ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 22.02.2016 й. 20-1506/13584-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.02.2016 й.

N 20-1506/13584


(КЎЧИРМА)



Даъво аризаси имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган бўлса даъво кўрмасдан қолдирилади


“Бухоро вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат корхонаси (кейинги матнларда - даъвогар) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда - Палата) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Бухоро” нашриётидан 56 499 370 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида даъво аризаси уни имзолаш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги, низо даъвогар томонидан жавобгарнинг ижара шартномаси тузиш ҳақидаги мурожаатлари оқибатсиз қолдирилганлиги натижасида вужудга келганлиги баён қилиниб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ёки даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида баён қилинган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгар балансида бўлган давлат мулкини ижарага бериш ҳолати ўрганилган. Ўрганиш натижаси бўйича 2015 йил 16 июнда тузилган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмаган ҳолда балансида бўлган бино хоналари, бинонинг том қисми ижарага берилганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, ижара шартномаси тузилмаган ҳолда давлат мулки ижарага берилганлиги, балансда сақловчидан давлат мулки объектлари учун белгиланган ижара ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилишига сабаб бўлишини кўрсатиб, Палата томонидан даъвогар манфаатида судга даъво аризаси киритилган.

Палатанинг даъво аризасига даъвогарнинг Палатага аъзолиги ҳақидаги Палата ва даъвогар ўртасида тузилган 2015 йил 15 апрелдаги шартнома илова қилинган.

Давлат мулкини ижарага бериш марказларининг мақоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан белгиланган бўлиб, унга кўра марказларнинг асосий вазифалари давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш, ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш, ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш, ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш, фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштиришдан иборат.

Бундан кўринадики, марказларнинг вазифаларидан уларнинг тадбиркорлик ҳуқуқларини амалга ошириши келиб чиқмаган ва бундай ҳолатда даъвогар билан Палатага аъзолик ҳақида тузилган шартнома “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси талабларига мувофиқ тузилмаган.

Биринчи инстанция суди даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш масаласини ҳал этишда ва ишни судда кўриш жараёнида, даъвогарнинг Палатага аъзолиги ҳолати ва даъвогарнинг Палата аъзоларига берилган имтиёзлардан фойдаланиши қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслигига эътибор қилмаган ва бу ҳолатга доир процессуал ҳуқуқ нормаларини қўлламасдан даъвони мазмунан кўриб чи??ан. Апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу ҳолатларга баҳо бермасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Шу сабабли, судлов ҳайъати, суд қарорларини бекор қилиб, Палата бошлиғининг низо бўйича берилган даъво аризасини имзолаш ваколати йўқ деб топиб, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 88-моддаси 3-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим деб топади.

Судлов ҳайъати, суд қарорлари бекор қилиниши билан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини кўриб чиқиб, жавобгарнинг апелляция шикояти учун тўлаган 282 497 сўм давлат божини даъвогардан жавобгарга ундиришни ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди фойдасига ундиришни лозим деб топади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси",

2016 й., 8-сон






















Время: 0.0175
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск