ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Иш вақти ва дам олиш вақти / Солиқ тўловчининг тақвими / 2012 й. /

Январь

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2012


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ЯНВАРЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 168

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 174

36 соатли иш ҳафтасида - 156


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 21

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

3

- 2011 йил декабрь ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2011 йил декабрь ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

  

5

- 2011 йил декабрь ойида жисмоний шахсларга натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

9

- 2011 йил декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлаш ва ушбу маблағлар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)


МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммалар тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди;

       

- 2012 йилнинг I чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳақидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи қисм;

       

- 2012 йилнинг I чораги учун тахмин қилинаётган фойдадан келиб чиқиб ҳисобланган фойда солиғи бўйича жорий тўловлар ҳақидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм.

             

10

- 2011 йил декабрь ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм.

             

   

  

13

- 2012 йил январь ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2012 йил январь ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

****

- 2012 йил январь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**

Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи, тўртинчи қисмлар; 165-модда, тўртинчи қисм;

- 2011 йилнинг декабрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди;

    

- фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан 2011 йил учун қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, бешинчи қисм;


- сувдан фойдаланиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 2012 йилда ҳар ойда ёки ҳар чоракда, белгиланган лимитдан келиб чи??ан ҳолда ёки сув етказиб бериш шартномасига мувофиқ тўлаш тўғрисидаги билдиришни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи қисм.


15

****

- 2011 йилнинг декабрь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг 2-банди;

             

- 2012 йил январь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи, олтинчи қисмлар.

         

19

- 2012 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)

Солиқ кодекси, 271-модда, иккинчи қисм.

             

      


23

- 2012 йил январь ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2012 йил январь ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

24

- 2011 йилнинг декабрь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

         

- 2011 йилнинг декабрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

             


        

25

- 2011 йилнинг декабрь ойи учун акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)

- микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2011 йилнинг IV чораги учун акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда;

           

- 2012 йилнинг январь ойи учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бюджетга жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм;


- 2011 йилнинг декабрь ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)

- микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2011 йилнинг IV чораги учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 319-модда, учинчи қисм;

           

- 2011 йилнинг декабрь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно);

- микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2011 йилнинг IV чораги учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм;

              

- 2011 йилнинг декабрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.

              

             


30

- 2011 йил учун даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотнома тақдим этишнинг сўнгги куни, асосий иш жойидан даромад олган жисмоний шахслар бундан мустасно


Солиқ кодекси, 187-модда;

         

- 2011 йил учун даромаднинг умумий суммаси ва ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 165-модда, тўртинчи қисм.

             

*) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади.


**) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


***) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан.


****) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.













































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск