язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2016 й. 189-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2016 й.

N 189



ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ

ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН    ЎЗБЕКИСТОН    РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 7 июндаги

189-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг олтинчи хатбошига "республика бюджети" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


б) 7-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни даъволар бўйича айбдор юридик ва жисмоний шахслардан белгиланган тартибда ундириб олишни ташкил этиш";


в) 8-бандда:

"а" кичик банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга сарфланган маблағларни "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олади";

"г" кичик бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"O`ZBEKISTON POCНTASI" АЖ ва тижорат банкларида пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ҳамда бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланиши мониторингини олиб боради";


г) 10-банднинг "б" кичик бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни тўлаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган маблағларнинг 85 фоизи";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланадиган суғурта бадаллари";

саккизинчи хатбошига "Давлат бюджети" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


д) 34-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни тўлаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган маблағларнинг 15 фоизи".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 6-бандининг иккинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) қуйидаги мазмундаги 38-1-банд қўшилсин:

"38-1. Қонун 12-моддасининг "а" бандига мувофиқ уруш ногиронларига ва уларга тенглаштирилган шахсларга пенсия тайинлашда пенсия тайинлаш учун зарур бўлган талаб этиладиган иш стажи Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ аниқланади";


б) 80-бандга қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Бошқа барча ҳолларда ҳужжатларнинг тааллуқлилиги суд томонидан белгиланиши шарт";


в) 122-банднинг олтинчи хатбошидаги "боқувчисининг вафотидан кейин туғилган болага" сўзлари "(шу жумладан боқувчисининг вафотидан кейин туғилган болага)" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 622-модда) билан тасдиқланган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Ташкилотлар ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси "б" кичик бандига мувофиқ тайинланган, бироқ ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ белгиланадиган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган пенсияларни тўлашга ўтган йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатларини ҳар йили 1 февралгача тўлиқ қоплайдилар.

Кўрсатиб ўтилган харажатларни қоплаш ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларининг хизмат кўрсатувчи банкларида очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромадлар транзит ҳисоб рақамларига ўтказилади";


б) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Пенсия жамғармасининг пенсионер ҳисобда турган жойдаги туман (шаҳар) бўлимлари ҳар йили 15 январга қадар Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олувчилар - 60 ёшгача эркаклар ва 55 ёшгача аёллар рўйхатини олдинги йил учун амалга оширилган харажатлар миқдорини ва ташкилотлар номини ва солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатган ҳолда ташкилот бошқа минтақада жойлашган тақдирда - Пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармасига ва туман (шаҳар) бўлимига етказадилар.

Пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг, шу жумладан Пенсия жамғармасининг пенсионерларни ҳисобга олиш жойидаги ҳудудий бошқармаларидан ва туман (шаҳар) бўлимларидан олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда умумий тўпламини чиқаради ва 20 январгача уни тегишли ташкилотга етказади.

Ташкилот тегишли маълумотлар олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатларини солиштириб чиқиши шарт.

13. Пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими ҳар йили 1 февралгача ҳар бир ташкилот бўйича (солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилган ҳолда) ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига еткунига қадар Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг умумий тўпламини ушбу ташкилотлардан ундириш учун ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойидаги давлат солиқ хизмати органига етказади.

Пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган маблағларни, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича ташкилотлардан ундириб олиши мумкин";


в) 19-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги меҳнат шарт-шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳат етказиш хавфи бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларининг давлат экспертизаси асосида тегишли ташкилотлар ҳисоби юритилишини таъминлайди ва шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда ахборот айирбошлаш бўйича Пенсия жамғармаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади";


г) қуйидаги мазмундаги 19-1-банд қўшилсин:

"19-1. Тугатилаётган ташкилотнинг мол-мулки етишмаганлиги туфайли қондирилмаган қарздорлиги суммаси умидсиз солиқ қарздорлигини ҳисобдан чиқариш учун назарда тутилган тартибда ҳисобдан чиқарилиши керак.

Бунда ушбу ташкилот бўйича харажатларни қоплаш суммасини бундан кейин ҳисоблаш умидсиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб тўхтатилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 281-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 48-модда