Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорликнинг мулкчилик асослари /

Ўзбекистон Республикасининг 18.09.2006 й. ЎРҚ-51-сон "Фирма номлари тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 20.06.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.08.2006 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

18.09.2006 й.

N ЎРҚ-51



ФИРМА НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 20 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади фирма номларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Фирма номлари тўғрисидаги қонунчилик

Фирма номлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фирма номлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Фирма номи


Фирма номи юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади.

Юридик шахс тўлиқ фирма номи билан бирга қисқартирилган фирма номига ҳам эга бўлиши мумкин.

Юридик шахснинг фирма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши керак.

Қонунда назарда тутилган ҳолларда фирма номида юридик шахс фаолиятининг хусусияти кўрсатилиши керак.



4-модда. Фирма номида кўрсатилиши

лозим бўлмаган белгилар


Фирма номида:

1) давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;

2) тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;

3) фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

4) жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Фирма номида:

илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;

илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофи

...
Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск