язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 20.05.2016 й. 77-Н-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.05.2016 й. 1723-7-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.05.2016 й.

N 1723-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

20.05.2016 й.

N 77-Н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сонли "Тадбиркорлик субъектларининг фуқаро авиацияси соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                      Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 12, 13, 16, 277 ва 787-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. 14 ва 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Фуқаро ҳаво кемаларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида рўйхатга олиш ҳамда уларнинг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

15. Фуқаро ҳаво кемасини Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида рўйхатга олиш пайтида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ҳаво кемасига шу ҳаво кемасида қайд этиладиган рўйхат белгиси ва давлат таниш белгиси берилади.".


3. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилади.".


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 30 май, 21-сон, 243-модда