ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Андижон машинасозлик институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари Дастури (ЎзР ВМ 25.07.2011 й. 214-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 25 июлдаги

214-сон қарорига

ИЛОВА



Андижон машинасозлик институтининг

ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш,

профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур

моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Андижон машинасозлик институти уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2011 йил

июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон шаҳар ҳокимлиги, Андижон машинасозлик институти


2.

Андижон машинасозлик институтининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда қайта тасдиқлаш.


2011 йил

июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон машинасозлик институти, Молия вазирлиги


3.

Андижон машинасозлик институтининг тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2011 йил

июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон машинасозлик институти


4.

Андижон машинасозлик институти Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибига кадрларнинг асосий фойдаланувчилари - Андижон вилояти корхоналари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идораларнинг вакилларини киритиш.


2011 йил

август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК, Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон машинасозлик институти


5.

Андижон машинасозлик институти фаолият кўрсата бошлаганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида фаол тушунтириш, касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш.

Оммавий ахборот воситаларида институтни қайта ташкил этишнинг мақсадлари ва вазифаларини, унинг мамлакат иқтисодиётининг тегишли соҳалари учун кадрлар тайёрлашдаги ўрни ва аҳамиятини кенг ёритиш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Андижон машинасозлик институти, Миллий телерадиокомпания


6.

2011 - 2012 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида жорий этиладиган фанлар ва таълимнинг янги йўналишлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 сентябргача


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


7.

Андижон машинасозлик институти ихтисослиги ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда институтнинг педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.

Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институтининг ихтисосли кафедраларида, "Ўзавтосаноат" АК корхоналарида Андижон машинасозлик институти ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва тажриба орттиришини ташкил этиш.


2011 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, "Ўзавтосаноат" АК, Андижон машинасозлик институти


8.

Андижон машинасозлик институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича олий маълумотли мутахассисларга бўлган (йиллик ва истиқболли) эҳтиёжни тармоқлар ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш.


Ҳар йили

1 январгача


Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК корхоналари


II. ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ ТЎЛДИРИШ

1.

Андижон машинасозлик институти кафедраларини танлов асосида тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.


доимо


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК, Андижон машинасозлик институти


2.

Тармоқлар корхоналаридан, Андижон машинасозлик институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ихтисослашаётган илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ташкилотларидан етарли илмий-педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар ва олимларнинг маълумотлар базасини яратиш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон машинасозлик институти, "Ўзавтосаноат" АК


3.

Кейинчалик Андижон машинасозлик институтида педагогик фаолият олиб бориши учун ёш мутахассисларни Тошкент давлат техника университетида, Тошкент автомобиль-йўллар институтида ва Тошкент шаҳридаги бошқа базавий олий таълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш.


Жадвалга

мувофиқ


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, Андижон машинасозлик институти


4.

Андижон машинасозлик институтида масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун зарур техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш ва Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти ўқитувчиларининг лекцияларини ташкил этиш.


2012 - 2013

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, Андижон машинасозлик институти


5.

Андижон машинасозлик институтининг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ташкил этиш ва хўжалик шартномаларини бажариш. Машинасозликнинг технологик асбоб-ускуналаридан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар мавзулари рўйхатини ишлаб чиқиш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, "Ўзавтосаноат" АК, Андижон машинасозлик институти


6.

Андижон машинасозлик институти ва "Ўзавтосаноат" АК ишлаб чиқариш корхоналарининг биргаликдаги илмий-тадқиқот, илмий-методик ишланмаларини ташкил этиш.


2012 йилдан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК, Андижон машинасозлик институти


7.

Базавий техника олий таълим муассасалари (Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти)нинг етакчи олимлари раҳбарлигида илмий-тадқиқот, илмий-методик ишлар олиб бориш бўйича ёш ўқитувчилар учун шарт-шароитлар яратиш.

Андижон машинасозлик институтининг ёш олимларини илмий ишни якунлаш учун республиканинг базавий техника олий таълим муассасаларига ва илмий муассасаларига юбориш.


2011 йилдан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль йўллари институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент кимё-технология институти, Андижон машинасозлик институти


III. МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯРАТИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

1.

2011 - 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурига мувофиқ, институтда кадрлар тайёрлашнинг тасдиқланган йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Андижон машинасозлик институтининг ўқув-лаборатория корпусларини, талабаларнинг яшаш жойларини ва спорт залларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва техника билан жиҳозлаш.


2012 - 2016

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК, Андижон машинасозлик институти, Андижон вилояти ҳокимлиги


2.

Андижон машинасозлик институтининг Ахборот-ресурс марказини кенгайтириш ва ишларини такомиллаштириш, уни замонавий компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси билан таъминлаш, Интернет тармоғига кенг киришини ташкил этиш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК, Андижон машинасозлик институти


3.

Кадрлар тайёрлашнинг янги йўналишларига мувофиқ Андижон машинасозлик институтини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан, электрон вариантда), даврий махсус нашрлар билан таъминлаш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК, Андижон машинасозлик институти


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 30-сон, 315-модда

















































Время: 0.0098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск