиб, Бир марталик илмий кенгаш тузишнинг мақсадга мувофиқлиги ёхуд мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса берилади.

ОАК томонидан Бир марталик илмий кенгашни тузиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, диссертация бажарилган муассаса ёки Илмий кенгаш мурожаатига мувофиқ ОАК қарори билан Бир марталик илмий кенгаш таркиби, шу жумладан раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби тасдиқланади.


16. Бир марталик илмий кенгаш камида ўн бир ва кўпи билан ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда Илмий кенгаш таркибини шакллантириш бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда тузилади. Зарур ҳолларда, Бир марталик илмий кенгаш таркиби диссертация ихтисослигига яқин фан соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлган шахслардан иборат таркибда тузилиши мумкин.

Диссертация бўйича етакчи ташкилот ва расмий оппонентлар ОАК томонидан тавсия этилиши мумкин.


17. ОАК томонидан Бир марталик илмий кенгашни тузиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, тегишли Илмий кенгаш ёки муассасага эътирозлар ва камчиликлар асослантирилган жавоб хати юборилади. Мазкур хатга ОАКнинг тегишли қарори илова қилинади.

ОАК томонидан билдирилган эътирозлар ва камчиликлар бартараф этилганда, диссертация муассаса ёки тегишли Илмий кенгаш томонидан, ОАК қарори чиққан кундан эътиборан 6 ой ўтгандан кейин қайта дастлабки экспертизадан ўтказилиб, Бир марталик илмий кенгаш тузишни сўраб такроран мурожаат қилиниши мумкин.


18. Бир марталик илмий кенгаш фаолияти Илмий кенгаш фаолиятини ташкил этиш бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


19. Қуйидаги ҳолларда Илмий кенгаш фаолияти ОАК қарори асосида 6 ойгача тўхтатиб турилиши мумкин:

Илмий кенгаш томонидан мунтазам равишда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган ҳамда илмий савияси паст диссертация ҳимоялари ўтказилиб, Илмий кенгаш томонидан улар юзасидан ижобий хулосалар берилганда;

Илмий кенгаш фаолияти давомида ҳимоя қилинган иккита диссертацияга ОАК томонидан рад жавоби берилганда;

диссертация ҳимоясини ўтказиш тартиби Илмий кенгаш томонидан мунтазам равишда (сурункасига 2 марта) бузилганда.


20. Илмий кенгаш фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ОАК қарорида унинг фаолиятини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолат ҳамда йўл қўйилган камчиликлар, шунингдек ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ҳамда тўхтатиб туриш муддати кўрсатилади.


21. ОАК қарорида кўрсатилган муддат ичида тегишли камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, ОАК қарорига асосан Илмий кенгаш ўз фолиятини давом эттириши мумкин.


22. Фаолияти илгари бир марта тўхтатиб турилган Илмий кенгаш томонидан мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳолатлардан бири такрорланса, бундай Илмий кенгаш фаолияти ОАК томонидан тўхтатилиши мумкин. Илмий кенгаш фаолиятини тўхтатиш ОАК қарори асосида амалга оширилади. Илмий кенгаш фаолияти тўхтатилган тақдирда, умумий асосларда янгитдан Илмий кенгаш шакллантирилади.



3-БОБ. ИЛМИЙ КЕНГАШ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


23. Илмий кенгаш қонунийлик, холислик, очиқлик, шаффофлик ва тезкорлик принциплари асосида ОАK раҳбарлигида фаолият олиб боради. Илмий кенгаш фаолияти муассасанинг веб-сайти орқали ёритиб борилади.


24. Илмий кенгаш ўзи фаолият юритаётган муассасанинг расмий бланки ва Давлат герби тасвири туширилган муҳридан фойдаланади. Муассаса раҳбарияти томонидан Илмий кенгаш фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади.


25. Илмий кенгаш мажлислари:

диссертацияни ҳимояга қабул қилиш;

диссертация ҳимоясини ўтказиш;

ОАК томонидан юборилган диссертацияни, апелляцияларни, Илмий семинар ҳисоботини кўриб чиқиш;

илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш;

Илмий кенгаш фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан ўтказилади.


26. Илмий кенгаш томонидан кўпи билан тўртта ихтисослик ёки фан тармоғи бўйича диссертациялар ҳимояга қабул қилиниши мумкин.


27. Илмий кенгаш мажлисида битта диссертация ҳимояси ёки битта жамоавий тақриз муҳокамаси, кун давомида эса, иккита масала юзасидан мажлис ўтказилиши мумкин. Диссертация ҳимоялари сессия тарзида ОАK рухсати билан ўтказилади.


28. Илмий кенгаш диссертация ҳимоясини ўтказиш навбатини режалаштиришда, биринчи ўринда, ОАK томонидан қўшимча хулоса олиш учун юборилган диссертацияларни кўриб чиқишга эътибор қаратиши лозим.


29. Илмий кенгаш раиси ҳар йили 10 январга қадар ҳузурида Илмий кенгаш тузилган муассасага ҳамда ОАKга ўтган йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Илмий кенгаш фаолияти бўйича ҳисобот беради.


30. Талабгор ўз диссертацияси ҳимоясига оид барча ҳужжатлар билан танишиш ва Илмий кенгаш раҳбариятидан барча масалалар хусусида малакали ёрдам олиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. ИЛМИЙ КЕНГАШДА ДИССЕРТАЦИЯНИ

ДАСТЛАБКИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ


31. Диссертация бажарилган муассаса томонидан диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича ижобий хулоса берилганда, изланувчи томонидан Илмий кенгашга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

диссертация бажарилган муассасанинг диссертацияни ҳимояга қабул қилиш ҳақидаги мурожаати;

изланувчи тўғрисидаги объектив-маълумотнома;

изланувчининг олий таълим муассасасини битирганлиги тўғрисидаги дипломи нусхаси;

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тестдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ёки фан номзоди ёхуд хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража дипломининг нусхаси;

малакавий имтиҳонларни топширганлиги ҳақидаги гувоҳномалар;

диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси;

диссертация муҳокама қилинган ташкилотлар хулосалари (мавжуд бўлса);

изланувчининг диссертация бажарилган муассаса томонидан тасдиқланган илмий ишлари рўйхати, асосий илмий ишлари нусхалари;

илмий маслаҳатчининг тақризи;

ҳаммуаллифликдаги илмий ишларни диссертацияга тўла ёки қисман киритиш учун ҳаммуаллифларнинг ёзма равишда билдирган розилиги;

диссертация ва диссертация автореферати.


32. Илмий кенгаш диссертация бажарилган муассасанинг хулосасидан қониқмаган тақдирда, диссертацияни қўшимча равишда экспертизага юбориши мумкин.

Илмий кенгаш томонидан диссертация дастлабки экспертизадан ўтказиш учун қабул қилиб олингандан сўнг, Илмий семинарга юборилади.


33. Изланувчи томонидан ҳужжатлар топширилган кундан эътиборан 2 ой ичида Илмий кенгаш томонидан диссертация дастлабки экспертизадан ўтказилади.


34. Диссертацияга холисона хулоса бериш ва Илмий кенгашга диссертацияни ҳимояга қабул қилиш юзасидан асосли тавсиялар бериш учун муайян ихтисослик(лар) бўйича Илмий кенгаш ҳузурида тузиладиган Илмий семинар масъул ҳисобланади.

Илмий семинар Илмий кенгаш назорати остида фаолият юритади.


35. Илмий семинар камида ўн беш нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва илмий котибдан иборат таркибда ОАК билан келишилган ҳолда Илмий кенгаш раиси томонидан 2 йилгача бўлган муддатга тасдиқланади. Бир марталик илмий кенгаш томонидан тузиладиган Илмий семинар таркиби тўғридан-тўғри Бир марталик илмий кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.

Илмий кенгаш раиси Илмий семинарнинг таркибига ОАК билан келишилган ҳолда ўзгартиш киритиши мумкин.

Илмий семинар таркибига Илмий кенгаш аъзолари, ОАКнинг тегишли эксперт кенгаши аъзолари, илмий ва илмий-педагогик фаолият кўрсатаётган мутахассис-олимлар ҳамда юқори малакали ва тажрибали амалиётчи ходимлар киритилади.


36. Диссертация Илмий семинар раҳбарияти томонидан Илмий кенгаш раисининг (ўринбосарининг) йўлланмаси асосида Илмий кенгаш илмий котибидан қабул қилинади ва рўйхатга олинади ҳамда шу куннинг ўзида Илмий семинар аъзоларидан ёки бошқа мутахассис-олимлар орасидан икки нафар тақризчи тайинланади.

Тақризчилар диссертация билан танишиб чиқиб, 15 кун ичида тақризларини Илмий семинар илмий котибига тақдим этади. Изланувчи Илмий семинар мажлисидан камида 5 кун олдин Илмий семинар илмий котиб томонидан тақризлар билан таништирилиши лозим.


37. Илмий семинар иши мажлис шаклида ташкил этилади. Мажлиснинг кун тартиби унинг аъзоларига мажлис ўтказилишидан камида 5 кун олдин Илмий семинар илмий котиби томонидан тарқатилади ва илмий жамоатчиликка эълон қилинади.

Мажлисда Илмий семинарга аъзо бўлмаган мутахассислар ҳам иштирок этишлари мумкин.

Илмий семинар мажлиси Илмий семинар аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Илмий семинар мажлиси раис, у бўлмаганда раис ўринбосари раҳбарлигида ўтказилади.

Илмий семинар мажлисида илмий котиб иштирок этмаган тақдирда, унинг вазифасини бажариш Илмий семинар раиси томонидан Илмий семинар аъзоларидан бирининг зиммасига юклатилади.


38. Илмий семинарга раислик қилувчи мажлисни очиш вақтида, қайд этиш варақаси асосида Илмий семинар аъзоларини мажлиснинг ваколатлилиги ҳақида хабардор қилиб, изланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда диссертация мавзусини эълон қилиб, Илмий семинар илмий котибига сўз беради.

Изланувчи ҳақида Илмий семинар илмий котиби томонидан қисқача маълумот берилгандан сўнг, диссертациянинг моҳияти ва асосий ҳолатларини баён этиш учун сўз изланувчига берилади.

Изланувчининг маърузаси тугагач, савол-жавоблардан сўнг, тақризчиларга сўз берилади. Тақризчилардан бири узрли сабабларга кўра келмаган тақдирда, унинг тақризи Илмий семинар мажлисида илмий котиб томонидан тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Тақризчиларнинг иккаласи ҳам бўлмаган тақдирда, Илмий семинар мажлисини ўтказиш бошқа вақтга қолдирилади. Бунда Илмий семинарнинг мазкур масала бўйича ўтказиладиган кейинги мажлиси тақризчиларнинг тақризларини ўқиб эшиттиришдан бошланади.

Ҳар бир тақризчининг маърузасидан сўнг изланувчига сўз берилади.

Диссертация бўйича муҳокамада унда иштирок этаётган барча шахслар қатнашиши мумкин.

Илмий семинар мажлисида раислик қилувчи мазкур диссертация бўйича тушган таклифларни навбатига қараб очиқ овозга қўяди.

Илмий семинарнинг Илмий кенгашга диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисидаги хулосаси мажлисда иштирок этаётган Илмий семинар аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Мазкур хулоса шартли равишда бўлмаслиги керак. Илмий семинар хулосалари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва овоз бериш натижалари Илмий семинар баённомасида акс эттирилади. Баённомага Илмий семинар томонидан ишлаб чиқилган Илмий кенгаш хулосаси лойиҳаси ва зарур ҳолларда, Илмий кенгаш таркибига қўшимча аъзолар киритиш бўйича таклифлар илова қилинади.


39. Илмий семинар мажлиси баённомасида диссертация ҳимоясини ўтказиш учун асос бўлган ихтисосликка унинг мувофиқлиги, диссертациянинг илмий савияси, унинг илмий ва амалий аҳамияти, олинган натижаларнинг асосланганлиги, эълон қилинган ишларда диссертация натижалари қанчалик тўлиқ баён этилганлиги, илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилганлиги, изланувчиларга қўйиладиган талабларнинг бажарилганлиги, диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қай даражада бажарилганлиги ҳақидаги хулоса, шунингдек Илмий кенгашга диссертацияни ҳимояга қабул қилиш, расмий оппонентлар ва етакчи ташкилотни тайинлаш бўйича тавсия акс эттирилади.

Илмий семинар мажлисининг баённомаси раислик қилувчи ва илмий котиб томонидан имзоланади ҳамда Илмий кенгаш фаолият кўрсатиб турган муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади ва унга муассасанинг гербли муҳри қўйилади. Илмий семинар баённомасига мажлисда иштирок этган аъзолар ва таклиф этилган шахсларнинг қайд варақаси нусхаси илова қилинади.

Илмий семинар баённомаси изланувчига ва Илмий кенгаш раисига Илмий семинар раиси ёки илмий котиби томонидан берилади.

Диссертация Илмий семинарда 1 ой ичида муҳокамадан ўтказилади.


40. Илмий семинар фаолияти мазкур Низомда назарда тутилган талабларга мувофиқ ўтказилмаган ёки Илмий семинарда диссертацияга объектив баҳо берилмаган тақдирда, ОАК томонидан Илмий кенгашга Илмий семинар фаолиятини тўхтатиш ва уни қайта ташкил этиш тўғрисида таклиф берилади.

Илмий семинар раиси ҳар йили 10 декабрга қадар Илмий кенгаш раисига Илмий семинар фаолияти ҳақида ҳисобот тақдим этади. Ҳисобот эркин шаклда ёзилиб, унда Илмий семинарга топширилган ва кўриб чиқилган ишлар юзасидан аниқ маълумотлар келтирилиши керак.

Илмий кенгаш Илмий семинар ҳисоботини ўз мажлисида муҳокама қилади ва ўзининг йиллик ҳисоботи билан бирга уни ОАКга тақдим этади.



5-БОБ. ДИССЕРТАЦИЯНИ ҲИМОЯГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


41. Диссертация бўйича Илмий семинарнинг ижобий хулосаси тақдим этилган кундан эътиборан 1 ой ичида Илмий кенгаш томонидан диссертация ҳимояга қабул қилиб олиниши ва бу ҳақда қарор чиқарилиши лозим.


42. Диссертация юзасидан салбий тақриз ва (ёки) хулоса берилган, лекин берилган салбий тақриз ва (ёки) хулосалар Илмий кенгаш томонидан асосли эмас, деб топилган тақдирдагина, Илмий кенгашда, изланувчининг хоҳишига кўра, диссертацияни ҳимояга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.


43. Диссертация ўз моҳиятига кўра Илмий кенгаш ихтисосликларига тўғри келмаган ёки изланувчи томонидан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бажарилмаган тақдирда, диссертация Илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилинмайди. Бунда изланувчига диссертацияни Илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилмаслик сабаблари кўрсатилган мажлис баённомасидан кўчирма ҳамда изланувчи топширган барча ҳужжатлар қайтариб берилади.


44. Илмий кенгашнинг диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисидаги қарори Илмий семинарнинг ижобий хулосасига асосан очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этаётган Илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилсагина, қабул қилинган ҳисобланади.

Етакчи ташкилот ва расмий оппонентлар Илмий кенгаш томонидан диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин тасдиқланади.

Илмий кенгашда диссертация ҳимояга қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида диссертация ва диссертация автореферати лойиҳаси Илмий кенгаш томонидан расмий оппонент ва етакчи ташкилотларга кузатув хати орқали юборилади.


45. Илмий кенгаш томонидан диссертация бўйича фаннинг шу соҳасидан хабардор фан докторлари ёки профессорлар орасидан уч нафар расмий оппонент тайинланади, бунда уларнинг иккитаси ҳимоя ўтаётган Илмий кенгаш аъзоси бўлиши мумкин. Расмий оппонентлар турли ташкилотларнинг ходимлари бўлиши лозим.


46. Қуйидаги шахслар расмий оппонент бўла олмайди:

ОАK Раёсати аъзолари;

ОАK аппарати ходимлари;

ОАK эксперт кенгашлари аъзолари;

диссертацияни кўриб чиқаётган Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби;

талабгорнинг илмий маслаҳатчиси;

талабгорнинг илмий ишлари ҳаммуаллифлари;

диссертация бажарилган ёки ҳузурида Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган ёхуд илмий-тадқиқот ишлари бўйича талабгор буюртмачи ёки ижрочи (шерик ижрочи) бўлган олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;

талабгор ишлаётган кафедра, лаборатория, сектор ёки бўлим ходимлари.


47. Расмий оппонент диссертация, диссертация автореферати ва диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган ишларни ўрганиб чиқиб, ўз фикрини Илмий кенгашга тақриз шаклида тақдим этади. Тақризда танланган мавзунинг долзарблиги, диссертацияда келтирилган илмий тафсилот, асосий натижалар, хулоса ҳамда амалий ва назарий тавсиялар қай даражада асосланганлиги ва янгилиги, шунингдек диссертациянинг унга қўйилган талабларга мувофиқлиги акс эттирилади.

Расмий оппонентларнинг тақризи нусхалари Илмий кенгаш томонидан диссертация ҳимоясидан камида 5 кун олдин талабгорга топширилиши керак.

Расмий оппонент ўзи тайёрлаган тақризнинг холис ва сифатли бўлиши ҳамда Илмий кенгаш белгилаган муддатда тақдим этилиши учун масъулдир.

Расмий оппонентнинг тақризи унга қўйилган талабларга жавоб бермаган тақдирда, Илмий кенгаш тақризни қайта ишлаш учун расмий оппонентга қайтариб беришга ёки расмий оппонентни алмаштиришга ҳақли. Бунда диссертация ҳимояси бошқа кунга қолдирилади.


48. Илмий кенгаш томонидан диссертация юзасидан етакчи ташкилот сифатида тегишли фан ёки иқтисодиёт тармоқларида ўз ютуқлари билан танилган салоҳиятли ташкилот тайинланади. Етакчи ташкилотлар тегишли Илмий кенгаш билан келишилган ҳолда ОАК томонидан тасдиқланади.


49. Қуйидаги ташкилотлар етакчи ташкилот бўлиши мумкин эмас:

диссертация бажарилган муассаса;

талабгор ишлаётган ташкилот;

талабгорнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича буюртмачи, ижрочи (шерик ижрочи) бўлган ташкилотлар;

расмий оппонентлар ва илмий маслаҳатчининг асосий иш жойи бўлган ташкилот.


50. Етакчи ташкилотнинг тақризида талабгор эришган натижаларнинг фан ва ишлаб чиқариш учун аҳамияти акс эттирилиши, шунингдек диссертация натижалари ва хулосаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида маълумот ва фойдаланишга доир аниқ тавсиялар бўлиши керак.

Етакчи ташкилотнинг тақризи Илмий семинар баённомасидан кенгайтирилган батафсил кўчирма шаклида ёзилиб, Илмий семинар раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда шу ташкилот раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан тасдиқланади. Улар тақризнинг сифати ва холислиги учун шахсан масъулдир.

Етакчи ташкилот тақризининг нусхаси Илмий кенгаш томонидан диссертация ҳимоясидан камида 5 кун олдин талабгорга топширилади.


51. Етакчи ташкилотнинг тақризи унга қўйилган талабга жавоб бермаган тақдирда, Илмий кенгаш уни етакчи ташкилотга қайтариш ёки етакчи ташкилотни алмаштиришга ҳақли. У ҳолда диссертация ҳимояси бошқа кунга қолдирилади.


52. Илмий кенгаш томонидан хорижий мамлакатларнинг тегишли олий таълим муассасалари ва илмий марказлари келишув асосида етакчи ташкилот, чет эллик таниқли мутахассис-олим эса, унинг розилиги билан диссертация ҳимояси юзасидан расмий оппонент этиб тайинланиши мумкин.


53. Диссертация ҳимояга қабул қилингандан сўнг ундаги аниқланган ноаниқликлар ва хатоларни тузатишга йўл қўйилмайди.


54. Диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ва диссертация автореферати чоп этилишидан олдин Илмий кенгаш диссертация ҳимояси тўғрисида ОАK веб-сайти ва "ОАK Бюллетени" журналида эълон бериш учун ОАКга мурожаат қилади.


55. Диссертация ҳимояси тўғрисида ОАК веб-сайтида эълон берилганидан кейин, Илмий кенгаш раиси томонидан диссертация авторефератини қўлёзма ҳуқуқи билан чоп этишга рухсат берилади ва диссертация ҳимоя қилинадиган кун тайинланади. Диссертация авторефератининг тўлиқ матни Илмий кенгашнинг илмий котиби томонидан ҳузурида Илмий кенгаш фаолият юритаётган муассасанинг веб-сайтига жойлаштирилиши, "ZiyoNET" ахборот тармоғига жойлаштириш учун юборилиши таъминланади ҳамда унинг электрон шакли ривожланган хорижий мамлакатларнинг йирик ахборот-ресурс марказлари ва илмий ташкилотларига юборилади.


56. Диссертация ҳимояси ОАК веб-сайтида эълон берилгандан сўнг 45 кун ичида ўтказилиши шарт. Мазкур талаб Илмий кенгаш томонидан бажарилмаган тақдирда, диссертация ҳимоясини ўтказишга рухсат бериш масаласи ОАК Раёсати томонидан ҳал этилади.


57. Диссертация автореферати диссертация тадқиқоти илмий натижаларини халқаро экспертизадан ўтказиш ва илмий ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида 4,5 босма табоқ, ҳар бир тилда бир ярим босма табоқ ҳажмда, Илмий кенгаш раисининг рухсати билан чоп этилади. Таржиманинг аниқлиги ва тўғрилиги учун талабгор, илмий маслаҳатчи, диссертация бажарилган муассаса ва Илмий кенгаш масъулдир.

Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация авторефератининг ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.

Диссертация авторефератида диссертациянинг асосий ғояси ва хулосалари, янги илмий йўналиш ёки иқтисодиёт тармоғи муаммоси ечими баён қилинган, ўтказилган тадқиқотга талабгорнинг қўшган ҳиссаси, тадқиқот натижаларининг қай даражада янгилиги ва амалий аҳамияти кўрсатилиши керак.

Диссертация автореферати камида 50 нусхада чоп этилади.


58. Диссертациянинг бир нусхаси Илмий кенгаш томонидан у ҳимояга қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида, диссертациянинг автореферати эса, ҳимоядан камида 15 кун олдин ҳузурида Илмий кенгаш тузилган муассасанинг Ахборот-ресурс марказига топширилади ва бу ерда улар қўлёзма ҳуқуқи билан доимий сақланади.


59. Диссертация ҳимояси ўтказиладиган манзил, кун ва аниқ вақт ҳимоядан камида 15 кун олдин Илмий кенгаш томонидан республика марказий газеталаридан бирида эълон қилинади ва ҳузурида Илмий кенгаш фаолият юритаётган муассасанинг веб-сайти орқали маълум қилинади, шунингдек мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган диссертация автореферати юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига ҳамда Илмий кенгаш томонидан тасдиқланадиган қўшимча рўйхатга асосан диссертация автореферати тарқатилади.

Илмий кенгаш томонидан тасдиқланган қўшимча рўйхатга Илмий кенгаш аъзолари, тегишли фан соҳалари бўйича илмий-мувофиқлаштирувчи марказлар, манфаатдор ташкилотлар ҳамда етакчи мутахассис-олимлар киритилади.


60. Диссертация автореферати Илмий кенгаш аъзолари ва ОАКга реестр асосида Илмий кенгаш илмий котиби томонидан топширилади, расмий оппонентлар ва етакчи ташкилотга кузатув хати орқали етказилади. Диссертация автореферати тарқатилиши шарт бўлган ташкилотлар ҳамда Илмий кенгаш тасдиқлаган рўйхат бўйича қолган шахсларга почта алоқаси бўлими орқали юборилади.

Илмий кенгашнинг ҳар бир аъзоси диссертация автореферати ва Илмий кенгаш фаолият юритаётган муассасанинг Ахборот-ресурс марказида сақланаётган диссертация билан батафсил танишиб чиқиши шарт. Илмий кенгаш аъзолари томонидан ҳам диссертация автореферати бўйича ҳам, диссертация юзасидан тақриз берилиши мумкин.



6-БОБ. ДИССЕРТАЦИЯНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН

ИЛМИЙ КЕНГАШ МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ


61. Диссертацияни илмий жамоатчилик олдида ҳимоя қилиш жараёни илмий баҳс билан, юксак талабчанлик, қатъийлик, илмий ахлоқ-одобга риоя этилган ҳолда ўтиши, унда диссертациядаги барча илмий ва амалий хулоса ҳамда тавсияларнинг асосланганлиги таҳлил қилиниши лозим.


62. Илмий кенгаш мажлислари Илмий кенгаш раиси раҳбарлигида ўтказилади. Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби ўзи илмий маслаҳатчи бўлган талабгорнинг диссертацияси ҳимояси ўтказилаётганда, Илмий кенгаш мажлисида ушбу вазифаларни бажариши мумкин эмас. Бунда уларнинг вазифасини бажариш ҳузурида Илмий кенгаш фаолият юритаётган муассаса раҳбарининг буйруғи билан Илмий кенгаш аъзоларидан бирининг зиммасига вақтинча юклатилади.

Бир вақтнинг ўзида раис, раис ўринбосари ва илмий котиб ҳам бўлмаса, Илмий кенгаш мажлиси ўтказилмайди.


63. Илмий кенгаш мажлиси очилишидан олдин Илмий семинар томонидан тайёрланган Илмий кенгаш хулосаси лойиҳаси Илмий кенгаш аъзоларига тарқатилади.


64. Илмий кенгаш мажлиси унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми ва унда ҳимоя қилинаётган диссертация ихтисослиги бўйича камида учта фан доктори иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Илмий кенгаш аъзоларининг мажлисда иштирок этаётганлиги ҳамда уларнинг Илмий кенгашдаги ихтисослиги, илмий даражалари мажлис стенограммасида қайд этилади.


65. Илмий кенгаш мажлиси очилгандан сўнг раис мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Илмий кенгаш аъзоларининг қайд варақаси асосида мажлиснинг ваколатлилигини, диссертация мавзусини, расмий оппонентларнинг исм ва фамилияларини ҳамда етакчи ташкилот номини эълон қилади. Шундан сўнг, илмий котиб томонидан талабгор топширган ҳужжатларнинг асосий мазмуни ва уларнинг белгиланган талабларга қай даражада мувофиқ келиши ҳақида маълумот берилади.


66. Талабгорга диссертациянинг моҳияти ва асосий ҳолатларини баён этиш ҳамда саволларга жавоб бериш учун сўз берилади. Илмий маслаҳатчи талабгордан кейин сўзга чиқади.

Илмий маслаҳатчи ўз фикрини якунлагач, илмий котиб томонидан диссертация бажарилган муассасанинг ва Илмий семинарнинг хулосалари, етакчи ташкилот тақризи, диссертация ва диссертация автореферати бўйича Илмий кенгашга келиб тушган бошқа тақризлар ўқиб эшиттирилади.

Илмий кенгашга диссертация ва диссертация автореферати бўйича кўп ижобий тақризлар келиб тушган тақдирда, Илмий кенгаш аъзоларининг розилиги билан илмий котиб томонидан тақризларда қайд этилган фикрлар қисқача баён қилинади, салбий тақризлар эса, тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Тақризлар ўқиб эшиттирилгач, талабгорга сўз берилади. Талабгордан сўнг, диссертация бўйича расмий оппонентлар сўзга чиқади. Ҳар бир расмий оппонентнинг нутқидан кейин талабгорга сўз берилади.


67. Диссертацияга ижобий тақриз берган битта расмий оппонент узрли сабабларга кўра диссертация ҳимоясида иштирок эта олмаган тақдирда, ҳимояга рухсат берилади. Бунда ушбу оппонентнинг тақризи илмий котиб томонидан Илмий кенгаш мажлисида тўлиқ ўқиб эшиттирилади.


68. Илмий кенгаш аъзолари ва мажлисда қатнашаётганларнинг барчаси илмий мунозарада иштирок этиш ҳуқуқига эга.


69. Диссертация ҳимояси ва мунозаралар тугагандан сўнг фан доктори илмий даражасини бериш тўғрисидаги масала Илмий кенгаш томонидан яширин овоз бериш йўли билан ҳал этилади.


70. Яширин овоз бериш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги бюллетень асосида ҳисоб комиссияси томонидан ўтказилади.


71. Ҳисоб комиссияси уч кишидан иборат таркибда Илмий кенгаш мажлисида иштирок этаётган ва ҳал қилувчи овозга эга бўлган Илмий кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.


72. Яширин овоз беришда Илмий кенгаш мажлисида иштирок этаётган ва ҳал қилувчи овозга эга бўлган Илмий кенгаш аъзолари иштирок этади ва уларга ҳисоб комиссияси томонидан қайднома асосида бюллетень берилади.

Диссертация ҳимоясига кечикиб келган ёки ҳимоя тугашидан олдин кетиб қолган Илмий кенгаш аъзолари кворумни аниқлашда ҳисобга олинмайди ва яширин овоз беришда иштирок этмайди.

Ўзи аъзо бўлган Илмий кенгашда диссертация ҳимоя қилаётган талабгор овоз беришда иштирок этмайди ва мажлисдаги Илмий кенгаш аъзоларининг рўйхатида ҳисобга олинмайди.


73. Овоз бериш якунлангач, ҳисоб комиссияси аъзолари томонидан қутича очилиб, бюллетенлар саналади ва овоз бериш натижалари юзасидан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисоб комиссияси мажлисининг баённомаси (бундан буён матнда ҳисоб комиссияси баённомаси деб юритилади) тузилади.


74. Тарқатилмаган бюллетенлар яширин овоз бериш бошланишидан олдин тегишли белги қўйилиб, ҳисоб комиссиясида қолдирилади ва қолган бюллетенлар ҳақида ҳисоб комиссияси баённомасида қайд қилинади. Фикрни аниқлаш имконини бермайдиган бюллетенлар яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда ҳисоб комиссияси баённомасида қайд қилинади.

Ҳисоб комиссияси баённомаси расмийлаштирилгандан сўнг, ҳисоб комиссияси томонидан барча бюллетенлар конвертга солиб муҳрланади ва ушбу баённомага илова қилинади. Ҳисоб комиссияси баённомаси яширин овоз беришда иштирок этган Илмий кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали тасдиқланади.

Ҳисоб комиссияси баённомаси тасдиқланмаган тақдирда, диссертация муҳокамаси давом эттирилади. Бунда ҳисоб комиссияси томонидан янги бюллетенлар тайёрланади ва белгиланган тартибда яширин овоз бериш қайта ўтказилади.

Ҳисоб комиссиясининг ишлаш тартиби бузилган тақдирда, ҳисоб комиссияси баённомасини тасдиқламаслик масаласи Илмий кенгаш томонидан кўриб чиқилиши мумкин.


75. Ҳисоб комиссияси баённомаси тасдиқлангандан сўнг, фан доктори илмий даражасини бериш масаласида ижобий қарор қабул қилинганда, Илмий кенгаш хулосаси лойиҳаси муҳокамага қўйилади.


76. Диссертация юзасидан Илмий кенгаш хулосасида қуйидагилар акс эттирилади:

талабгорнинг энг муҳим илмий натижалари;

илмий ва амалий натижаларнинг тўғрилиги ва янгилигига берилган баҳо;

диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти;

диссертация натижаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида маълумот, фойдаланиш бўйича тавсиялар;

диссертациянинг унга қўйиладиган талаблардан қай бирига мослиги.

Хулоса очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этган Илмий кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Фан доктори илмий даражасини бериш масаласи юзасидан салбий қарор қабул қилинганда, хулоса муҳокамага қўйилмайди.


77. Диссертациянинг натижаларини амалиётга (фан, техника, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳалар ва иқтисодиёт тармоқларининг бошқа соҳаларига) татбиқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида талабгор томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар Илмий кенгаш томонидан муҳокама қилинади.


78. Илмий кенгаш томонидан овоз бериш натижалари асосида фан доктори илмий даражасини бериш ёки уни беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


79. Фан доктори илмий даражасини бериш масаласи юзасидан унга мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, ижобий қарор қабул қилинган ҳисобланади.


80. Илмий кенгашнинг қарори ўқиб эшиттирилгач, талабгорга якунловчи сўз берилади.


81. Илмий кенгаш томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, диссертация ҳимоясидан кейин 10 кун ичида қуйидаги ҳужжатлардан иборат бўлган аттестация йиғмажилдининг бир нусхаси ОАКга юборилади:

Илмий кенгаш раиси (мажлис раиси) томонидан имзолаган муассаса бланкидаги кузатув хати;

талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома;

Илмий кенгаш раиси (мажлис раиси) ва илмий котиби томонидан имзоланган Илмий кенгаш мажлиси стенограммасининг асл нусхаси (Илмий кенгаш аъзоларининг қайд варақаси стенограммага илова қилинади);

расмий оппонентларнинг ва етакчи ташкилотнинг тақризлари;

диссертация ҳимояси ўтказилиши белгиланган жой, сана, вақт ва диссертация мавзуси ҳақида республика марказий газетасида берилган эълон нусхаси;

диссертация натижаларидан амалиётда фойдаланилганлиги, фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

талабгорнинг паспорти нусхаси;

талабгорнинг фаолияти ва аттестация тадбирлари натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси; Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тестдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси ёки илмий даража дипломи нусхаси; малакавий имтиҳонларни топширганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг асл нусхалари; ҳаммуаллифликдаги илмий ишларини диссертацияга тўла ёки қисман киритиш учун талабгор илмий ишлари ҳаммуаллифларининг ёзма розилиги);

диссертациянинг битта нусхаси ва диссертация авторефератининг иккита нусхаси;

диссертация, диссертация автореферати ҳамда талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотноманинг электрон шакли ёзилган СD диск.


82. Аттестация йиғмажилдининг иккинчи нусхаси муассаса архивида сақланади.



7-БОБ. ОАК ТОМОНИДАН ЮБОРИЛГАН ДИССЕРТАЦИЯНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ЮЗАСИДАН ИЛМИЙ КЕНГАШ

МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ


83. Қўшимча хулоса олиш учун ОАК томонидан юборилган диссертация 2 ой ичида Илмий кенгаш томонидан кўриб чиқилади. Ушбу масала Илмий кенгаш мажлисида кўриб чиқилишидан олдин Илмий кенгаш аъзоларидан иборат бўлган уч кишилик комиссияга талабгорнинг диссертацияси, экспертизанинг олдинги босқичларида билдирилган танқидий фикрларни ўрганиб чиқиш ва тегишли хулоса лойиҳасини Илмий кенгашга тақдим этиш топширилади.


84. Талабгор ўз диссертацияси кўриб чиқилаётган Илмий кенгаш мажлисига таклиф этилади. Талабгор комиссиянинг хулосаси билан олдиндан таништирилган бўлиши керак. Мажлисда талабгорнинг расмий оппонентлари, етакчи ташкилот вакиллари, зарур ҳолларда, Илмий кенгаш томонидан таклиф этиладиган бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.

Илмий кенгаш аъзоларининг мажлисда иштирок этаётганлиги ҳамда уларнинг Илмий кенгашдаги ихтисослиги ва илмий даражалари мажлис стенограммасида қайд этилади.


85. Илмий кенгаш мажлисини очиш вақтида раис мажлиснинг ваколатлилиги ҳақида Илмий кенгаш аъзоларини хабардор қилади.

Раис мажлисни очгандан сўнг мажлисда қўшимча хулоса олиш учун юборилган диссертация кўриб чиқилишини эълон қилади, диссертациянинг мавзусини, диссертация ҳимояси ўтган Илмий кенгашни, расмий оппонентларнинг исм ва фамилиялари ҳамда етакчи ташкилотни кўрсатиб ўтади.

Илмий кенгашнинг илмий котиби томонидан диссертация бўйича экспертизанинг олдинги босқичларида айтилган танқидий фикрлар ҳақида маълумот берилади.

Талабгор томонидан диссертациянинг моҳияти ва асосий ҳолатлари баён этилади. Бунда талабгорга саволлар берилиши мумкин.


86. Муҳокама комиссия аъзоларидан бирининг сўзга чиқиши билан бошланади. Илмий кенгаш мажлисида иштирок этаётган ҳар бир шахс сўзга чиқиш ҳуқуқига эга. Муҳокамадан сўнг талабгорга якунловчи сўз берилади ва Илмий кенгаш томонидан мазкур Низомнинг 70 - 74-бандларига мувофиқ яширин овоз бериш ўтказилади.

Кўриб чиқилган масала юзасидан мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, Илмий кенгаш томонидан ижобий қарор қабул қилинган ҳисобланади.


87. Баённома тасдиқлангач, Илмий кенгаш очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этган Илмий кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қўшимча хулоса матнини қабул қилади. Хулосада диссертация унга қўйиладиган талабларнинг қай бирига жавоб бериши ёки жавоб бермаслиги кўрсатилади. Хулоса нусхаси талабгорга у тасдиқлангандан кейин берилади.


88. Яширин овоз бериш натижалари кўрсатилган ҳамда Илмий кенгаш раиси ва илмий котиби имзолаган стенограмма ва хулосанинг матни талабгорнинг диссертацияси билан бирга 10 кун ичида ОАКга юборилади.



8-БОБ. ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАРДАН МАҲРУМ ЭТИШ

ЁКИ УЛАРНИ ТИКЛАШ МАСАЛАЛАРИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ЮЗАСИДАН ИЛМИЙ КЕНГАШ

МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ


89. Илмий кенгаш мажлисига шахсни илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласини қўйиш учун асос бўладиган материаллар тушган тақдирда, ушбу материалларнинг асослилигини ўрганиш камида Илмий кенгаш аъзолари орасидан беш кишидан иборат таркибда тузиладиган комиссияга топширилади.

Ўрганиш натижаларига асосан комиссия томонидан хулоса чиқарилади ва хулоса Илмий кенгашда кўриб чиқиш учун топширилади. Комиссия тайёрлаган материаллар Илмий кенгаш томонидан 1 ой ичида кўриб чиқилиши лозим.


90. Илмий кенгаш мажлиси илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласи қўйилган шахс иштирокида ўтказилади. Шахс бу ҳақда мажлис ўтказилишидан камида 10 кун олдин огоҳлантирилиши шарт. Агар шахс мажлисга узрсиз сабабларга кўра келмаса ёки мажлисга келишдан бош тортса, Илмий кенгаш томонидан унинг иштирокисиз мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур шахс узрли сабабларга кўра мажлисга кела олмаслиги ҳақида хабардор қилиб, мажлисни бошқа кунга ёки бошқа вақтга қолдириш ҳақида олдиндан сўраб мурожаат қилганда, Илмий кенгаш мажлиси бошқа кунга ёки бошқа вақтга қолдирилади.


91. Илмий кенгаш раиси мажлисни очиш вақтида аъзоларни мажлиснинг ваколатлилиги тўғрисида хабардор қилади ҳамда мажлисда илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш ҳақидаги масала кўриб чиқилишини эълон қилади. Мазкур масала юзасидан комиссия аъзоларидан бири маъруза қилади. Маъруза тугагач, илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласи қўйилган шахсга сўз берилади. Илмий кенгаш мажлисида иштирок этганларнинг барчаси сўзга чиқиш ҳуқуқига эга.


92. Муҳокамадан сўнг Илмий кенгаш томонидан мазкур Низомнинг 70 - 74-бандларига мувофиқ илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш юзасидан яширин овоз бериш ўтказилади. Илмий кенгашнинг илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш ҳақидаги қарори мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, қабул қилинган ҳисобланади.


93. Илмий кенгаш томонидан баённома тасдиқлангач, яширин овоз бериш натижаларига асосланган ҳолда очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этган Илмий кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қарор матни қабул қилинади. Қарорда кўриб чиқилган материалларнинг моҳияти ва натижалари аниқ-равшан кўрсатилиши ҳамда ОАКдан илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклашни сўраш учун етарли асос бор ёки йўқлиги тўғрисида хулоса бўлиши лозим.

Яширин овоз бериш натижалари ҳамда Илмий кенгаш қарори илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласи қўйилган шахсга дарҳол маълум қилиниши лозим.


94. Илмий кенгаш томонидан шахсни илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Илмий кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан имзоланган Илмий кенгаш мажлисининг стенограммаси ва яширин овоз бериш натижалари кўрсатилган хулоса 10 кун ичида ОАКга юборилади.



9-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ЮЗАСИДАН

ИЛМИЙ КЕНГАШ МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ


95. Манфаатдор шахслар Илмий кенгаш қарори юзасидан апелляция берганда, Илмий кенгаш раиси томонидан Илмий кенгаш аъзолари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда тузиладиган комиссияга зарур материалларни ўрганиб чиқиш ҳамда апелляция юзасидан Илмий кенгаш хулосаси лойиҳасини тайёрлаш топширилади.

Агар апелляция илмий даража бериш бўйича Илмий кенгаш қарори юзасидан берилган бўлса, Илмий кенгаш раиси бир ҳафта ичида бу ҳақда ОАКни хабардор қилади.

Апелляция Комиссия томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.


96. Апелляция берган манфаатдор шахс(лар) мажлисдан камида 5 кун олдин хабардор қилиниб, Илмий кенгаш мажлисига таклиф этилади. Апелляция берган шахс узрли сабабларга кўра келмаган тақдирда, Илмий кенгаш мажлиси бошқа вақтга ёки бошқа кунга кўчирилади. Апелляция берган шахс узрсиз сабабларга кўра, Илмий кенгаш мажлисига келмаган тақдирда, мажлис унинг иштирокисиз ўтказилади.


97. Илмий кенгаш раиси томонидан мажлисни очиш вақтида мажлиснинг ваколатлилиги ҳақида маълум қилинади.

Илмий кенгаш аъзоларининг мажлисда иштирок этаётганлиги ҳамда уларнинг Илмий кенгашдаги ихтисослиги ва илмий даражалари мажлис стенограммасида қайд этилади.

Илмий кенгаш раиси мажлис очилгандан сўнг апелляция кўриб чиқилишини эълон қилади ва уни ўқиб эшиттириш учун илмий котибга сўз беради. Комиссия аъзоларидан бири комиссиянинг иши натижаларини ҳамда апелляция юзасидан Илмий кенгаш хулосаси лойиҳасини ўқиб эшиттиради.

Илмий кенгаш мажлисида иштирок этаётганларнинг барчаси муҳокамада иштирок этиш ҳуқуқига эга.


98. Муҳокама тугагандан сўнг Илмий кенгаш ёпиқ овоз бериш асосида мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисмининг овози билан апелляция юзасидан хулоса қабул қилади.

Илмий кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан имзоланган стенограмма ва яширин овоз бериш натижалари кўрсатилган апелляция юзасидан хулоса ҳамда кўриб чиқилган апелляция 10 кун ичида ОАКга юборилади.



10-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


99. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Илмий кенгаш таркибига киритиш кўзда

тутилаётган шахслар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ



ҳузуридаги


(муассасанинг номи, манзили)


                 

(шифрлар, ихтисосликлар ва фан тармоқларининг номи)

           

бўйича Илмий кенгаш таркибига киритиш кўзда тутилаётган шахслар:

Т/р

Ф.И.О.

Туғил-

ган

йили,

миллати,

фуқа-

ролиги


Асо-

сий иш

жойи,

лаво-

зими


Илмий

даражаси

(диссер-

тация

ҳимоя

қилинган

ихтисос-

лик

шифри)


Илмий

унвони

(ихтисос-

лиги,

кафед-

раси)


Илмий

кенгаш-

даги

ихти-

сослиги

ва фан

тармоғи


Охирги

уч йил

ичидаги

асосий

илмий

ишлари


Ихтисослик бўйича

ташкил этган (этадиган)

муаллифлик курси


номи,

давомий-

лиги,

ўтказиш

жойи


муаллиф-

лик курси

бўлмаган

ҳолда уни

ташкил этиш

режасидан

маълумот



1


2

3

4

5

6

7

8

9









Асосий иш жойи Илмий кенгаш тузилаётган муассаса бўлган илмий кенгаш аъзолари ____ та, бошқа муассасалардан таклиф этилган мутахассислар ____ та.

Ректор (директор)







(имзо)


(Ф.И.О.)


(сана)

    

    








М.Ў.



Изоҳ:

1. Рўйхат бошида Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари, илмий котиблигига (Ф.И.О.дан кейин қавс ичида лавозимлар кўрсатилган ҳолда) номзодлар ҳақида маълумот берилади, сўнгра алифбо тартибида Илмий кенгаш аъзолигига номзодлар ҳақида маълумот берилади.

2. 7-устунда Илмий кенгаш аъзолигига номзодларнинг охирги уч йил ичидаги илмий ишларидан 5 та библиографик намуналар келтирилганда, унинг 6-устунда кўрсатилган ихтисослик бўйича малакаси борлиги кўрсатилиши лозим.

3. 8 ва 9-устунлардаги маълумот мазкур маълумотномага илова сифатида берилиши мумкин.

4. Мазкур маълумот бир нусхада топширилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Илмий кенгашнинг 20___ йилдаги фаолияти ҳақида

ҲИСОБОТ



ҳузуридаги


(муассасанинг номи, манзили)



рақамли Илмий кенгаш ОАКнинг 20___ йил

(илмий кенгаш шифри)


____ __________даги _____-сон қарори билан тасдиқланган.

Илмий кенгашга


ихтисослигидан


(ихтисослик шифри ва номи)



фанлари бўйича

(фан тармоғи)



ихтисослигидан

(ихтисослик шифри ва номи)



фанлари бўйича

(фан тармоғи)


диссертацияларни ҳимояга қабул қилиб олишга рухсат этилган.


Ҳисоботда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:


1. Ўтказилган мажлислар сони.


2. Илмий кенгаш аъзоларининг мажлисларда иштирок этиш фаоллиги:

Т/р

Илмий кенгаш

аъзосининг

Ф.И.О.

(ихтисослик

шифри)


Иштирок

этган маж-

лислари сони


Мажлис-

ларнинг

умумий

сонига

нисбатан

фоиз

ҳисобида


Муҳока-

маларда

иштирок

этган маж-

лислари сони


Расмий

оппонент

бўлган

диссертация-

лари сони


Фаоллик

даражаси

(фаол ёки

нофаол)



1


2

3

4

5

6






3. Ҳисобот йилида Илмий кенгаш кўриб чиққан диссертацияларнинг қисқача таҳлили ҳамда қуйидагилар алоҳида кўрсатилиши лозим:

кўриб чиқилган ишлар мавзусининг таҳлили ва мавзуларнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш дастурларига боғлиқлиги ва илмий-тадқиқот ишларининг истиқболли йўналишларини аниқлашга доир таклифлар;

кўриб чиқилган ишларнинг илмий натижаларидан иқтисодиёт тармоқларида қай даражада фойдаланилаётганлиги тўғрисида маълумот.


4. Фан доктори илмий даражасини олиш учун топширилган ва кўриб чиқилган диссертациялар ҳақида маълумот:


Ихтисослик

шифри


Ихтисослик

шифри


Ихтисослик

шифри


фан

тармоғи


фан

тармоғи


фан

тармоғи


фан

тармоғи


фан

тармоғи


фан

тармоғи


1


2

3

4

5

6

7

Дастлабки босқичда муҳокамадан олинган ишлар








Диссертация ҳимояси якунлари бўйича ижобий қарор чиқарилган ишлар








Шу жумладан

бошқа ташкилотлардан








хорижий мамлакатлардан








Диссертация ҳимояси якунлари бўйича салбий қарор чиқарилган ишлар








Шу жумладан

бошқа ташкилотлардан








хорижий мамлакатлардан








Қўшимча хулосалар берилган ишлар








Илмий кенгаш муҳокамасига берилган ишлар сони (20__ йил 31 декабрь ҳолатига)








Изоҳ:

1. Маълумотлар каср шаклида берилади, унинг суратида кўриб чиқилган диссертациялар сони, махражида эса - катта илмий ходим-изланувчилар институтида (битирган вақтидан қатъи назар) тайёргарликдан ўтган талабгорлар диссертацияларининг сони кўрсатилади.

2. Ихтисосликлар туташ келган мавзуда бажарилган диссертациялар учун ОАК қарорига асосан, Илмий кенгашга қайси ихтисосликлар бўйича диссертация ҳимоясини ўтказиш ҳуқуқи берилган бўлса, фақат шу ихтисосликларгина кўрсатилади.


5. Илмий маъруза шаклида ҳимоя қилинган докторлик диссертациялари ҳимоялари тўғрисида маълумот:

Т/р

Ф.И.О.


Ихтисослик шифри


Фан тармоғи



1


2

3



6. Туташ ихтисосликларда бажарилган диссертациялар бўйича ўтказилган ҳимоялар тўғрисида маълумот:

Т/р

Ф.И.О.


Илмий кенгашдаги

ихтисослик шифри


Ихтисослик

шифри


Фан тармоғи



1


2

3

4




7. Ташкил этилган Бир марталик илмий кенгашларда ҳимоя қилинган диссертациялар ҳақида маълумот:

Т/р

Ф.И.О.

Илмий кенгашдаги

ихтисослик шифри


Ихтисослик

шифри


Фан тармоғи



1


2

3

4




8. Илмий кенгашнинг веб-сайти бўйича тўлиқ маълумотлар.


9. Диссертация ҳимоялари тўғрисида республика марказий газеталарида берилган эълонлар тўғрисида тўлиқ маълумот.


10. Аттестация йиғма жилдини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар.

Илмий кенгаш раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Илмий кенгаш

илмий котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)


      



(сана)


     

    


М.Ў.


     





Низомга

3-ИЛОВА



Диссертация автореферати юборилиши

шарт бўлган ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сенати.


2. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар).


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича бажарилган ишлар).


7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар).


8. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар).


9. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси.


10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонаси.


11. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси.


12. Ўзбекистон Республикаси Миллий китоб палатаси.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат илмий тиббиёт кутубхонаси (тиббиёт ва фармацевтика фанлари бўйича бажарилган ишлар учун).


14. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг Миллий (Давлат) кутубхоналари.






Низомга

4-ИЛОВА



Илмий кенгаш аъзоларининг

ҚАЙД ВАРАҚАСИ



ихтисослиги бўйича


(ихтисослик шифри ва номи)





юзасидан

(Ф.И.О.)


(қайси масала бўйича)


20___ йил ___________ даги Илмий кенгаш мажлисининг ______-сон баённомасига оид.

Т/р

Ф.И.О.

Илмий даражаси,

Илмий кенгашдаги

ихтисослик шифри


Мажлисга келди

(имзо)


Бюллетень олди

(имзо)



1


2

3

4




Илмий кенгаш

илмий котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Низомга

5-ИЛОВА



Яширин овоз бериш

БЮЛЛЕТЕНИ


    


(Илмий кенгаш шифри)


   

Илмий кенгашнинг 20__ йил ____ _______________ даги мажлисининг _____________-сон баённомасига оид.

Талабгорнинг

Ф.И.О.


Фан доктори илмий

даражасига муносиб


Овоз бериш натижалари




Розиман


Рози эмасман


Изоҳ:

1. "Фан доктори илмий даражасига муносиб" устунида фан тармоғи кўрсатилади.

2. Бюллетенга имзо қўйилмайди. "Овоз бериш натижалари" устунида кераксиз сўз ўчириб ташланади.






Низомга

6-ИЛОВА



Ҳисоб комиссияси мажлисининг

БАЁННОМАСИ


    


(Илмий кенгаш шифри)


20__ йил ________________





(жой номи)

Сайланган комиссия таркиби:


      

   


(Ф.И.О.)



      

   


(Ф.И.О.)


Комиссия


нинг


(Ф.И.О.)



фан доктори илмий даражасини олишга қўйилган

(фан тармоғи)


            

диссертацияси юзасидан яширин берилган овозларни санаш учун сайланган.


Илмий кенгаш таркиби ____ кишидан иборат этиб тасдиқланган.

Илмий кенгаш таркибига ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқи билан қўшимча равишда _______ киши киритилган.


Мажлисда Илмий кенгаш аъзоларидан _____ киши, шу жумладан кўриб чиқилаётган диссертация ихтисослиги бўйича _____ нафар фан доктори иштирок этди.

_____ та бюллетень тарқатилди.

_____ та бюллетень тарқатилмай қолди.

Қутичада ______ та бюллетень борлиги аниқланди.


Овоз бериш натижалари:



га


(Ф.И.О.)



фанлари доктори илмий даражасини

(фан тармоғи)


бериш бўйича қуйидагича овоз берилди:

тарафдорлар _____ та (_____ фоиз);

қаршилар _______ та (_____ фоиз);

яроқсиз деб топилган бюллетенлар ______ та (_____ фоиз).

Ҳисоб комиссияси раиси



(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:



(Ф.И.О.)

          

          


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 июнь, 23-сон, 277-модда






































Время: 0.2102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск