язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 10.06.2016 й. 44-сон "Дарё транспортида юк ташиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.06.2016 й. 2468-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2016 й.

N 2468-1




ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

10.06.016 й.

N 44


БУЙРУҒИ



Дарё транспортида юк ташиш қоидаларига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги ЎРҚ-400-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3 (I)-сон, 31-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2013 йил 26 апрелдаги 76-сонли буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2468, 2013 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 320-модда) Дарё транспортида юк ташиш қоидаларининг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Божхона назоратидан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                       В. Исмаилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 27 июнь, 25-сон, 314-модда