язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2016 й. 164-сон "Ўзбекистон Республикаси акваторияларининг пляж зоналарида дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2016 й.

N 164



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АКВАТОРИЯЛАРИНИНГ ПЛЯЖ ЗОНАЛАРИДА

ДАМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси акваторияларининг пляж зоналарида фуқароларнинг хавфсиз дам олишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси акваторияларида пляжларни жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Чўмилиш мавсуми даврида республика акваторияларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳар йилги тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда:

қутқариш постларига қўйиладиган талабларни;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда - ўоввослик ишларини олиб боришда меҳнат хавфсизлиги қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ёрдам постларига қўйиладиган талабларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Белгилансинки, пляжларни ташкил этишга қўйиладиган талабларга риоя этилмаганлиги ва уларнинг акваторияларидаги ҳодисалар учун пансионатлар, санаторийлар, дам олиш зоналари ва уйлари, туризм базалари, маданият ва истироҳат боғлари, шунингдек аҳоли сувда оммавий дам оладиган бошқа жойларнинг раҳбарлари жавоб берадилар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 20 майдаги

164-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чўмилиш мавсуми даврида республика

акваторияларида фуқароларнинг хавфсизлигини

таъминлаш бўйича ҳар йилги тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Ўтказиш

муддати


Бажариш учун масъул


1.

Сувда бахтсиз ҳодисалар (одамлар ўлими) тез-тез рўй бериб турадиган жойларни аниқлаш ва маҳаллий аҳоли ва дам олувчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш шарти билан қирғоқ бўйлаб чўмилишни тақиқловчи белгилар ўрнатиш.


1 майдан

15 сентябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


2.

Дам олиш зоналари, санаторийлар ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, пляж зоналари ва ҳовузларни пляжларни ташкил этиш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш.


15 апрелдан

15 сентябргача

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


3.

Ички ишлар органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат бўлган ишчи гуруҳлар томонидан чўмилишга мўлжалланмаган ва чўмилиш ҳамда кичик ўлчамли кемалар ҳаракати тақиқланган жойларнинг мониторинги олиб борилишини ташкил этиш.


15 майдан

15 сентябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар


4.

Ички ишлар органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, соғлиқни сақлаш туман бўлимлари ходимларидан иборат таркибда акваторияларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича сувда оммавий дам олинадиган жойларда штаблар ташкил этиш.


1 майгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кичик ўлчамли кемалардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва чораларига риоя этилиши юзасидан қатъий назоратни таъминлаш.


доимий

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, сувда оммавий дам олиш жойларидан фойдаланувчи ташкилотлар


6.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш:

маҳаллий оммавий ахборот воситаларида фуқароларнинг сувда хавфсиз хулқ-атвори қоидалари тўғрисидаги видеосюжетлар, мақолалар, телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар;

кема эгалари ва кема ҳайдаш бўйича йўриқчилар ўртасида кичик ўлчамли кемалардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича эслатма;

пляжларда ва сувда оммавий дам олишнинг бошқа жойларида дам олувчилар томонидан хавфсизлик чораларига риоя этиш қоидалари бўйича эслатма.


1 майдан

15 сентябргача

Ўзбекистон МТРК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар


7.

Белгиланган талабларга мувофиқ сувда оммавий дам олиш жойларида қутқарув постлари ва тиббий ёрдам постлари ташкил этилиши ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш.


чўмилиш

мавсуми

даврида


Сувда оммавий дам олиш жойларидан фойдаланувчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар


8.

Пляж зоналаридаги тиббий ёрдам постларини малакали ходимлар ва дастлабки тиббий ёрдамнинг зарур воситалари билан таъминлаш.


чўмилиш

мавсуми

даврида


Сувда оммавий дам олиш жойларидан фойдаланувчи ташкилотлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


9.

Сувда оммавий дам олишнинг белгиланган жойларида сувни касаллик келтириб чиқарувчи микроблар мавжудлиги юзасидан даврий назорат текширишларини ташкил этиш.


1 апрелдан

1 октябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


10.

Пляжларда ва сувда оммавий дам олинадиган жойларда хавфсизлик чоралари бўйича маълумотлар берувчи плакатлар ўрнатиш.


1 майгача

Сувда оммавий дам олиш жойларидан фойдаланувчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 30 май, 21-сон, 231-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 5-сон, 40-модда