язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2016 й. 166-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2016 й.

N 166



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган

инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан

ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 23 майдаги

166-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Объектларни мураккаблик тоифаларига кўра классификациялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича объектларнинг мураккаблиги тоифалари классификаторига мувофиқ амалга оширилади";


б) 9-бандда:

"а)" кичик банднинг иккинчи хатбошидаги "V" рақами "III" рақами билан алмаштирилсин;

"б" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "IV" рақами "II" рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "V" рақами "III" рақами билан алмаштирилсин;


в) 14-банднинг "б" кичик бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"0,02% - мураккабликнинг II тоифасидаги объектлар бўйича;

0,03% - мураккабликнинг III тоифасидаги объектлар бўйича";


г) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 6-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига

киритилган, шунингдек қурилиши марказлаштирилган

ва молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобига амалга

ошириладиган Инвестиция дастурига киритилмаган

объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик

ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш

ҚИЙМАТИ

Реперларнинг

т/р


ЛҚИни ишлаб

чиқиш қиймати,

млн сўм


Эксперт ишлари қийматини аниқлаш

учун коэффициентлар, ЛҚИ қийматига

нисбатан фоизларда (%)


Мураккаблик тоифаси


I


II


III


0


0,7 гача

27,00

-

-

1


1,4

21,60

-

-

2


4,2

12,15

13,48

-

3


7,0

10,13

11,24

-

4


12,6

7,57

8,40

9,32

5


18,2

6,22

6,90

7,65

6


23,8

5,41

6,00

6,66

7


29,4

4,47

4,96

5,50

8


35,0

4,34

4,81

5,33

9


40,6

3,94

4,37

4,85

10


57,4

3,26

3,61

4,00

11


70,0

2,99

3,28

3,64

12


105,0

2,31

2,56

2,94

13


140,0

1,96

2,17

2,40

14


210,0

1,58

1,75

1,94

15


280,0

1,38

1,53

1,69

16


420,0

1,10

1,22

1,35

17


630,0

0,94

1,04

1,15

18


840,0

0,82

0,91

1,01

19


1064,0

0,71

0,78

0,86

20


1260,0

0,62

0,68

0,75

21


1540,0

0,57

0,63

0,69

22


1820,0

0,53

0,58

0,64

23


2100,0

0,49

0,54

0,59

24


2380,0

0,47

0,52

0,57

25


2700,0 ва

ундан юқори


0,46

0,51

0,56

        

Изоҳлар:

1) лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишнинг оралиқ кўрсаткичларга эга бўлган қиймати интерполяция йўли билан аниқланади;

2) янгидан ишлаб чиқилаётган намунавий (базавий) лойиҳаларни экспертизадан ўтказганлик учун тўлов миқдори 1,2 коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади;

3) алоҳида масалалар (ишларнинг алоҳида турлари калькуляцияси, машина ва механизмларга харажатлар, пудрат ташкилотининг бошқа харажатлари ва шу кабилар бўйича экспертиза қийматининг ҳисоб-китоби (экспертизанинг ҳақиқий меҳнат талаб қилувчанлигини ва эксперт ташкилотнинг амалдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолда) бевосита меҳнат сарфларини ҳисоблаб чиқиш усули билан амалга оширилади".

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 9 мартдаги 70-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 10-сон, 98-модда) 4-илованинг 2-банди "а" кичик бандининг иккинчи - олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 30 май, 21-сон, 233-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 5-сон, 41-модда