язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнат муҳофазаси/ Турли соҳаларда меҳнат муҳофазаси ва ишлар хавфсизлиги қоидалари/ "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 02.05.2016 й. 47-сон "Юк кўтариш машиналарининг соз ҳолатда сақланишига жавобгар бўлган муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.05.2016 й. 2786-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.05.2016 й.

N 2786




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА,

КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА

ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

02.05.2016 й.

N 47


БУЙРУҒИ



Юк кўтариш машиналарининг соз

ҳолатда сақланишига жавобгар бўлган

муҳандис-техник ходимлар учун намунавий

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Юк кўтариш машиналарининг соз ҳолатда сақланишига жавобгар бўлган муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.



Инспекция бошлиғи                                                           Б. Гулямов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 16 май, 19-сон, 219-модда