ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /Давлат божхона қўмитасининг 01-02/16-49-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29/09-1523-сон "Қалбакилаштирилган дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киритилишини олдини олиш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 07.06.2016 й. Қарори (АВ томонидан 15.06.2016 й. 962-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.06.2016 й.
N 962-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 07.06.2016 й. N 01-02/16-49 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.06.2016 й. N 29/09-1523 |
ҚАРОРИ
"Қалбакилаштирилган дори воситаларини
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига
киритилишини олдини олиш тўғрисида"ги
буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш
ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2000 йил 11 августда 310 ва 436-сон билан тасдиқланган "Қалбакилаштирилган дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киритилишини олдини олиш тўғрисида"ги буйруқ (рўйхат рақами 962, 2000 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 16-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси
|
З. Дусанов |
Соғлиқни сақлаш вазири |
А. Алимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 20 июнь, 24-сон, 302-модда