ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари /

Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган Техник талаблар (АВ томонидан 26.07.2016 й. 2816-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 25.06.2016 й. 18/2-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 26 июлда 2816-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2016 йил 25 июндаги

18/2-сонли қарорига

ИЛОВА



Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида

касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган

ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


Мазкур техник талаблар банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган талабларни белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


1. Касса тармоғи банк ва унинг филиали биносидаги бошқа таркибий бўлинмаларидан алоҳида ажратилган бўлиши ва бинонинг биринчи қаватида жойлашиши шарт.

Касса ҳужжатларини ўзаро алмашинувида қулайлик яратиш мақсадида бухгалтерия бўлими касса тармоғига яқин жойлаштирилиши лозим.


2. Банкда (филиалда) ташкил этилган касса тармоғи таркибида қуйидаги хоналар ва кассалар бўлиши лозим:

пул омбори;

пул омборининг олд хонаси;

кечки касса хонаси ёки кечки кассанинг пул омбори;

инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш хонаси;

нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш кассаси;

кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси;

касса ходимларининг шахсий буюмларини сақлаш ҳамда касса ходимлари фойдаланишлари учун бошқа маиший-хўжалик хоналари;

банкнинг (филиалнинг) нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация хизмати автомашиналарига юклаш ёки тушириш учун мўлжалланган инкассация бокси (бундан буён матнда инкассация бокси деб юритилади).

Банк (филиал) биносининг ҳажми ва унда хоналарнинг жойлашиши инобатга олинган ҳолда кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси мазкур Техник талабларга мувофиқ ҳолда касса тармоғидан алоҳида ҳам ташкил этилиши мумкин.

3. Касса тармоғи таркибида валюта айирбошлаш шохобчаси ва омонат (жамғарма) касса хоналарини жойлаштирилишига рухсат этилмайди.


4. Касса тармоғининг барча хоналари ўзаро яқин ва қулай жойлашган бўлиши лозим.


5. Касса тармоғидаги қимматликлар билан ишлаш жараёнини бегона шахслар томонидан кузатиш имконияти бўлмаслиги керак.


6. Касса тармоғи ва унинг хоналари банкда (филиалда) сақланадиган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ҳажми келгусида ортишини инобатга олган ҳолда, шунингдек ёнмайдиган қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда қурилиши лозим.

Касса тармоғидаги хоналарни қайтадан қуриш, ўзгартириш ва кенгайтириш ишлари ёнғин хавфсизлиги талаблари асосида амалга оширилади. Бунда фавқулодда вазиятларда инсонларни ва моддий бойликларни банк (филиал) биносидан хавфсиз эвакуация қилиш учун шароит яратилган бўлиши керак.


2-БОБ. КАССА ТАРМОҒИ ХОНАЛАРИ


7. Касса тармоғи хоналари эшиклари ва йўлакларининг эни юк аравачаларини (ўлчами 700 х 1200 мм) эркин ҳаракатини таъминлайдиган кенгликда қурилиши лозим.


8. Касса тармоғидаги барча хоналар полларининг сатҳи бир хил даражада бўлиши керак.


9. Касса тармоғининг барча хоналаридаги деразаларга ички томондан камида 16 мм диаметрли симдан ясалган ва тешиклари кўпи билан 150 мм бўлган металл панжаралар ўрнатилиши лозим.


10. Касса тармоғида касса мудирининг хонаси кирим ва чиқим ёки кирим- чиқим касса операциялари амалга оширилишини кузатиш имкониятини берадиган тарзда жойлашиши керак.

11. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасига ажратилган майдон кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишини таъминлаш ҳамда касса операцияларини амалга ошириш учун имконият яратиб бериши лозим.

12. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасининг олд томони касса залига қараган бўлиши керак.

13. Мижозларнинг касса хонасига эркин кириб боришининг олдини олиш мақсадида кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасининг касса зали томонига мустаҳкам тўсиқ ўрнатилиши лозим.

14. Кирим, чиқим ёки кирим-чиқим касса кассирлари томонидан мижозларга касса хизмати кўрсатилаётганида, мижоз томонидан касса ходимининг фаолиятини кузатиб туриш учун имконият яратилган бўлиши лозим.

15. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасининг касса зали томони мижоз томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиши ёки топшириши учун шароит яратилган ҳолда жиҳозланиши керак.

16. Банкда (филиалда) кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси алоҳида, ёнма-ён жойлашган ҳолда ташкил этилганда, мазкур кассалар нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши ҳамда дахлсизлигини таъминлаш, шунингдек касса операцияларини назорат қилиш имконияти яратилган ҳолда жиҳозланган бўлиши керак.

17. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси ички ва ташқи томонидан қулфланадиган эни камида 90 см бўлган эшикка ҳамда банк (филиал) касса тармоғининг бошқа хоналари билан боғлаб турувчи алоҳида йўлакка эга бўлиши лозим.

18. Касса залида мижозларга кассадан олган нақд пулларни қайта санаши учун алоҳида хона ёки жой ажратилиши керак.


19. Касса тармоғига келиб тушган нақд пулларни саралаш, тахлаш, санаш ва ўраб-боғлаш учун қайта санаш кассаси хонаси ташкил этилади.


20. Қайта санаш кассаси хонасининг майдони битта ходимга камида 4 кв.м майдон тўғри келишини ҳисобга олган ҳолда қурилиши лозим.

Қайта санаш хонасининг деразалари бинонинг ташқари томонида жойлашганда, ушбу дераза панжаралари қўшимча ўлчами 5 х 5 см катакли металл тўрлар билан жиҳозланиши шарт.


21. Қайта санаш кассаси хонасида табиий ёруғлик бўлиши, бундан ташқари кассирлар иш жойларининг ёритилганлик даражаси камида 400 люксни ташкил этиши лозим.


22. Касса тармоғидаги пул омбори олд хонасининг майдони камида 6 кв.м бўлган пул омборининг олд хонаси бўлиши лозим.

23. Пул омборининг олд хонаси пул омборига бевосита туташган бўлиши керак.


24. Пул омборининг эшиги сурғучланиши талаб этилганда, пул омборининг олд хонасига сурғучни қиздирганда чиқадиган ҳидни тортувчи махсус мослама ўрнатилади.

25. Пул омборининг олд хонасига дераза ўрнатиш тақиқланади.


26. Сақланадиган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ҳажмига қараб банклар ва уларнинг филиалларининг касса тармоғида бир нечта пул омбори қурилиши мумкин.


27. Пул омборига фақат пул омборининг олд хонасидан кирилади. Битта пул омбори олд хонасидан бир нечта пул омборига кириш мумкин бўлса, ушбу пул омборининг олд хонаси барча пул омборлари учун олд хона ҳисобланади.

28. Пул омборининг майдони камида 10 кв.м, баландлиги эса 2,5 м бўлиши лозим.

29. Пул омборининг деворлари, поли ва шифти қалинлиги 20 см бўлган темир-бетон қобиқдан қуйилади. Унинг деворлари фақат ички хоналарга туташган бўлиши лозим.


30. Пул омбори темир-бетон қобиғининг атрофи қалинлиги камида 38 см бўлган пишган ғиштдан қурилган қўшимча девор билан ўралиши керак. Банк ва унинг филиали биносининг капитал деворлари бир вақтда пул омборининг қўшимча деворлари бўлиши мумкин.


31. Пул омбори банк биносининг ташқи деворларига туташтирмаган ҳолда бинонинг марказий қисмида жойлаштирилиши керак.

Агарда пул омборининг деворлари бинонинг ташқи (кўча ёки бошқа бино) деворларига туташган бўлса, улар ўртасида эни 90 - 120 см бўлган кузатиш йўлаги қолдирилиши лозим.


32. Пул омборининг пойдеворини камида 60 см қалинликдаги қуйма бетон ёки тошдан қурилиши лозим. Пойдевор билан темир-бетон қобиқ оралиғида мустаҳкам гидроизоляция бўлиши лозим.

Пул омборининг тагида техник ертўлалар қуриш ман этилади.


33. Пул омборининг шифти 20 см қалинликдаги яхлит темир-бетон қобиқ ва ташқи ёпувчи плитадан иборат бўлади. Бунда, пул омборининг шифтини ташкил этувчи темир-бетон қобиққа, банк биноси (бино қавати) томининг оғирлиги тушмаслиги керак.

Агар, банк биноси бир қаватли бўлса, у ҳолда пул омбори қобиғининг устки юзаси билан ёпувчи плита ўртасидаги оралиқ 25 см бўлиши лозим.


34. Пул омбори учун темир-бетон қобиқлар фибро-арматурали темир-бетондан тайёрланиши керак. Темир-бетон қобиқ учун мустаҳкамлиги 400 - 500 кг/скв.м бўлган бетон қоришмаси ишлатилиши лозим.

Бетон қоришмаси М 400 - 500 маркали цемент, катталиги 15 - 20 мм бўлган гранит ёки диабаз шағали, 2 модулдан кам бўлмаган қум, диаметри 0,5 - 1,0 мм бўлган ва узунлиги 30 мм бўлган сим кесимларидан тайёрланиши керак.

Бетон қоришмаси таркиби қуйидагича бўлиши лозим:

горизонтал элемент учун - 490 кг цемент, 650 кг қум, 1025 кг шағал, 100 - 120 кг сим қирқими ва 195 литр сув ҳамда чўкиш миқдори 2 - 4 см;

вертикал элемент учун - 525 кг цемент, 630 кг қум, 980 кг шағал, 100 - 120 кг сим қирқими ва 210 литр сув ҳамда чўкиш миқдори 4 - 6 см.


35. Бетон қоришмаси қуйилаётганда у вибратор билан зичланиши, сўнг 10 кун давомида бетон қотиши ва зарур ҳарорат билан таъминланиши учун намлаб турилиши керак.


36. Темир-бетон қобиқ арматураси А-Ш гуруҳидаги 16 мм диаметрли, 100 х 100 мм ўлчамдаги уячали иккита металл панжарадан тайёрланиб, оралиғи 100 мм бўлади. Бунда, бир панжара арматураларининг кесишган тугуни иккинчи панжара катакчаларининг ўртасига тўғри келиши лозим.


37. Пул омбори эшиклари зирҳли бўлиши керак. Пул омборига ички металл панжарали эшик ўрнатилиши лозим.


38. Пул омборига вентиляция ўрнатилиши шарт. Вентиляцияни лойиҳалаш вақтида у ерда ҳароратнинг 18 - 25 °С даражада сақланиши, ҳавонинг нисбий намлиги 45 - 60 фоизини ташкил этиши ва 3 карра ҳаво алмашинишини таъминланиши ҳисобга олиниши лозим.

Пул омбори деворларининг пастки ва юқори қисмларида ҳаво алмашинуви учун махсус ҳимояланган вентиляция коваклари ўрнатилиши керак.

Ковакларда 40 - 50 мм диаметрдаги букилган шаклдаги металл ёки пластмасса трубалар жойлаштирилиб, пул омбори ташқарисидан суюқликларни қуйишга имкон бўлмаслиги керак.


39. Пул омбори ёпиқ турдаги ёритқичлар билан жиҳозланиши керак.

Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.


40. Пул омборининг ёритилганлик даражаси камида 100 люкс бўлиши керак.


41. Механизация воситалари ва қўриқлаш сигнализациясини электр манбаига улаш учун пул омбори деворида 20 мм ва 15 мм диаметрли охирги учи эгилган металл қувурлар ўрнатилган бўлиши керак.

Металл қувурнинг биридан кучли ток ва иккинчисидан кучсиз ток кабеллари алоҳида ўтказилиши керак. Уларнинг жойлашиши ўрнатиладиган механизация комплекси сонига кўра белгиланиши лозим. Фойдаланилмайдиган металл қувурларнинг икки учи беркитилган бўлиши шарт.


