ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 03.02.2016 й. 20-1504/14273-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

03.02.2016 й.

N 20-1504/14273


(КЎЧИРМА)



Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда - Палата) АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бухоро вилоят Ғалла Осиё филиали (бундан буён матнда - Банк филиали) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хумо Арабон Юлдузи” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар) ва “Universal Mulk Savdo” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда - қўшимча жавобгар) солидар тартибда 286 659 595 сўм кредит қарзи, 13 619 458 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни ҳамда ушбу мулкларнинг ким ошди савдосидаги бошланғич баҳосини белгилаб беришни сўраган.

Суднинг 2015 йил 5 октябрдаги ажрими билан ишга АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” (бундан буён матнда - Банк) даъвогар сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2015 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда Банк фойдасига 268 716 876,79 сўм асосий қарз, 8 065 895,70 сўм фоиз, 4 880 517 сўм қўшимча фоиз ундирилган. Ундирув жавобгарга тегишли гаровдаги мол-мулкларга қаратилиб, унинг ким ошди савдосидаги бошланғич нархи 375 000 000 сўм деб белгиланган. Даъвонинг Банк филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида суд томонидан иш қўшимча жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилганлиги, қўшимча жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида огоҳлантирилмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Банк филиали ва жавобгар ўртасида 2014 йил 24 октябрда 189-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига асосан Банк филиали жавобгарга тикувчилик фаолиятини ривожлантириш ва янги ишчи ўринларни яратиш мақсадида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 3 йил муддатга, йиллик 18 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 300 000 000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унинг фоизларини ўз вақтида қайтариш мажбуриятини олган.

Кредит маблағининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2014 йил 29 октябрда гаров шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан жавобгарга тегишли Пешку туман, Истиқбол ҚФИ, Қусаравон кишлоғида жойлашган 2013 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси 5673НУ, двигатель рақами 145107, завод рақами 1100780 бўлган сариқ рангли “HYUNDAI R220LC-9S 2013” русумли экскаватор гаровга қўйилган ва унинг бошланғич нархи 375 000 000 сўм деб белгиланган.

Бундан ташқари, кредит маблағининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2015 йил 15 январда кафиллик шартномаси тузилган. Унга кўра, қўшимча жавобгар кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг мажбуриятларини бажармаслик ҳолатида солидар тартибда кредит қарздорликнинг умумий суммасини банкка тўлаш мажбуриятини олган.

Шартнома шартларидан келиб чиқиб, Банк филиали жавобгарга 300 000 000 сўм кредит маблағини ажратган.

Кредит шартномасининг 2.7-бандида жавобгар шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган муддатда кредит фоизларини ва кредитнинг асосий суммасини қайтариши лозим бўлган.

ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Бироқ, жавобгар томонидан кредит ва унинг фоизлари шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган, натижада унинг банк олдида 268 716 876,79 сўм кредит қарзи, 8 065 895,70 сўм фоизи ва қўшимча фоиздан 4 880 517 сўм қарздорлиги юзага келган.

Банк филиали томонидан жавобгарга қредит қарздорликни узиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.

Шунга асосан Палата Банк филиали манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Банк фойдасига жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда 286 659 595 сўм кредит қарзи, 13 619 458 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни ҳамда ушбу мулкларнинг ким ошди савдосидаги бошланғич баҳосини белгилаб беришни сўраган.

Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан кредит қарздорлик суммалари қисман тўланганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириб тўғри хулосага келган.

Жавобгар томонидан кредит ва унинг фоизлари шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаганлиги ҳолати кредит шартномаси шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади, шу боис, биринчи инстанция суди даъвонинг ушбу қисмини асосли равишда қаноатлантирган.

Кредит шартномасининг 4.4-бандида Банк шартнома бўйича жавобгарга юклатилган барча мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва ушбу мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаса Банк кредитни муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан кредит ва унинг фоизлари шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ва бунинг натижасида Банк олдида кредит бўйича қарздорлик 268 716 876,79 сўмни, фоиз бўйича қарздорлик 8 065 895,70 сўмни, қўшимча фоиз бўйича қарздорлик эса 4 880 517 сўмни ташкил қилган.

Палата даъво аризасида ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиб, уларнинг бошланғич баҳосини белгилаб беришни сўраган.

“Гаров тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда - Қонун) 26-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.

Банк филиали ва жавобгар ўртасида 2014 йил 29 октябрда тузилган гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли экскаватор гаровга қўйилган. Ушбу шартнома шартларида кредит шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмаган тақдирда Банк гаровга қўйилган мулк ҳисобидан ўз манфаатларини қаноатлантириши назарда тутилган.

Қонун 28-моддасининг учинчи қисмига асосан гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ёки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади.

Тарафлар ўртасида 2014 йил 13 январда тузилган далолатномада гаровга қўйилган кўчмас мулкларнинг баҳоси 375 000 000 сўмга келишилган. Бу ҳақда гаров шартномасининг 4.1-бандида ҳам баён этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи, гаров шартномасида кўрсатилган миқдордаги бошланғич сотув баҳоси кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Шу боис суд ундирувни гаровдаги мулкга қаратиб, ушбу мулкнинг қиймати тарафлар ўртасидаги келишув билан 375 000 000 сўмга баҳоланганлигини инобатга олиб, гаровга қўйилган мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич баҳосини 375 000 000 сўм деб белгилаш ҳақида асосли тўхтамга келган.

Бундан ташқари, Палата даъво аризасида кредит қарздорликни жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сонли қарорининг 30-бандида кредитор томонидан даъво бир вақтнинг ўзида кафил ва қарздорга нисбатан қарздор томонидан асосий мажбурият бажарилмаганлиги муносабати билан тақдим этилиб, солидар жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларни қўллаш лозим бўлган ҳолларда, бундай жавобгарлик фақат кафил ёки фақат қарздорга юклатилиши мумкин эмаслиги, кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беришлари керак эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди кредит қарздорлиги ва фоизи жавобгардан ташқари солидар тартибда кафил, яъни қўшимча жавобгардан ундириб, тўғри хулосага келган.

Кассация судлов ҳайъати қўшимча жавобгарнинг суд томонидан ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқилганлиги ҳақидаги важи билан келишмайди. Чунки, биринчи инстанция судининг даъво аризасини иш юритувга қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш ҳақидаги ажрими тарафлар ўртасида тузилган шартномадаги жавобгарнинг юридик манзили, яъни Бухоро шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 30-уй манзилига юборилган.

Аммо суд ажрими юборилган почта конверти хўжалик судига алоқа хизмати орқали мазкур манзилда корхона мавжуд эмаслиги сабабли қайтарилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ХПК) 121-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар ишни юритиш вақтида ўз манзилларининг ўзгарганлиги ҳақида хўжалик судига хабар беришлари шартлиги, бундай хабар берилмаган тақдирда процессуал ҳужжатлар хўжалик судига маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ёки яшамаётган бўлса ҳам, етказиб берилган деб ҳисобланиши, агар ишда иштирок этувчи шахслар телефонлари ва факслари рақамларини, электрон манзилини хўжалик судига маълум қилган бўлсалар, улар ишни юритиш вақтида бу маълумотлар ўзгарганлиги ҳақида хўжалик судини ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилишлари кераклиги назарда тутилган.

Қолаверса, биринчи инстанция судида суд томонидан ишни кўриш 2015 йил 5 ноябрь кунига қолдирилганлиги ҳақида қўшимча жавобгарга телефонограмма орқали хабардор қилинган.

Қайд этилган ҳолатлар биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келганлиги ҳақидаги хулоса беради.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмида моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлиши назарда тутилган.

Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун қўшимча жавобгар томонидан тўланган 7 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдириб, ундан 1 501 396 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.






















Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск