язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 26-сон, Молия вазирлигининг 29-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 114-сон "Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 26.05.2016 й. Қарори (АВ томонидан 20.06.2016 й. 2518-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2016 й.

N 2518-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.05.2016 й.

N 26


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.05.2016 й.

N 29


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.05.2016 й.

N 114


ҚАРОРИ



Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори

ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини

рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2013 йил 26 сентябрдаги 179а, 96, 49-сон қарори (рўйхат рақами 2518, 2013 йил 18 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 42-сон, 569-модда) билан тасдиқланган Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

Ш. Тешаев

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

       





Қарорга

ИЛОВА



Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори

ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини

рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари рўйхати (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) ҳар йили 10 январга қадар пахта тозалаш корхоналарининг пахта хом ашёсини қабул қилиш варақалари (ПК-17-шакл) ҳамда туман (шаҳар) статистика бўлимларининг "Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида"ги давлат статистика ҳисоботи (1-FX shakli) маълумотлари асосида шакллантирилади.".


2. 13-бандда:


"б" кичик банддаги "Ўзкимёсаноат" компанияси" деган сўзлар "Ўзкимёсаноат" АЖ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларидан ("GM O`zbekiston" АЖ маҳсулоти) хоҳлаган битта моделини фермер хўжалигининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан навбатсиз шартномавий буюртма бериш орқали харид қилиш. Бунда фермер хўжаликлари томонидан тегишли сертификатга асосан "Ўзавтосаноат" АК тизимидаги корхоналарга мурожаат этилгандан кейин бир ой муддатда шартномалар тузишни якунлаш ҳамда "Ўзпахтасаноат" АЖ тизимидаги корхоналар томонидан фермер хўжаликларининг пахта якуний ҳисоб-китоб маблағларидан тўлиқ тўлаб берилади. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун "Ўзпахтасаноат" АЖ ва "Ўзавтосаноат" АК тизимидаги дилер корхоналар автотранспорт воситасини шартномавий муддатларда етказиб бериш учун масъул ҳисобланади;";


"е" кичик банддаги "ОАТБ" деган қисқартма "АТБ" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


3. 15-банддаги "20 декабрга қадар" деган сўзлар "25 январга қадар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 16-банддаги "25 декабрга қадар" деган сўзлар "30 январга қадар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 1 ва 3-иловалар тегишлича мазкур ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Марказий банки, "Ўзнефтмаҳсулот" АК, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзавтосаноат" АК, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши билан келишилган.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



Пахта хом ашёсини етиштиришда

юқори ҳосилдорликка эришган фермер

хўжаликларини рағбатлантириш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Юқори ҳосилдорликка эришган хўжаликларни

аниқлаш ва уларга имтиёзларни тақдим этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

     

Амалга ошириладиган тадбирлар

       


Масъуллар


Муддат

1-босқич

       

Рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари рўйхати пахта хом ашёсини қабул қилиш варақалари (ПК-17-шакл) ва "Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида"ги давлат статистика ҳисоботи (1-FX shakli) маълумотлари асосида шакллантирилади

     

-

Пахта тозалаш корхонаси, тегишли давлат статистика бўлими


ҳар йилнинг

10 январига қадар






2-босқич

       

Рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари рўйхати шакллантирилгандан сўнг, икки иш куни ичида контрактация шартномалари ва пахта хом ашёсини қабул қилиш варақаларининг (ПК-17-шакл) нусхалари имзо ва муҳр билан тасдиқланиб, Рўйхатга илова қилинган ҳолда комиссияга тақдим этилади

         



икки иш куни мобайнида







3-босқич

         

Юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар уч иш куни ичида ўрганиб чиқилади. Ўрганиш натижаларига кўра, юқори ҳосилдорликка эришган ҳар бир фермер хўжалиги бўйича хулоса тайёрланиб, имзоланади

         

-

Комиссия


уч иш куни мобайнида







4-босқич

      

Комиссия хулосасига асосан сертификат уч иш куни ичида расмийлаштирилади. Сертификат фермер хўжалиги бошлиғи ёки у вакил қилган шахсга сертификатни олганлиги тўғрисида имзо қўйдирган ҳолда берилади

     

-

Туман Фермерлари кенгаши


уч иш куни мобайнида







5-босқич

         

Рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари рўйхати ҳамда берилган хулоса ва сертификатлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудий Фермерлар кенгашига ҳисобот тақдим қилинади

      

-

Туман Фермерлари кенгаши


ҳар йилнинг 25 январига қадар







6-босқич

      

Олинган ҳисоботлар умумлаштирилиб, Ўзбекистон Фермерлари кенгашига тегишли ахборот тақдим қилинади

      

-

ҚҚР ва ҳудудий Фермерлар кенгаши


ҳар йилнинг 30 январига қадар







7-босқич

    

Йил якунлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудий Фермерлар кенгашига тегишли маълумот тақдим қилинади

        

-

Имтиёзларни тақдим этиш учун масъул бўлган ташкилот ва идоралар


ҳар йилнинг 15 февралига қадар







8-босқич

       

Олинган ахборотлар умумлаштирилиб, Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

      

-

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши


ҳар ойнинг

5-санасига қадар

             





Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



Пахта хом ашёсини етиштиришда

юқори ҳосилдорликка эришган фермер

хўжаликларини рағбатлантириш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА




(кенгаш белгиси)


ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИ

_____________ туман Фермерлари кенгаши


Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори

ҳосилдорликка эришган фермер хўжалигига

имтиёзларни тақдим этиш ҳақида

С Е Р Т И Ф И К А Т

20___ йил "___" ___________


-сон

___________ туман (шаҳар)

Ушбу ҳужжат _____________ туман (шаҳар) комиссиясининг 20__ йил "___" _________ даги _____-сонли хулосасига асосан _______________ фермер хўжалигига пахта хом ашёсини етиштиришда 20__ йил ҳосилидан _____ гектар ер майдонидан ____ центнер ҳосилдорликка эришганлиги учун берилди.

Мазкур сертификат орқали _______________ фермер хўжалигига қуйидаги бир марталик имтиёзлар тақдим этилади:

а) фермер хўжалигининг пахта экиладиган жами ер майдонининг камида 5 фоизига қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;

б) қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ажратилган ер майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш учун таъминотчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мазкур ер майдонининг ҳар бир гектарига экилган экин тури учун амалдаги технологик карталарда тавсия этилган меъёрлар бўйича дизель ёқилғиси ва минерал ўғитларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган нархларда (таъминотчи устамаси билан) олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган ҳолда тегишли шохобчалар орқали харид қилиш;

в) туман (шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича ўтказиладиган танловларда фермер хўжалигига 10 баллгача тақдим этиш. Бунда фермер хўжалиги томонидан ҳисобот даврида камида 20 гектар бўлган майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 2 балл, юқори ҳосилдорликка эришилган майдон ҳар 10 гектарга кўпайганда қўшимча 1 баллдан, 100 гектар ва ундан ортиқ майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 10 балл тақдим этилади;

г) қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш;

д) фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларидан ("GM O`zbekiston" АЖ маҳсулоти) хоҳлаган битта моделини фермер хўжалигининг асосий талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан навбатсиз харид қилиш;

е) қишлоқ жойларида қурилаётган намунавий уй-жойлардан бирини навбатсиз харид қилиш;

ж) суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида ўтказиладиган танловда барча шартлар бўйича тенг балл тўпланган ҳолларда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари имтиёзга эга бўладилар.


Сертификат фермер хўжалигининг гувоҳномаси тақдим этилганда ҳақиқий ҳисобланади.


Амал қилиш муддати 1 йил



__________ туман Фермерлари

кенгаши раиси




           

(имзо/муҳр)


(Ф.И.О.)

          




Серия № 0000




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 27 июнь, 25-сон, 311-модда