42. Пул омбори икки табақали металл жавонлар билан жиҳозланиши керак. Уларнинг барчаси қулфланадиган бўлиши лозим.


43. Йўналиш бўйича йиғиб келинган ёки узайтирилган иш куни режимида ишловчи банк (филиал) биноси ва биносидан ташқарида жойлашган кассалардан ташиб келинган инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш учун касса тармоғида кечки касса хонаси ташкил этилади.

Кечки касса хонаси инкассация бокси ёки қимматликларни тушириш жойига яқин ва қулай жойда жойлаштирилиши керак.


44. Банкда (филиалда) кечки кассанинг пул омбори мавжуд бўлмаса, кечки касса хонаси кечки кассанинг пул омбори вазифасини бажариши мумкин. Бунда, кечки касса хонасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар деворга ёки полга қотирилган ёнмайдиган сейфларда, сейф эшиклари қулфланган ва муҳрланган ҳолда сақланиши шарт.

45. Банк (филиал) кечки кассасининг пул омбори мазкур Техник талабларнинг 22 - 25-бандларига мувофиқ қурилиши лозим.

45-1. Банк бўлинмаларининг (филиал, банк хизматлари офиси, банк хизматлари маркази) нақд пуллари ва қимматликларини инкассация хизмати томонидан сақлаш учун қабул қилишда, инкассация хизматининг пул омбори мазкур Техник талабларда кўрсатилган банкларнинг пул омборига қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.

49. Инкассация бокси майдони қимматликларни ташиш учун мўлжалланган инкассация автомашиналарининг эркин киришига етарли бўлиши ҳамда қимматликларни автомашиналарга ортиш ва тушириш учун мўлжалланган эни 2 м, баландлиги 74 см бўлган майдонча билан таъминланган бўлиши лозим.

Майдончанинг сатҳи касса тармоғи хоналари полларининг сатҳи билан бир хил бўлиши лозим.

Инкассация боксининг автомобиль кириш дарвозаси қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган металлдан (мустаҳкамлиги шундан кам бўлмаган бошқа материаллардан) тайёрланади.


50. Касса тармоғида операцион касса хоналаридан ташқари кассирларнинг шахсий буюмлари ва кийимларини сақлаш учун хона ҳамда маиший-хўжалик хоналари ташкил этилади.


51. Касса тармоғида иккита кириш эшиги бўлиши лозим:

биринчиси - банк биносидан кириш эшиги;

иккинчиси - банк ҳовлисидан ёки инкассация боксидан кириш эшиги.


52. Касса тармоғига банк биносидан кириш эшигига кўриш туйнукчаси ҳамда кодли қулф ёки ўзи қулфланадиган мослама ўрнатилиши лозим.


53. Касса тармоғига банк ховлисидан ёки инкассация боксидан кириш эшиги тахтадан ёки қалинлиги 2 мм дан кам бўлган металлдан бажарилганда, қўшимча равишда қулфланадиган металл панжара билан жиҳозланади.


54. Касса тармоғининг барча хоналари ҳавони алмаштириб турувчи вентиляция билан жиҳозланиши керак.



3-БОБ. КАССА ТАРМОҒИНИНГ ҚЎРИҚЛАШ,

ЁНҒИНДАН ХАБАР БЕРИШ ВА ХАВФДАН

ОГОҲ ЭТИШ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН

ЖИҲОЗЛАНИШИ


55. Касса тармоғи хавфдан огоҳ этувчи, қўриқлаш сигнализация воситалари ва ёнғиндан хабар берувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

56. Касса тармоғида фойдаланиладиган электр техник воситалар ерга уланиши лозим.


57. Касса тармоғининг электр тармоғи ва ёритиш жиҳозлари ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига жавоб берадиган ҳолда ўрнатилиши лозим.


58. Пул омбори хонасининг ёритиш тизимини ўчириб ёқиш қурилмаси пул омборининг олд хонасига ўрнатилиши керак.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


59. Мазкур техник талабларни бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


60. Ушбу техник талаблар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 август, 30-сон, 366-модда












































Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск