ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Электрон тижорат /

Электрон тижоратни амалга ошириш Қоидалари (ЎзР ВМ 02.06.2016 й. 185-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 2 июндаги

185-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электрон тижоратни амалга ошириш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар "Электрон тижорат тўғрисида", "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ электрон тижорат шаклида товарларни сотишни (ишларни бажаришни, хизматлар кўрсатишни) тартибга солади.


2. Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши:

давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган товарларнинг (ишлар ва хизматларнинг) давлат харидларига;

биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлган биржаларда, шунингдек ахборот воситачиларининг ахборот тизимларида содир этиладиган битимларга;

кўчмас мулкни сотишга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўладиган битимларга татбиқ этилмайди.


3. Электрон тижорат шаклида амалга ошириладиган улгуржи ва чакана савдо Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари билан тартибга солинади.

Электрон тижорат шаклида товарларни сотишда (ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда) ушбу Қоидаларга 1-иловада кўрсатилган товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш тартиб-таомилларини соддалаштиришга йўналтирилган алоҳида нормалар қўлланилади.


4. Электрон тижорат шаклида товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш рухсат этиш хусусиятига эга алоҳида ҳужжат олинишини талаб этмайди.

Бунда электрон тижорат шаклида товарларни (ишларни, хизматларни) сотишда, агар ҳужжатни электрон тижоратдан ташқарида расмийлаштириш зарурлиги қонун ҳужжатларида белгиланган бўлса, рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатни олишни истисно этмайди.


5. Товарлар (ишлар, хизматлар) электрон тижорат объектлари ҳисобланади, ушбу Қоидаларга 2-иловага* мувофиқ рўйхатга биноан айланмадан олиб қўйилган ёки айланмадаги чекланган товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно.


6. Электрон тижорат ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ схемага биноан ахборот тизимида офертани (таклифни) жойлаштириш ва офертага акцепт олиш йўли билан амалга оширилади.



II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


7. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


акцепт - оферта йўлланган шахснинг унинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги жавоби;


ахборот тизими - ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш имконини берадиган ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган жами;


ахборот воситачиси - электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;


ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;


оферта - бир шахсга, бир нечта аниқ шахсларга ёки шахсларнинг номуайян доирасига йўналтирилган, ундан таклиф билдираётган шахснинг (оферентнинг) таклифда кўрсатилган шартларда ким жавоб берса у билан шартнома тузишга бўлган иродаси билинадиган шартноманинг барча мавжуд шартлари мавжуд бўлган таклиф;


харидор - пировард истеъмол, тижорат мақсадларида фойдаланиш, ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчи жисмоний шахс ёки тадбиркорлик фаолияти субъектлари (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари);


сотувчи - ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи тадбиркорлик фаолияти субъекти;


электрон тижорат иштирокчиси - электрон тижоратда товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи ёки уларнинг харидори бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


электрон тижорат - ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси;


электрон савдо майдончаси - ташкилий, ахборот ва техник қарорларнинг дастурий-аппарат мажмуи, шу жумладан товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш учун ахборот тизими орқали сотувчи ва харидорнинг (буюртмачининг) ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган интернет-дўкон;


электрон хабар - ахборотни жўнатувчини идентификациялаш имконини берувчи электрон шаклда қайд этилган ахборот;


электрон восита - электрон шаклда ахборотни қайта ишлаш, сақлаш ва уни айирбошлашга мўлжалланган компьютер ва (ёки) бошқа техник асбоб, шунингдек телекоммуникациялар тармоғи;


электрон шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) - товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси учун ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда сотувчи ва харидор ўртасида тузиладиган шартнома;


электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган ахборот.



III. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ СУБЪЕКТЛАРИ


8. Электрон тижорат иштирокчиси (сотувчи, харидор) ва ахборот воситачиси (электрон тижорат субъектлари ҳисобланадилар).


9. Электрон тижорат субъектлари тузилган шартнома талабларига мувофиқ ҳуқуқни амалга оширадилар ва эга бўладилар, мажбуриятларни бажарадилар.


10. Сотувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

электрон тижорат мақсадларида мавжуд бўлган ахборот ресурсларида офертани жойлаштириш;

шартномалар тузиш йўли билан товарларни сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш);

ахборот воситачиларига электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни сақлаш учун бериш.


11. Сотувчи:

а) электрон тижоратда товарларни сотишда (ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда), шу жумладан товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги зарур ва ишончли ахборотни харидорга тақдим этиш бўйича рақобат ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

б) электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни белгиланган тартибда сақлашни таъминлаши;

в) электрон тижоратнинг бошқа иштирокчиларини ўзи тўғрисида электрон шаклда давлат тилида, зарурият бўлганда эса бошқа тиллардаги ишончли ахборотдан тегишли фойдаланишни таъминлаши шарт, ахборот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

юридик шахс учун - тадбиркорлик фаолияти субъектининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда унинг тўлиқ номи; юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми;

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, тадбиркорлик фаолияти субъектининг солиқ тўловчининг идентификация рақами;

жойлашган жойи (почта манзили), электрон почта манзили, боғланиш телефони рақами;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг рақами, амал қилиш муддати, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришга ваколатли органнинг номи).


12. Сотувчидан чиқувчи оферта ёхуд таклиф этилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги ахборот ахборотни бузмасдан қайта тиклаш ва сотувчи тўғрисида, шунингдек у томондан таклиф қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар), уларнинг нархлари ва тарифлари, шунингдек уларни сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) шартлари тўғрисида ишончли тасаввур ҳосил қилиш имконини берувчи электрон шаклда тақдим этилиши керак.


13. Электрон тижорат субъектлари, электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни айирбошлаш учун тегишли ахборот тизимларини бошқаришни аниқ ташкил этишни таъминлаб шартнома асосида ахборот воситачиси хизматларидан фойдаланишлари мумкин.


14. Ахборот воситачилари жумласига қуйидагилар киради:

электрон тижорат иштирокчиларининг электрон ҳужжатлари ва электрон хабарлари айланиши бўйича хизматлар кўрсатувчи телекоммуникация тармоқлари операторлари ва провайдерлари;

электрон тижорат иштирокчиларининг тўлов тизимларидан фойдаланилишини ва тўловлар ўтказилишини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи банклар;

электрон ярмаркалар, кимошди савдолари ва танловлар ташкил этилишини амалга оширувчи юридик шахслар;

электрон тижорат иштирокчиларининг электрон ҳужжатлари ва электрон хабарларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар.

Ахборот воситачилари жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа юридик шахслар ҳам киритилиши мумкин.


15. Ахборот воситачилари сотувчи ва харидор ўртасида тузиладиган шартномаларнинг тарафлари ҳисобланмайдилар.


16. Ахборот воситачиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколати доирасида шартнома асосида электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш;

электрон тижорат иштирокчиларига кўрсатиладиган хизматлар шартларини белгилаш.


17. Ахборот воситачиси:

электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларга риоя этиши;

ўзининг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, кўрсатиладиган хизматлар, уларни кўрсатиш шартлари ва қийматлари (тарифлари) ҳақидаги ахборотни электрон тижорат иштирокчиларига ошкор қилиши;

электрон ҳужжатларнинг ва электрон хабарларнинг мазмунини, улардан фойдаланиш тартибини ўзгартирмаслиги, электрон тижорат иштирокчилари билан тузилган шартномаларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

электрон ҳужжатларни, электрон хабарларни ҳамда шахсга доир маълумотларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари билан таъминлаши;

электрон ҳужжатларни ва электрон хабарларни учинчи шахсларга юбормаслиги шарт (қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

Ахборот воситачиси қонун ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўз зиммасига ўзга мажбуриятлар олиши мумкин.

электрон тижоратни амалга оширишда фойдаланиладиган маълумотларнинг электрон архивини ташкил этиши, улар белгиланган тартибда сақланишини таъминлаши;

ахборот тизимларидаги мавжуд ахборотнинг яхлитлиги ва махфийлигини таъминлаши шарт.


18. Ахборот воситачиси берилаётган, олинаётган, сақланаётган электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни назорат қилишга ёки уларнинг ишончлилигини, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилишга ёки ишончлилигини текширишга мажбур эмас, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса.


19. Электрон тижорат субъектларининг ахборот воситачиси орқали юборилаётган электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар мазмуни билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий оқибатлар учун ахборот воситачиси жавобгар бўлмайди.


20. Харидорга ушбу Қоидаларда, тузилган шартномада ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ҳуқуқлар берилади ва зиммасига мажбуриятлар юкланади.



IV. ЭЛЕКТРОН САВДО МАЙДОНЧАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


21. Сотувчи ва ахборот воситачиси электрон тижорат субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган электрон савдо майдончаси орқали электрон тижорат шаклида товарларни сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳуқуқига эгадир.


22. Электрон савдо майдончалари Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги ресурслар, Миллий ахборот-излаш тизимида кўрсатиладиган дастурий маҳсулотлар ва мобил иловалар бўлиши мумкин.


23. Электрон савдо майдончаси электрон тижоратни амалга ошириш учун зарур функцияларни, шу жумладан:

ушбу Қоидаларда назарда тутилган тартибда офертани жойлаштириш, акцептни амалга ошириш ва шартномалар тузиш;

электрон тижорат субъектларига ушбу Қоидаларга мувофиқ назарда тутилган ахборотдан фойдаланиш;

ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни хавфсиз айирбошлашни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни белгиланган тартибда сақлаш имкониятини ўз ичига олиши керак.



V. ШАРТНОМА ТУЗИШ ТАРТИБИ


24. Шартнома оферта ва акцептдан иборат бўлади. Шартнома, агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, оферта юборган тараф томонидан бошқа тараф юборган акцепт олинган пайтдан бошлаб тузилган деб эътироф этилади.


25. Оферта ўзида электрон ҳужжатни ифодалайди, унинг воситасида электрон тижорат иштирокчиси битта шахсга, бир нечта аниқ шахсларга ва шахсларнинг номуайян доирасига шартнома тузишни таклиф этади ва уларнинг шартнома шартлари мавжуд бўлган, шу жумладан ушбу Қоидаларга мувофиқ мажбурий шартнома шартлари мавжуд бўлган матндан фойдаланилишини таъминлайди.


26. Электрон тижорат иштирокчисидан чиқувчи офертада шартномага киритилиши керак бўлган барча шартлар ёхуд бундай шартлар мавжуд бўлган электрон ҳужжатлар ёки электрон хабарларга хаволалар бўлиши керак.


27. Оферта унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир. Электрон тижорат иштирокчиси томонидан олинган оферта, агар офертанинг ўзида ўзгача ҳол қайд этилмаган ёхуд таклифнинг моҳиятидан ёки таклиф билдирилган вазиятдан келиб чиқмаса, унинг акцепти учун белгиланган муддат мобайнида чақириб олиниши мумкин эмас.


28. Офертани чақириб олиш уни олувчига чақириб олиш сабаблари кўрсатилиши керак бўлган электрон ҳужжат ёки электрон хабар шаклида чақириб олиш тўғрисида билдиришнома юбориш орқали амалга оширилади.


29. Шартнома:

унинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланишини назарда тутувчи электрон ҳужжат тарзида;

матнида электрон тижорат иштирокчисининг розилиги билдирилган матн бўлган электрон хабар тарзида;

офертада кўрсатилган шартларни бажариш бўйича ҳаракатларни содир этиш орқали акцептни амалга ошириш йўли билан тузилиши мумкин.


30. Акцепт ўзида электрон ҳужжатни ёки электрон хабарни, шунингдек офертадаги мавжуд шартларни бажариш бўйича ҳаракатларни ифодалайди, унинг орқали шахс офертада таклиф этилган шартларда шартнома тузишга тўлиқ ва сўзсиз розиликни ифодалайди.


31. Акцептда оферент томонидан таклиф этилган шартноманинг барча шартлари ўзгартирилмаслиги керак. Оферентга шартноманинг ўзгартирилган шартлари билан жавоб юборилган тақдирда, бундай жавоб акцепт ҳисобланмайди ва янги оферта ҳисобланади.


32. Оферта ёки акцепт, агар тарафларнинг аҳдлашувида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ахборот тизими томонидан автоматик аниқланадиган олувчи томонидан унинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома жўнатилган пайтдан бошлаб олинган деб ҳисобланади.


33. Оферта олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда акцепт олинмасдан шартномани ижро этиш учун асос ҳисобланмайди.


34. Оферта ва акцепт жўнатувчи томонидан уларнинг мазмуни ўзгартирилмасдан, улар юборилган тарзда, олувчи томонидан эса - агар тарафларнинг аҳдлашувида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши тўхтатилган пайтгача улар олинганда қандай бўлса, шу тарзда сақланиши керак.


35. Оферта ва акцептни тайёрлаш, расмийлаштириш, амалга ошириш билан боғлиқ умумий талаблар ва айрим масалалар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


36. Ахборот тизимларидан фойдаланилган ҳолда тузилган шартнома ёзма шаклда тузилган ва тарафлар томонидан имзоланган, шу жумладан тарафларнинг муҳрлари билан тасдиқланган шартномага тенглаштирилади.


37. Шартномада қуйидаги мажбурий шартлар бўлиши керак:

шартнома предмети;

тарафларнинг асосий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) нархи ва тавсифи ҳамда тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб қилиш тартиби;

кафолат муддати, агар бу аниқ бир товар учун белгиланган бўлса;

етказиб бериш жойи ва шартлари (етказиб бериш хизматлари мавжуд бўлганда);

тарафларнинг жавобгарлиги;

мажбуриятларни бажариш тартиби ва муддатлари;

шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш имконияти ва тартиби;

битимни рад этиш шартлари;

товар ва пул маблағларини қайтариш шартлари ва тартиби;

шартнома тузилган тил тўғрисидаги маълумот;

электрон ҳужжатга ва электрон хабарга ҳавола қилиш воситасида шартномага киритиладиган шартлар ва тегишли ҳаволадан фойдаланиш тартиби (улар мавжуд бўлганда);

шартноманинг амал қилишини тўхтатиш шартлари;

низоларни ҳал этиш тартиби;

тарафларнинг жойлашган жойи (почта манзили), электрон манзили ва банк реквизитлари;

тарафлар томонидан келишилган бошқа шартлар.


38. Шартнома унга ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсида жойлаштирилган электрон ҳужжатга ҳавола қилиш йўли билан киритиладиган алоҳида шартларни ўз ичига олиши мумкин. Бу ҳолда электрон ҳужжатни жойлаштирган электрон тижорат иштирокчиси қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган муддат мобайнида ундан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаши, бу муддат ўтганидан кейин эса мазкур электрон ҳужжатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сақланишини таъминлаши шарт.


39. Шартномага киритиладиган ўзгартиришлар шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган электрон ҳужжат ва (ёки) электрон хабар сифатида расмийлаштирилади.



VI. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ ВА ЭЛЕКТРОН ХАБАР


40. Электрон ҳужжат ва электрон хабар қоғоздаги ўз қўли билан имзоланган ҳужжатга тенглаштирилади.


41. Электрон ҳужжат ва электрон хабарнинг мазмуни учун, агар шартномада ёки қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, электрон тижорат иштирокчиси жавоб беради.


42. Сотувчи ёки ахборот воситачиси электрон ҳужжатларни, электрон хабарларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда сақлаши шарт.


43. Электрон ҳужжат ва электрон хабар:

бевосита электрон тижорат иштирокчиси томонидан;

электрон тижорат иштирокчиси номидан иш кўриш ваколатлари берилган шахслар, шу жумладан ахборот воситачиси томонидан;

электрон тижорат иштирокчисининг ахборот тизими ёки унинг номидан - автоматик режимда ишлайдиган тизим томонидан юборилиши мумкин.


44. Электрон ҳужжат ва электрон хабарни олувчи уларнинг жўнатувчига тегишлилиги ҳолатини тасдиқлашни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.



VII. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТДА ТЎЛОВЛАРНИ

ЕТКАЗИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ


45. Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартномада кўрсатилган жойда ва муддатларда амалга оширилади.


46. Агар шартнома товарни етказиб бериш шарти билан тузилган бўлса, сотувчи товарни шартномада кўрсатилган муддатларда харидор томонидан кўрсатилган жойга етказиб бериши шарт.


47. Товарларни харидор томонидан кўрсатилган жойига етказиб бериш учун сотувчи:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзининг автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро ташишларга лицензия олмасдан йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида етказиб беришни мустақил амалга ошириши;

товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган етказиб бериш хизмати хизматларидан фойдаланиш;

етказиб беришнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усулларидан фойдаланиши мумкин.


48. Электрон тижоратда тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:

нақд пул билан - назорат-касса машинасидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланиш орқали нақд пул маблағлари қабул қилингани тўғрисида назорат-касса машинаси ёки виртуал касса чеки ёхуд бошқа тасдиқловчи ҳужжатни мажбуран тақдим этиш, шунингдек, белгиланган тартибда инкассация қоидаларига риоя этган ҳолда, олинган пулларни хизмат кўрсатувчи банкка топширишни таъминлаш;

электрон тўлов воситалари билан - тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб терминали ёки виртуал терминал (E-POS) орқали шахсий ва корпоратив банк карталаридан фойдаланиш орқали чакана тўлов тизимида сотувчи тўлов ташкилоти орқали харидорга фискал белгили электрон тўлов чеки (бундан кейин электрон чек) албатта тақдим этган ҳолда;

пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан ўтказиш йўли билан - пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан (шу жумладан карта ҳисоб рақамларидан) шахсий кабинет (масофавий банк ҳисоб рақамларидан хизмат кўрсатиш тизими) ёки чакана тўлов тизими орқали ўтказган ҳолда.

48-1. Электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошираётганда харидорга электрон чекини харидор кўрсатган абонент рақамига ёки электрон почта манзилига тақдим этишни таъминлаш зарур. Электрон чек назорат касса техникасидан чиқарилган қоғоз кўринишидаги чекка тенглаштирилади.

48-2. Етказиб бериш хизматларига сотувчининг номидан товарлар учун тўловларни қабул қилиш ҳуқуқи шартномага асосан харидор товарни сотиб олганлигини тасдиқловчи касса чеки ёки бошқа ҳужжатни тақдим этган ҳолда берилади.

48-3. Товарлар миллий почта алоқаси оператори орқали етказиб берилган тақдирда товарнинг тўлови почта пул ўтказмалари устама тўлов орқали амалга оширилиши мумкин. Ушбу тўлов усулида товарни жўнатиш устама тўловли почта жўнатмалари орқали амалга оширилиши керак.

Почта жўнатмалари орқали етказиладиган ва устама тўлов қўлланилган товар харидор томонидан устама тўлов тўлиқ тўланиб, квитанция тақдим этилгандан сўнг берилади. Устама тўлов суммаларини сотувчи манзилига жўнатиш миллий почта алоқаси оператори томонидан пул маблағларини почта орқали ўтказишнинг Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


VIII. ШАРТНОМА ШАРТЛАРИНИ БАЖАРИШНИ

РАД ЭТИШ ТАРТИБИ


49. Товарни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда товарни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда сотувчини хабардор қилиб ўзи билан тузилган шартномани бажаришни рад этиш ҳуқуқига эгадир.


50. Харидор шартномада назарда тутилган ҳолларда шартнома шартларини бажаришни рад этиши мумкин эмас.


51. Электрон тижоратда товарни қайтариш "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Фуқаролик кодексига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.


52. Пул маблағларини қайтариш зарур бўлган ҳолларда сотувчи товар (ишлар, хизматлар) харид қилинганлиги учун тўлов қандай усулда амалга оширилган бўлса, ўша усулда товарнинг (ишлар, хизматларнинг) ҳақи тўланганлигини тасдиқлайдиган тақдим этилган ва чекка тенглаштирилган ҳужжат асосида харидорга қайтариши шарт.


53. Пул маблағларини қайтариш шартномада кўрсатилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.


54. Товарни ва пул маблағларини қайтариш билан боғлиқ ҳужжатлар электрон ҳужжат ёки электрон хабар тарзида расмийлаштирилиши мумкин.


55. Товарни қайтариш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш шартномада кўрсатилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.



IX. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТДА ЭКСПОРТНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


56. Товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) электрон тижорат шаклидаги экспорти божхона қонунчилигининг барча талабларига мажбурий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.


