ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Тиббиёт олий ўқув юртлари /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 01.10.1991 й. 251-сон "Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалини очиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.10.1991 й.
N 251
ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ
ТИББИЁТ ИНСТИТУТИНИНГ
НУКУС ФИЛИАЛИНИ ОЧИШ
ТЎҒРИСИДА
Юқори малакали тиббиёт ходимлари тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва Орол бўйи аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
1991 йил 1 октябрдан бошлаб Нукус шаҳрида белгиланган тартибда Нукус давлат дорилфунунининг тиббиёт факультети негизида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг “Педиатрия” ихтисослиги бўйича филиалини очсин;
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус шаҳридаги филиалини зарур педагогик кадрлар билан таъминласин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нукус давлат дорилфунуни тиббиёт факультетининг бинолари ва иншоотларини, штат жадвали бўйича профессор-ўқитувчилар таркиби ва хизмат қилувчи ходимлар сони билан бирга, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг филиалини жойлаштириш учун балансдан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги балансига ўтказсин.
Нормал ўқув жараёнини ташкил этиш учун филиалга клиник кафедраларни Қорақалпоғистон Республикаси даволаш муассасаларида жойлаштиришга рухсат берилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг режа ва бюджет кўрсаткичларига мазкур қарордан чиқувчи тегишли ўзгартиришларни киритсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов