язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик/ Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.06.2016 й. 206-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 15 июндаги

206-сон қарорига

ИЛОВА



Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка,

полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш

юзасидан давлат буюртмаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорига мувофиқ янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка ва полиз маҳсулотлари ва узум (кейинги ўринларда мева-сабзавот маҳсулотлари деб аталади) харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини шакллантириш ҳамда бажариш тартиби ва механизмини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси (кейинги ўринларда давлат буюртмаси деб аталади) - кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш, қиш-баҳор даврига ғамлаш, шунингдек экспорт қилиш учун фермер ва деҳқон хўжаликлари ўртасида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш;


етказиб берувчилар - фермер ва деҳқон хўжаликлари;


буюртмачилар - "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзшаробсаноат" АЖнинг қайта ишлаш корхоналари, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг тайёрлаш ва сақлаш учун ғамлаш бўйича корхоналари, "Ўзагроэкспорт" АЖнинг ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияларининг ташкилотлари - экспорт қилувчилар ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи бошқа ташкилотлар.


II. ДАВЛАТ БУЮРТМАСИНИНГ МАЗМУНИ, ТАРКИБИ,

УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


3. Давлат буюртмаси кейинчалик фойдаланиш мақсадларига қараб:

а) қуввати давлат статистика ҳисоботи маълумотлари асосида ҳисобга олинадиган ишлаб чиқаришнинг технологик цикли хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзшаробсаноат" АЖнинг қайта ишлаш корхоналари қувватларидан тўлиқ фойдаланишни назарда тутган ҳолда кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш, шу жумладан қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун;

б) минтақалардаги аҳоли сонини ва сақлаш учун мавжуд сиғимларни ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини қиш-баҳор даврига ғамлаш учун;

в) ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасини, республика бўйича экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда экспорт қилиш учун эҳтиёж ҳажмларини ўз ичига олади.


4. Давлат буюртмаси календарь йилга шакллантирилади ва етказиб берувчилар томонидан етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмларининг бир қисмини ташкил этади ҳамда маҳсулотларни етиштириш ва давлат буюртмасидан ортиқча ички ва ташқи бозорларда сотишда уларни чекламайди.


5. Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш юзасидан давлат буюртмасини ўз вақтида шакллантириш ва бажариш учун:

кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш юзасидан - "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзшаробсаноат" АЖ;

қиш-баҳор даврига ғамлаш юзасидан - "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси;

экспортга етказиб бериш юзасидан - "Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси масъул ҳисобланадилар.


6. Буюртмачилар давлат буюртмаси бўйича маҳсулотларга эҳтиёжнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари юзасидан ишончли ва тўлақонли ахборот тақдим этилиши учун жавоб берадилар. Давлат буюртмаси ҳажмлари ҳисоб-китобларини тайёрлашда буюртмачилар давлат статистика органлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фойдаланиш мумкин бўлган барча маълумотларидан, ташқи бозорларнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий ахборотдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигидан олинган ахборотдан, шунингдек ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасининг чуқур маркетинг тадқиқотларидан фойдаланадилар.

7. Янги мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқиш ва бажарилиши мониторингини олиб бориш иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.


8. Тасдиқланадиган балансга киритиш учун давлат буюртмаси кўрсаткичлари ҳар йили ўтказиладиган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг натижаларига кўра аниқланади ва кейинчалик вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича давлат буюртмаси юзасидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Давлат буюртмасини бажариш учун минтақада ва (ёки) туманда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажми етарли бўлмаган тақдирда бошқа минтақалардан ва (ёки) туманлардан ортиқча етиштирилган ҳажмни жалб этишга йўл қўйилади.



III. КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАЛАРИ ТУЗИШ

ВА МАҲСУЛОТ ҲАЖМЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


9. Давлат буюртмаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш, шу жумладан ҳудудий мева-сабзавот ярмаркасига тайёргарлик кўриш даврида, шунингдек ярмаркалар оралиғидаги даврда етказиб берувчилар билан тузиладиган контрактация шартномалари асосида амалга оширилади.

Контрактация шартномаларини рўйхатдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.


10. Давлат буюртмаси доирасида маҳсулотларни харид қилишга контрактация шартномаларини тузиш намунавий шакл бўйича амалга оширилади ҳамда харид қилинадиган маҳсулотларнинг ҳажмлари ва турларини, етказиб бериш жадвалларини, нарх белгилашнинг бозор шарт-шароитларини, ҳисоб-китоблар тизимини, тарафларнинг жавобгарлиги чораларини ва низоларни ҳал этиш тартибини мажбурий тартибда назарда тутади.

Ўзаро келишувга кўра, контрактация шартномасининг ўзига хослигини ҳисобга олиб тарафлар унга намунавий контрактация шартномасида назарда тутилмаган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.


11. Давлат буюртмаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш бозор шароитларида кафолатланган контрактацияга эга бўлиши ва контрактация шартномаси қийматининг камида 40 фоизи миқдорида аванс тўлови билан таъминланиши керак.

Олдиндан ҳақ тўлаш ва етказиб берувчилар билан буюртмачилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар контрактация шартномасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шаклда ва муддатларда амалга оширилади.


12. Буюртмачилар тузилган контрактация шартномалари бўйича давлат буюртмасига:

ўз айланма маблағлари;

тижорат банкларининг кредитлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига фьючерс контрактларидан олдиндан ҳақ тўлаш ҳисобига аванс тўлайдилар.


13. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК ва "Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси тамом бўлган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқишни таъминлаш учун барча зарур материалларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этадилар, давлат буюртмаси баланси кейинчалик белгиланган тартибда тасдиқланади.



IV. ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ БАЖАРИЛИШИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ


14. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

мева-сабзавот маҳсулотларини қабул қилиш, дастлабки қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича зарур логистика инфратузилмасини ташкил этадилар;

мева-сабзавот маҳсулотларини ўраб-жойлаш учун пластик, картон ўраш-жойлаш материаллари ишлаб чиқарилишини ташкил этадилар;

мева-сабзавот маҳсулотларини қабул қиладилар, транспортда ташийдилар, навларга ажратадилар, калибрлайдилар, ўраб-жойлайдилар, сақлайдилар, қайта ишлайдилар ва ички ва ташқи бозорларга етказиб берадилар. Мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчилар томонидан ташилганда транспортда ташиш харажатлари буюртмачилар томонидан қопланади.


15. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари:

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси билан биргаликда контрактация шартномалари бажарилиши мониторингини олиб борадилар;

ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мониторинг натижалари бўйича ахборот киритадилар.





Низомга

ИЛОВА


Янги мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш

ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси

балансини ишлаб чиқиш ва бажарилиши

мониторингини олиб бориш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

I босқич

       

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ, қайта ишлаш корхоналари, тайёрловчилар, экспорт қилувчи корхоналар


   

Қиш-баҳор даврига ғамлаш учун қайта ишлаш корхоналари, тайёрловчилар, шунингдек экспорт қилувчи корхоналар эҳтиёжларини ўрганиш. Эҳтиёжларни вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларига тақдим этиш.

           


Ҳар йили

1 июлгача









II босқич

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ, Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари


         

Қуйидагилардан:

қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб турган қувватларидан;

ҳудудлар аҳолиси сонини ҳисобга олган ҳолда ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини сақлаб туриш учун зарур бўлган ғамлаш ҳажмларидан;

ташқи сотиш бозорлари талаб ва таклифларидан, шунингдек тузилган экспорт контрактларидан келиб чиққан ҳолда, тақдим этилган материаллар асосида мева-сабзавот маҳсулотларига эҳтиёжни биргаликда ишлаб чиқиш, келишиш ва шакллантириш.

           


Ҳар йили

20 июлгача









III босқич

        

Вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ


       

Мева-сабзавот маҳсулотларига давлат буюртмасининг дастлабки ҳажмларини турлари, миқдори ва етказиб бериш муддатлари бўйича Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш.

      


Ҳар йили

1 августгача









IV босқич

Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


          

Таклифларни умумлаштириш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки баланси кўрсаткичларини буюртмачиларга юбориш.

            


Ҳар йили

15 августгача









V босқич

Иқтисодиёт вазирлиги


          

Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки балансини буюртмачиларга, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ҳокимликларига Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказишга тайёргарлик кўриш учун юбориш.

        


Ҳар йили

15 августгача









VI босқич

Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


         

Давлат буюртмаси баланси ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан мева-сабзавот тегишли турларини етиштириш имкониятлари юзасидан келишиш.

        


Ҳар йили

20 августгача











VII босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари


         

Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки баланси ҳажмларини туман ҳокимликларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига, агрофирмаларга ва мева-сабзавот маҳсулотларининг бошқа етиштирувчиларига етказиш.

     


Ҳар йили

20 августгача









VIII босқич

      

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари



         

Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказиш. Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан контрактлар тузиш.

       


Ҳар йили

ярмарка

ўтказиш

даврида









IX босқич

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзагроэкспорт" АЖ, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси



       

Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси якунлари бўйича материалларни умумлаштириш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини ишлаб чиқиш учун Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш.

          


Ҳар йили

ярмарка

тугаган

кундан

бошлаб

бир ҳафта

муддатда









X босқич

Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


        

Келгуси календарь йил учун мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

        


    

Ҳар йили

ярмарка

тугаган

кундан

бошлаб

20 кундан

кечикмай

       









XI босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари


       

Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича жойлаштириш.

         


Ҳар йили

баланс

тасдиқ-

лангандан

кейин



 

XI-1 босқич

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ


       

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида контрактация шартномалари тузиш учун ҳудудий мева-сабзавот ярмаркалари ўтказиш

         


Ҳар йили

ноябрь ойида


XII босқич

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзшаробсаноат" АЖ қайта ишлаш корхоналари, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси тайёрлов корхоналари, "Ўзагроэкспорт" АЖ ҳудудий филиаллари


         

Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини бажариш бўйича тузилган контрактация шартномалари ва экспорт контрактларининг бажарилиши тўғрисида туман ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлимларига ахборот тақдим этиш.

        


Ҳар ойда

ҳисобот

ойидан

кейинги

ойнинг 3-

санасигача











XIII босқич

Туман ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлимлари


       

Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларига тақдим этиш.

       


Ҳар ойда

ҳисобот

ойидан

кейинги

ойнинг 5-

санасигача









XIV босқич

Вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари


         

Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш.

         


Ҳар ойда

ҳисобот

ойидан

кейинги

ойнинг 6-

санасигача









XV босқич

Иқтисодиёт вазирлиги


        

Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

           


Ҳар чоракда

ҳисобот

ойидан

кейинги

ойнинг 10-

санасигача



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 291-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 55-модда