Юрист Предприятия
Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Савдо ва умумий овқатланиш / Кучини йўқотган ҳужжатлар /Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.07.2016 й. 233-сон қарорига илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2016 йил 13 июлдаги
ИЛОВА
Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдога рухсат бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари қуйидагиларга:
шартномада кўчма савдога қўйиладиган товарларнинг турлари ва миқдори кўрсатилган ҳолда байрам ва байрамолди кунларида савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кўчма савдони амалга оширишга;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида кўргазма ва ярмарка савдоси ўтказишга;
мева-сабзавот маҳсулотларини ва картошкани ушбу мақсадлар учун ажратилган жойларда чакана сотишга, шунингдек товарларни бозорлар ҳудудида сотишга;
махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш маҳсулотларини сотишга;
амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган ҳолларга татбиқ этилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдо қилиш ҳуқуқи ушбу низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича кўчма савдога бериладиган рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) асосида, кўчма савдо объектининг жойлашиш схемаси тасдиқланган ҳолда, юридик шахсларга берилади.
4. Рухсатнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
кўчма савдо - кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш;
кўчма савдо объектлари - вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни
...