57. Электрон тижорат сотувчиси электрон рақамли имзолардан фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат тарзида шартнома - экспорт контракти тузиши мумкин.


58. Шартнома-экспорт контракти бўйича ахборотни Ташки савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш, шунингдек уларни бажариш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.



X. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


59. Электрон тижоратни амалга ошириш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


60. Электрон тижорат субъектлари ушбу Қоидалар қоидаларига риоя этилмаганлиги, шунингдек ўз мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома доирасида бажармаганлиги учун жавоб берадилар.


61. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни аниқлаш учун, шунингдек солиқ мажбуриятларини ҳисоблаб чиқиш учун асос ҳисобланган ҳисобга олинадиган ҳужжатларни тузиш солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Электрон тижорат шаклида товарларни

сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)

тартиб-таомилларини соддалаштиришга йўналтирилган

АЛОҲИДА НОРМАЛАР


1. Шартномага илова сифатида товарларни (ишлар, хизматларни) жисмоний шахсларга, шунингдек чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахсларга электрон тижорат шаклида улгуржи ва майда туркумлар билан сотишда харидор (буюртмачи) жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси талаб қилинмайди.


2. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида ва назорат-касса машиналаридан фойдаланмасдан (N 306) юридик шахслар томонидан чакана ва улгуржи сотишга, шунингдек якка тадбиркорлар томонидан электрон тижорат шаклида товарларни чакана сотишга йўл қўйилади.


3. Электрон тижорат шаклида нон ва нон-булка маҳсулотларини сотишда махсус инвентарь (санчқилар, пичоқлар, бўлиш тахталари, стеллажлар ва жавонларни нон ушоқларидан тозалаш учун чўткалар ва шу кабилар) талаб этилмайди.


4. Электрон тижорат шаклида товарларни сотишда иш жойларидан ташқарида тарозилардан ва бошқа ўлчов асбобларидан фойдаланишга йўл қўйилади.


5. Картошка ва мева-сабзавот товарларини электрон тижорат шаклида сотишда уларни тахта токчаларга, этажерка ва жавонларга ва пештахталарга, шу жумладан совутгичларга, лотокларга, кассеталарга, саватларга, қутиларга, шунингдек бошқа жиҳозланган инвентарга қўйиш талаб этилмайди.






Қоидаларга

3-ИЛОВА



Электрон тижорат шаклида товарларни сотиш

(ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддати




1-босқич

Сотувчи


         

Ўз ахборот тизимида ёки ахборот воситачисининг электрон савдо майдончасида (веб-сайтлар, мобил таклифлар) шартнома шартлари мавжуд бўлган офертани (таклифни) жойлаштириш.

       


Сотувчининг хоҳиши бўйича









2-босқич

Харидор (буюртмачи)


        

Офертани:

а) электрон ҳужжатнинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланишини назарда тутадиган электрон ҳужжат тарзида;

б) матнида электрон тижорат иштирокчисининг розилиги бўлган электрон хабар тарзида акцепт қилиш йўли билан;

в) офертада мавжуд бўлган шартларни бажариш бўйича ҳаракатларни содир этиш воситасида офертани қабул қилиш, электрон ҳужжатни тузиш (унинг шартларига розилик билдирилганда).

         


офертанинг амал қилиш муддати мобайнида харидорнинг (буюртмачининг) хоҳиши бўйича









3-босқич

Харидор (буюртмачи)


         

Тўловни:

а) банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалини қўллаш;

б) шахсий кабинет орқали ёки чакана тўловлар тизими орқали (онлайн-тўлов) маблағларни банк пластик картасидан ўтказиш;

в) банк ҳисоб рақамидан пул маблағларини ўтказиш воситасида амалга ошириш.

           


шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда



4- босқич


Сотувчи


        

Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш.

Товарни етказиб бериш:

а) сотувчининг ўз транспортида мустақил равишда;

б) товарларни етказиб бериш хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи шахслар орқали;

в) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган етказиб беришнинг бошқа усуллари билан амалга оширилади.

          


шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 июнь, 23-сон, 266-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 46-модда































Время: 0.1383
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск